Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.10.1997
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОВАРЛАРНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИ ЭРКИНЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ—1871-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Ташқи иқтисодий фаолиятни тарифли ва нотариф тартибга солиш усулларини эркинлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш, экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1996 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар учун экспорт бож пошлиналари ставкалари 1-иловага мувофиқ жорий этилсин.
2. Экспорт қилиниши тақиқланган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарорига 1-илова ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига 7-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 18 июнь,
219-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
18 июндаги 219-сон қарорига
1-ИЛОВА
Экспорт бож пошлиналари
ставкалари
Товар гуруҳи рақами‎

Товарнинг қисқача номи‎

Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди‎ Пошлина ставкалари (контракт қийматига нисбатан фоизларда)‎
03‎ Балиқ‎ 03‎ 10‎
04‎ Пишлоқ ‎ 0406‎ 40‎
Табиий асал‎ 0409‎ 50‎
07‎ Картошка ‎ 0701‎ 40‎
08‎ Ёнғоқ‎ 080231, 080232‎ 40‎
Лимонлар‎ 0805301‎ 15‎
12‎ Чигит (экиш учун ва бошқалар)‎ 120720100, 120720900‎ 40‎
Қизилмия илдизи‎ 121110‎ 30‎
14‎ Пахта линти ‎ 140420000‎ 30‎
15‎ Мол ёғи‎ 1502‎ 30‎
Ўсимлик ёғи ‎ 1507, 1512, 1516‎ 30‎
‎‎ Маргарин‎ 1517‎ 30‎

17‎

Қанд-шакар‎ 1701—1702‎

40‎

19‎ Бошоқли ғалла экинларидан, ундан, крахмал ва сутдан тайёрланган маҳсулотлар; хамирдан тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари‎ 1901, 1902, 1903, 1904, 1905 ‎ 40‎
22‎ Этил спирти 2207‎ 40‎
23‎ Ёғ олинадиган экинлар кунжараси, уни ва тахта кунжара ҳамда ўсимлик ёғи экстракциясининг бошқа қаттиқ чиқитлари (чигитни ҳам қўшиб)‎ 2304, 2306, 230990 ‎ 40‎
24‎ Тамаки хом ашёси ва чиқитлари ‎ 2401‎ 10‎
25‎ Тарошланмаган мармар‎ 251511000‎ 10‎
Тарошланмаган гранит‎ 251611000‎ 10‎
Мармар доналари, майдаси ва кукини‎ 251741000‎ 5‎
Гипс, ангидрит, алебастр‎ 2520‎ 10‎
Оҳак‎ 2522‎ 10‎
27‎ Битумлар ва битуминоз аралашмалари ‎ 2714, 2715‎ 15‎
28‎ Сульфат кислота‎ 2807‎ 10‎
30‎ Момиқ пахта, дока, бинтлар ва шунга ўхшаш материаллар (тиббий)‎ 3005‎ 30‎
31‎ Минерал ёки кимёвий, азотли ёки фосфорли ўғитлар‎ 3102, 3103‎ 5‎
32‎ Локлар, бўёқлар ва пигментлар ‎ 3203—3210‎ 15‎
36‎ Гугурт‎ 360500000‎ 40‎
38‎ Инициаторлар, тезлатгичлар ва кимёвий реакцияларнинг катализаторлари‎ 3815‎ 40‎
39‎ Полиуретанлар‎ 390950000‎ 30‎
Карбоксиметилцеллюлоза ва унинг тузлари‎ 391231000‎

10‎

Целлюлоза ва унинг ҳосилалари ‎ 3912‎ 30‎
Полимер плёнкалар‎ 391910510, 392010, 392020, 392030, 392042110, 392071, 392073500‎ 30‎
Товарларни ташиш ёки жойлаштиришга мўлжалланган пластмасса буюмлар (полимер идиш)‎ 392310000, 392330900, 392390100‎ 20‎
41‎ Чарм‎ 4104, 4106, 4108 4109‎ 40‎
Ностандарт тери хом ашёси*‎ 4101—4103‎ 40‎
43‎ Табиий ва сунъий мўйна‎ 4301, 4302‎ 20‎
44‎ Ёғоч ва ёғочдан тайёрланган буюмлар ‎ 44‎ 40‎
47‎ Макулатура ва қоғоз чиқиндилари ‎ 4707‎ 30‎
48‎ Қоғоз ва картон; қоғоз, картон ва ундан тайёрланган буюмлар ‎ 4801, 4803, 4806, 4809, 4812, 4813, 4816, 4818, 4820‎ 50‎
52‎ Пахта толаси ва пахта чиқиндилари ‎ 5201, 5202, 5203‎ 5‎
56‎ Пахта момиғи‎ 560121‎ 10‎
Пахта чиқиндиси (пар ва ўлик пахта)‎ 560130‎ 5‎
59‎ Линолеум‎ 5904‎ 10‎
70‎ Бутил, бутилкалар, шиша банка ва бошқа шиша идишлар (бўш)‎ 7010‎ 5‎
71‎ Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, қимматбахо металлар‎ 7103, 7104, 7106, 71, 7107, 7108, 7109, 7110, 7111, 7112‎ 20‎
74‎ Мис‎ 7401, 7402, 7403‎ 20‎
Мисдан тайёрланган буюмлар‎ 7405—7409 7413—7419 ‎ 10‎
Мис чиқиндилари ва парчалари‎ 7404 ‎ 40‎
75‎‎ Никель‎ 7501, 7502‎ 40‎
Никелдан тайёрланган буюмлар‎ 7504—7508‎ 20‎
Никель чиқиндилари ва парчалари ‎ 7503‎ 40‎
76‎ Алюминий (иккиламчи қотишмалардан ташқари)‎ 7601 (760120900 дан ташқари)‎ 40‎
Алюминийнинг иккиламчи қотишмалари 760120900 10‎
Алюминийдан тайёрланган буюмлар 7603 дан 7604гача,
‎7616‎
20‎
Алюминий чиқиндилари ва парчалари‎ 7602‎

40‎

Алюминийдан тайёрланган емакхона, ошхона буюмлари (куймайдиган идиш-товоқдан ташқари)‎ 7615‎

‎30

78‎ Қўрғошин‎ 7801‎ 40‎
Қўрғошиндан тайёрланган буюмлар‎ 7803—7806‎ 20‎
Қўрғошин парчалари ва чиқиндилари‎ 7802‎ 40‎
79‎ Рух‎ 7901‎ 10‎
Рухдан тайёрланган буюмлар‎ 7903—7907‎ 5‎
Рух чиқиндилари ва парчалари ‎ 7902‎ 40‎
80‎ Қалай‎ 8001‎ 20‎
Қалайдан тайёрланган буюмлар‎ 800300000—800700000‎ 15‎
Қалай парчалари ва чиқиндилар ‎ 800200000‎ 40‎
81‎ Бошқа ноқимматбаҳо металлар (магний, кобальт, титан, цирконий, маргенц, бериллий, хром, германий, ванадий)‎ 8104, 8105, 8108, 8109, 8111, 8112 (811291100—811299900 дан ташқари)‎ 40‎
Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ‎ 810191900
‎810291900
‎810310900
‎810420000
‎810510900
‎810600100
‎810700100
‎810810900
‎810910900
‎811000190
‎811100190
‎811211000
‎811220390
‎811230100
‎811240190
‎811291390
‎811300100 ‎
40‎
85‎ Изоляцияланган симлар ‎ 8544‎ 5‎
97‎ Санъат асарлари, коллекцияланадиган буюмлар ва антиквариат**‎ 9701, 9702, 9703, 9704, 9705, 9706‎ 100‎
Эслатма:
* «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмасининг тери хом ашёсининг ностандартлиги тўғрисидаги хулосаси мавжуд бўлганда;
** Маданият ишлари вазирлигининг рухсати мавжуд бўлганда олиб чиқиб кетилишига рухсат этилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
18 июндаги 219-сон қарорига
2-ИЛОВА
Экспорт қилиниши тақиқланган буюмлар ва маҳсулотлар
рўйхати
Т/р‎ Қисқача номи‎ Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди‎
1.‎ Ғалла: буғдой, жавдар, арпа, сули, гуруч, маккажўхори, қорабуғдой‎ 10‎
2.‎ Нон-булка маҳсулотлари‎ 1905‎
3.‎ Ун, ёрма‎ 1101—1106‎
4.‎ Чорва моллари, парранда‎ 0101—0106 (010600990 дан ташқари)‎
5.‎ Гўшт ва унинг озиқбоп қўшимча маҳсулотлари‎ 0201—0210‎
6.‎ Қуруқ сут‎ 040210—040221‎
7.‎ Чой хом ашёси, чой‎ 0902‎
8.‎ Катта бадиий, тарихий, илмий ёки бошқа маданий қимматга эга бўлган қадимий буюмлар (картинкалар, скульптуралар ва бошқалар) (Маданият ишлари вазирлигининг хулосаси бўйича)‎ 97-гуруҳга кирувчилар‎
9.‎ Тери хом ашёси (ностандартдан ташқари)‎ 4101—4103‎