Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.10.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сон «Ўзбекистон Республикасининг Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ўзгартиришларнинг 2-банди 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.
1. 42-банддаги «ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлимлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 90-банднинг биринчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.