Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда 2022 йил 1 январдан кейин олинган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олиш учун топширилганда, ҳужжатни берган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостиль қўйилган бўлиши талаб этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланишини таъминлаш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси:
а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда:
икки ҳафта муддатда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган электрон шаклдаги ҳужжатларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
бир ой муддатда давлат хизматлари марказларининг ходимлари учун хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ўқув-амалий семинарлар ўтказилишини таъминласин;
б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинмайдиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ўз ҳудудий бўлинмаларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланиши ҳамда самарали фаолият кўрсатиши устидан назорат ўрнатсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекция манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 июль,
620-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарорига
1-ИЛОВА
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат — хорижий давлатларнинг миллий қонунчилиги асосида берилган таълим олганликни тасдиқловчи расмий ҳужжат;
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш — хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат эгасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият юритиш учун рухсат бериш мақсадида ваколатли давлат органлари томонидан хорижий давлатларда олинган таълим малакасини расман тасдиқлаш.
3. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Ўзбекистон Республикасидаги ваколатли давлат органларига хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, улар вояга етмаган бўлса ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) мурожаатларига мувофиқ амалга оширилади.
4. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
касбий таълим, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан тан олинади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
5. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бепул амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидаги миқдорда тўлов ундирилади:
касбий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича электрон ариза юборишда — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;
олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича электрон ариза юборишда — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур бандда белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда, давлат хизматини кўрсатганлик учун белгиланган тўловнинг 90 фоизи ундирилади.
Ундирилган тўлов қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига талабгорларнинг ўзлари келиб мурожаат қилганда, ундирилган тўловнинг:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;
0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;
қолган қисми — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига;
б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда, ундирилган тўловнинг:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;
0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;
қолган қисми — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинади:
хорижий давлатларда умумий ўрта, касбий таълим ва малака ошириш таълимини олган талабгорларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоҳида бўлинмалари (филиаллари) ёки қўшма таълим дастурлари асосида фаолияти йўлга қўйилган хорижий таълим ташкилотларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
рўйхати ҳар йили Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим ташкилотлари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим ташкилотларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари (бунда талабгор таълимнинг бутун даврида мазкур рейтингга кирувчи олий таълим ташкилотида таълим олган бўлиши лозим);
хорижий олий таълим ташкилотларида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг маблағлари (йўлланмалари) ҳисобидан таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
1992 йил 1 январгача хорижий таълим ташкилотларига ўқишга кирган талабгорларнинг ҳужжатлари;
Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг (European Association for Quality Assurance in Higher Education) тўлақонли аъзолари — ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим ташкилотларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
Америка Қўшма Штатлари, Австралия Иттифоқи, Исроил Давлати, Канада, Сингапур Республикаси, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия давлатларининг ушбу давлатлар ваколатли ташкилотлари томонидан аккредитация қилинган таълим ташкилотларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
2-боб. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун қабул қилиш
8. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун талабгорлар томонидан бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилинади.
Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда талабгор номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда эса талабгорнинг ўзи мустақил равишда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги сўровномани (кейинги ўринларда сўровнома деб аталади) тўлдиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат хизматлари маркази ходими ёки талабгор томонидан сўровномада талабгорнинг электрон манзили қайд этилиши хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича ҳудудий бошқармалар ёки Агентликнинг қабул қилган қарори ҳақида электрон шаклда маълумот олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
10. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг сканер қилиниб, pdf форматида сақланган нусхаси;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган ҳамда сканер қилиниб, pdf форматида сақланган нусхаси.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси билан бирга давлат хизматлари маркази ходимига тақдим этилади.
Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илова асл нусхасининг нотариал тасдиқланган таржимаси билан бирга талабгорга қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шунингдек, зарур ҳолларда ваколатли орган томонидан талабгордан у ўқиш даврида хорижий давлатда бўлганини асословчи ҳужжатлар (миграция ёки божхона ёзувлари, вақтинчалик яшаш гувоҳномаси ва бошқалар) сўраб олиниши мумкин.
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат хизматлари марказида зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
12. Нотўғри ёки қалбаки маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа туғилган тақдирда, Агентлик томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда жойлаштирилган маълумотлар текширилиши ёки ҳужжатга оид маълумот тақдим этиш ҳақида ҳужжатни берган таълим ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга сўровномалар юборилиши мумкин.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар ҳудудий бошқармалар ёки Давлат инспекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси.
13. Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
талабгорлар томонидан нотўғри ёки қалбаки маълумотлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;
сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бундан мустасно).
Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақли.
Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг мурожаати кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
Талабгорга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (талабгорнинг вафот этиши, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ва талабгорга боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар туфайли давлат хизматидан фойдаланиш зарурати мавжуд эмаслиги) сабабли давлат хизматидан фойдаланилмаган тақдирда, тўланган йиғим талабгорга ёки унинг қонуний вакилига, қонуний вакили бўлмаган ҳолларда ҳуқуқий ворисига қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Агентликка маълумотлар:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда сўровнома қабул қилинган вақтдан бошлаб ўн дақиқа ичида;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда дарҳол юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Тўлиқ тақдим этилмаган, камчиликлари мавжуд бўлган ҳужжатлар ҳудудий бошқармалар ёки Агентлик томонидан кўриб чиқилмайди ҳамда ҳужжатлар топширилган пайтдан бошлаб бир иш кунида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали камчиликлари кўрсатилган ҳолда талабгорга қайтариб юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
3-боб. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш
17. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун ҳудудий бошқармаларда 3 — 5 кишидан иборат бўлган хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни ўрганиш бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар комиссиялари деб аталади) ташкил этилади.
Ҳудудий бошқармалар комиссиялари таркиби ва уларнинг иш тартиби ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган регламентга мувофиқ белгиланади.
18. Ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган пайтдан бошлаб ҳудудий бошқармалар томонидан бир иш куни мобайнида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги текширилади. Ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда бир иш кунидан кечикмай ҳудудий бошқармалар комиссияларига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ҳудудий бошқармалар комиссиялари томонидан бир иш кунида ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, хорижий давлатдаги умумий ўрта таълим муддати 9 йилдан кам бўлмаса ҳамда ўрта таълим муддати 11 йилдан кам бўлмаса, хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида хулоса тайёрланади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар (шаҳодатнома, сертификат ва гувоҳнома) тегишли равишда Ўзбекистон Республикасидаги умумий ўрта ёки ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларга тенглаштирилган ҳолда тан олинади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабгорга хорижий давлатларда берилган умумий ўрта ва ўрта таълим ҳужжати Ўзбекистон Республикасида бериладиган шаҳодатнома ўрнини боса олмаса, хорижий давлатдаги таълимнинг давомийлигидан қатъи назар, у ўқишини давом эттирадиган мактабда умумий тартибда якуний давлат аттестациясига киритиш тавсия этилади.
Бунда талабгор ўзига берилган ҳужжатда кўрсатилган фанлардан бошқа барча фанлар бўйича таътил кунларида якуний давлат аттестациядан ўтказилади. Якуний давлат аттестацияси натижаси ва педагогик кенгаш қарори асосида мактаб томонидан таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома) берилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ҳудудий бошқармалар комиссияларининг хулосаларига кўра, бир иш кунида хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома тайёрланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
21. Маълумотнома ҳудудий бошқарма масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, тегишлилигига кўра давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборилади.
Маълумотнома қабул қилинган пайтдан бошлаб бир соат ичида давлат хизматлари маркази томонидан талабгорга бу ҳақида хабарнома юборилади.
Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат маълумотнома билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ҳудудий бошқармалар комиссиялари бутун йил давомида фаолият кўрсатади ва ўз фаолияти ҳақида ҳар чоракда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ҳисобот беради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Хорижий давлатларда касбий таълим, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни (кейинги ўринларда — хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатлар деб аталади) тан олиш учун Агентликда хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни ўрганиш бўйича эксперт гуруҳлари ташкил этилади.
Ҳужжатлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган пайтдан бошлаб Агентлик томонидан бир иш куни мобайнида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги текширилади. Ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, экспертиза учун бир иш кунидан кечиктирмасдан, махсус ахборот тизими орқали тегишли таълим соҳаси бўйича эксперт гуруҳи аъзосига юборилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Эксперт гуруҳлари Агентлик директорининг буйруғи билан тегишли таълим соҳалари бўйича 7 кишидан кам бўлмаган таркибда ташкил этилади. Эксперт гуруҳлари таркибига вазирликлар ва идоралар тизимидаги ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг етакчи олимлари ва мутахассислари киритилади.
Эксперт гуруҳларининг таркиби ва уларнинг иш тартиби Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган регламентга мувофиқ белгиланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Эксперт гуруҳлари аъзолари ўн иш куни ичида талабгорларнинг ҳужжатларини хорижий давлатда эгалланган таълим стандартларининг ёки таълим дастурларининг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган давлат таълим стандартлари ва таълим дастурларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатни тан олишга қўйилган талабга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида эксперт хулосасини тайёрлайди.
Эксперт гуруҳлари аъзолари ўзлари берган хулосаларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатни кўриб чиқиш якуни бўйича берилган хулосалар эксперт гуруҳи аъзоси томонидан махсус ахборот тизими орқали QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда Агентликка тақдим этилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Эксперт гуруҳи хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олишни рад этиш ҳақида хулоса берган тақдирда, Агентликнинг масъул ходими бир иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатни тан олишни рад этиш ҳақидаги хабарномани Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Қуйидагилар эксперт гуруҳи аъзосининг асосий вазифалари ҳисобланади:
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентликдан хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни экспертиза қилиш учун қабул қилиб олиш;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишга қўйилган талаблар асосида талабгорлар томонидан топширилган хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;
хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг экспертизаси асосида тегишли хулоса тайёрлаш;
талабгорнинг хорижий давлатда олинган билим (тайёргарлик) даражасини текшириш бўйича синов материалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатлар экспертизаси якунлари бўйича тайёрланган хулосани Агентликка тақдим этиш.
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Экспертиза давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув дастурлари, таълим ташкилотларининг ўзлари жойлашган давлатларда тан олинганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки маълумот, хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатлар ва уларга иловалар нусхалари асосида амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
29. Экспертиза қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:
ўқитилган таълим дастурлари ёки ўқув режалари ҳажми ва мазмуни;
ўзлаштирилган мутахассислик (ихтисослик) фанлари ҳажми (фанларнинг номи ва соатлар миқдори);
амалиётнинг мавжудлиги ва унинг давомийлиги.
Олинган билимлар ва малака якуний тайёргарлик нуқтаи назаридан таълим дастурлари, ўқув режалари ва ўзлаштирилган билимлар мажмуидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Агентлик томонидан хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган таълим ташкилотининг ўша давлатда тан олинганлиги, хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат ушбу ҳужжатда кўрсатилган таълим ташкилоти томонидан берилганлиги текширилиши, зарур ҳолларда тегишли таълим ташкилоти, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан аниқлаштирувчи ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
31. Талабгорлар ўз тайёргарлиги ҳақидаги бошқа ҳужжатларни, жумладан, таълим олишнинг кейинги даражалари, касбий фаолият билан шуғулланиш мумкинлиги, амалий тажриба ҳақидаги ҳужжатларни ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржималари билан бирга тақдим этишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Эксперт гуруҳлари аъзоларига ҳамда эксперт гуруҳлари фаолиятига жалб этиладиган мутахассисларга Агентлик билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳар битта хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат экспертизаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисми миқдорида ҳақ тўланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
5-боб. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишга қўйиладиган талаблар
34. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида ижобий хулоса бериш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатни берган таълим ташкилоти ва ушбу муассаса томонидан берилган ҳужжатнинг ўша давлат томонидан тан олинган бўлиши;
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат беришга асос бўлган таълим стандартларининг ёки таълим дастурларининг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган давлат таълим стандартлари ва таълим дастурларига мувофиқлиги;
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий таълим тўғрисида ҳужжатни берган давлатнинг таълим тизимига қўйилган умумий талабларнинг мослиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган тайёргарлик соҳаси Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва курсларга мувофиқ келмаса ёки ўқитиш ҳамда тайёрлаш Ўзбекистон Республикасида олиб борилмайдиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва соҳаларда амалга оширилган бўлса, ушбу ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун Агентлик томонидан таълим соҳаси энг яқин бўлган эксперт гуруҳлари фаолиятига қўшимча мутахассислар жалб этилиши мумкин.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
а) хорижий давлатларда касбий маълумот тўғрисида ҳужжат берадиган таълимнинг умумий меъёрий даври (тўлиқ умумий ўрта ёки ўрта маълумот олингандан кейин) Ўзбекистон Республикаси таълим стандартларида назарда тутилган даврдан икки йилдан кам бўлса;
б) хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда мазкур ҳужжатнинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);
в) маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;
г) олий таълим босқичларида:
бакалавриат бўйича Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида ўқиган ҳар бир ўқув йилига ўрта ҳисобда 60 дан кам кредит тўплаган бўлса, бунда ўқишнинг норматив муддати кундузги ва масофавий (Ўзбекистон Республикасида масофавий таълим шакли жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бундан мустасно) таълим шакли бўйича 3 йилдан, сиртқи таълим шакли бўйича эса тафовут Ўзбекистон Республикаси таълим стандартларида назарда тутилган даврдан бир йилдан кўп бўлмаслиги лозим;
малака амалиёти учун ажратилган вақт Таълим соҳасига оид йўналишлар бўйича ўқув дастури учун ажратилган умумий ўқув юкламасининг 10 фоизидан, Соғлиқни сақлаш таълим соҳасига оид йўналишлар бўйича эса 6 фоизидан кам бўлса;
магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;
д) тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган талабларга тўғри келмаса.
Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Хорижий давлатлар таълим тизими асосида тўпланган кредитлар Европа таълим тизими бўйича тўпланиши лозим бўлган минимал кредит миқдорига (ҳар бир ўқув йили учун ўрта ҳисобда 60 кредитдан кам бўлмаган) қиёсланган ҳолда аниқланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Хорижий давлатларда ўрта махсус ва касб-ҳунар (профессионал) таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тегишли равишда Ўзбекистон Республикасидаги ўрта махсус ёки касб-ҳунар (профессионал) таълими тўғрисидаги ҳужжатларга тенглаштирилган ҳолда тан олинади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Хорижий давлатларда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар хорижий давлатда тамомланган таълим босқичи бўйича тан олинади.
Хорижий давлатларда кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар хорижий давлатда тамомланган кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси бўйича тан олинади.
6-боб. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда тест синовларини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Эксперт гуруҳлари томонидан ижобий хулоса берилган хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олиш учун ҳужжат топширган талабгорлар учун Агентлик томонидан тест синовлари ташкил этилади (хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳолатлар бундан мустасно).
Тест синовларининг ўтказилиш вақтлари ҳақидаги маълумот синовлар бошланишидан камида ўн кун олдин Агентликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Эксперт гуруҳи аъзосининг ижобий хулосасига эга бўлган талабгорлар Агентликнинг махсус ахборот дастури орқали тест синовида иштирок этиш муддати ва ҳудуди ҳамда тест синовини топшириш тилини (ўзбек, рус, инглиз) мустақил равишда танлайди.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари бўйича эксперт гуруҳлари томонидан ижобий хулоса берилган талабгорларга тест синовлари ўтказилиши ҳақидаги хабарнома ариза берувчининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юборилади. Бунда хабарнома келиб тушган пайтдан бошлаб кўпи билан уч ой давомида тест синовларида иштирок этмаса, талабгорнинг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бўйича аризасини кўриб чиқиш рад этилади.
Бундай ҳолатда талабгор хорижий давлатда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатни тан олиш бўйича тест синовида иштирок этиш учун сўровнома тўлдирган ҳолда белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилиши мумкин.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
40. Тест синовлари талабгорларнинг таълим олган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича мутахассислик фанларидан ўтказилади.
Тест синовлари 50 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тест саволи учун 2 дақиқадан, жами 100 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволи 2 балл билан баҳоланади.
41. Тест синовлари натижаларига кўра 54 ва ундан кам балл тўплаган талабгорларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
411. Қуйидаги ҳолатлар талабгорни тест синовлари жараёнидан четлаштирилиб, унинг тест синови натижасини инобатга олмасликка ҳамда хорижий давлатда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатини кўриб чиқиш тўғрисидаги аризасини рад этишга ва амалга оширилган тўлов қайтарилмаслигига асос бўлади:
тест синовлари ўтказиладиган бинога микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, мобил телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кирса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;
тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса.
(411-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
42. Тест синовлари натижаларига кўра таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинмаган талабгорлар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ушбу Низомда белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабгорлар тест синовларини қайта топшириш учун мурожаат қилганда, уларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари эксперт гуруҳи томонидан қайта кўриб чиқилмайди.
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тест синовларини қайта топшириш учун талабгорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
43. Талабгорлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертиза қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича — эксперт гуруҳининг хулосасини олган кундан бошлаб ўн иш куни ичида;
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича — синовлар ўтказилган куни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест синовлари натижаларидан норозилиги бўйича — синовлар натижалари эълон қилинган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида Агентликка шикоят қилишлари мумкин.
(43-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабгорлардан тушган шикоятлар Агентлик директорининг буйруғи билан ташкил этиладиган апелляция комиссияси томонидан икки ҳафта ичида кўриб чиқилади ва талабгорларга ёзма равишда жавоб юборилади.
(43-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертиза қилишда иштирок этган эксперт гуруҳлари аъзолари апелляция комиссиялари таркибига киритилиши мумкин эмас.
(43-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Шикоятни апелляция комиссиялари томонидан кўриб чиқиш жараёнида талабгор ҳам бевосита иштирок этишга ҳақли.
7-боб. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Эксперт гуруҳлари томонидан таълим тўғрисидаги ҳужжатларга ижобий хулоса берилган ҳамда тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга, шунингдек, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинган талабгорларга Агентлик директори томонидан:
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий давлатда ўрта махсус ва касб-ҳунар (профессионал) таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома;
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома;
хорижий давлатда кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома;
хорижий давлатда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома бериш бўйича буйруқ қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Агентлик директорининг хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома бериш ҳақидаги буйруғига асосан тегишли гувоҳномалар тайёрланади ҳамда Агентлик масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган ҳолда тасдиқланиб, уч иш куни ичида тегишлилигига кўра Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга юборилади.
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Гувоҳнома қабул қилинган пайтдан бошлаб бир соат ичида давлат хизматлари маркази томонидан талабгорга бу ҳақида хабарнома юборилади.
Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат гувоҳнома билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берган таълим муассасаси, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан аниқлаштирувчи ҳужжатларни олиш талаб этилган ҳолларда Агентлик томонидан таълим ташкилотига оид маълумот тақдим этиш ҳақида тегишли давлат ёки ташкилотларга сўровнома юборилади.
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Хорижий давлат ёки ташкилотдан хорижий таълим муассасасига оид маълумотларни олиш учун талаб этиладиган вақт ушбу Низомда белгиланган муддатларга кирмайди.
8-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта ва ўрта махсус таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва гувоҳнома шахсларга Ўзбекистон Республикасидаги таълим ташкилотларида таълимнинг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳамда касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикасидаги таълим ташкилотларида таълимнинг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш ва касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Ҳудудий бошқармалар ва Агентлик хорижий давлатлар томонидан тан олинган хорижий таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаб қўйиш чораларини кўрадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларнинг умумий ўрта, ўрта, касбий таълим, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни олишда ҳудудий бошқармалар ва Агентликка кўмаклашади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
49. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда унинг аризасига биноан маълумотнома ва гувоҳнома қайта расмийлаштирилади.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳномани қайта расмийлаштириш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан ўн беш иш куни мобайнида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган гувоҳномалар жорий этилгунга қадар берилган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳнома йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ҳужжат эгасининг аризасига кўра дубликат берилади.
Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган ҳолда тақдим этилган гувоҳноманинг дубликати берилмайди.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
51. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳноманинг қайта расмийлаштирилганлиги ёки дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Талабгорлар хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ёки уни рад этиш ҳақидаги хулоса, шунингдек, Агентлик ходимлари ва эксперт гуруҳлари аъзоларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш натижалари юзасидан шикоят ва аризалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунининг 63-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳномалар реестри Агентликнинг «Агентлик томонидан тақдим қилинадиган сертификатларнинг маълумотлар базасини яратиш тизими»да юритилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда хорижий давлатларда таълим олиш бўйича маълумотнома ёки гувоҳнома берилган жисмоний шахслар ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматларини кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда марказий маълумотлар базаларидаги маълумотлардан фойдаланиш бўйича «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот дастурларига интеграция қилинишини таъминлайди.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Давлат хизматлари марказлари, Рақамли технологиялар вазирлиги, ҳудудий бошқармалар ва Агентлик талабгорлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши лозим.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. 1992 йил 1 январгача бўлган муддатда хорижий давлатда таълим олган фуқаролар таълим тўғрисидаги маълумотларни тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот дастурларига киритиш учун Агентликка хорижий давлатда таълим олганлик ҳақида уларга берилган ҳужжат, унга илова ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги давлат тилига таржима қилинган нусхаларини илова қилган ҳолда, ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Агентлик зарур ҳолларда, тақдим этилган ҳужжат ҳақида аниқлаштирувчи маълумотларни олиш учун хорижий давлатдаги ваколатли ташкилотга сўровнома юбориши мумкин.
Агентлик мурожаатни ўрганиб чиқиб, хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги маълумотларни тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот дастурларига киритиш чораларини кўради ҳамда бу ҳақида мурожаат этувчига ёзма равишда жавоб юборади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга
1-ИЛОВА
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш
СХеМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

I. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

1-босқич

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс,

Давлат хизматлари марказлари

1. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади ҳамда ҳужжатларни топширади.

Заруратга кўра

2. Талабгорлар томонидан топширилган ҳужжатларни қабул қилиб олади ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборади.

Ҳужжатлар топширилгандан сўнг дарҳол

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари

Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда:

а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларида ташкил этиладиган комиссияларга тақдим этади;

б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юборади;

в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатади.

Бир иш кунида

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар

Хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ёки тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборади.

Бир иш кунида

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларида ташкил этилган комиссияларнинг тегишли хулосасига кўра:

а) хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга маълумотнома бериш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган тегишли намунадаги маълумотномани тайёрлайди;

б) хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги тегишли хабарномани тайёрлайди;

в) тегишли маълумотнома (хабарнома)ни Давлат хизматлари марказларига жўнатади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади.

Бир иш кунида

5-босқич

Давлат хизматлари марказлари

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган маълумотномаларни талабгорга юборади.

Бир иш кунида

II. Хорижий давлатларда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

1-босқич

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс,

давлат хизматлари марказлари

1. Хорижий давлатларда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига мурожаат қилади ҳамда ҳужжатларни топширади.

Заруратга кўра

2. Ҳужжатларни қабул қилиб олади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади.

Ҳужжатлар топширилгандан сўнг дарҳол

2-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда:

а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳларига тақдим этади;

б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юборади;

в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатади.

Бир иш кунида

3-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳлари

Хорижий давлатда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида ушбу ҳужжатларни тан олиш ёхуд тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади.

Ўн иш кунида

4-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳларининг тегишли хулосасига кўра:

а) хорижий давлатларда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга гувоҳнома бериш ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғини қабул қилади ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлайди;

б) хорижий давлатларда касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги тегишли хабарнома тайёрлайди;

в) тегишли гувоҳнома (хабарнома)ни Давлат хизматлари марказларига жўнатади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади.

Беш иш кунида

5-босқич

Давлат хизматлари марказлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юборади.

Бир иш кунида

III. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

1-босқич

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс,

давлат хизматлари марказлари

Заруратга кўра

1. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади ҳамда ҳужжатларни топширади.

2. Ҳужжатларни қабул қилиб олиш ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади.

Ҳужжатлар топширилган заҳоти

2-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда:

а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳларига тақдим этади;

б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юборади;

в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатади.

Бир иш кунида

3-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳлари

Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича:

а) хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва тан олиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади;

б) хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижасида талабгорни тест синовларига тавсия этади;

в) хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади.

Ўн иш кунида

4-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этилган эксперт гуруҳининг хулосаси асосида:

а) хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳужжатлар бўйича — хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида буйруқни қабул қилади ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлайди;

Беш иш кунида

б) эксперт гуруҳлари томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда — талабгорларни тест синовларидан ўтказади;

Тасдиқланган жадвал асосида

в) эксперт гуруҳлари томонидан салбий хулоса берилган тақдирда — хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрлайди ҳамда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга юборади.

Бир иш кунида

5-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Тест синовлари натижаларига кўра:

а) етарли балл тўплай олмаган талабгорларга — хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олишни рад этади ва бу ҳақида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга хабарнома юборади;

Бир иш кунида

б) тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга — хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақида буйруқ қабул қилади ҳамда гувоҳномани Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади.

Уч иш кунида

6-босқич

Давлат хизматлари марказлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юборади.

Бир иш кунида

IV. Хорижий давлатларда малака ошириш таълимини олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

1-босқич

Талабгор,

Давлат хизматлари марказлари

1. Хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига мурожаат қилади ҳамда ҳужжатларни топширади.

Заруратга кўра

2. Ҳужжатларни қабул қилиб олади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади.

Ҳужжатлар топширилгандан сўнг дарҳол

2-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда:

а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этилган эксперт гуруҳларига тақдим этади;

б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юборади;

в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатади.

Бир иш кунида

3-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этиладиган эксперт гуруҳлари

Хорижий давлатда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида ушбу ҳужжатларни тан олиш ёхуд тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юборади.

Ўн иш кунида

4-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ташкил этилган эксперт гуруҳларининг тегишли хулосасига кўра:

а) хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга гувоҳнома бериш ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғини қабул қилади ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлайди;

б) хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақида тегишли хабарнома тайёрлайди;

в) тегишли гувоҳнома (хабарнома)ни Давлат хизматлари марказларига жўнатади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборади.

Беш иш кунида

5-босқич

Давлат хизматлари марказлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юборади.

Уч иш кунида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга
2-ИЛОВА

XORIJIY DAVLATDA UMUMIY OʻRTA VA OʻRTA TAʼLIM OLGANLIK
‎TOʻGʻRISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI
‎MAʼLUMOTNOMA


‎Oʻ № 000000‎‎

Ushbu maʼlumotnoma bilan fuqaro ____________________________________________________________________ ga‎‎‎

‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi)‎‎‎

_________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎

‎‎(taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎

____________ yilda __________________________________________________________________________ berilgan‎‎
‎‎(hujjat berilgan yil)

‎‎(hujjat berilgan davlat nomi)

______________-seriyali _________________-raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat (guvohnoma, shahodatnoma) Oʻzbekiston

‎Respublikasida tan olinadi va umumiy oʻrta maʼlumot (oʻrta maʼlumot) haqidagi guvohnomaga (shahodatnomaga) tenglashtiriladi.

Хalq taʼlimi boshqarmasi boshligʻi‎‎‎

______________‎

‎‎‎__________________________________________

(imzo)

(familiyasi, ismi va otasining ismi)

‎‎(muhr oʻrni)‎
Roʻyxatdan oʻtkazish raqami:

____________________________

Berilgan sanasi: ____________________________

(kun, oy, yil)

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
‎‎

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI ‎‎

XORIJIY DAVLATDA OʻRTA MAXSUS VA KASB-НUNAR TAʼLIMI OLGANLIK
‎TOʻGʻRISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI
‎GUVOНNOMA

‎OʻMK № 000000

Ushbu maʼlumotnoma bilan fuqaro ____________________________________________________________________ ga‎‎‎

‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi)‎‎‎

_________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎

‎‎(taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎

____________ yilda __________________________________________________________________________ berilgan‎‎
‎‎(hujjat berilgan yil)

‎‎(hujjat berilgan davlat nomi)

_____________-seriyali _____________________________-raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida

‎tan olinadi va ____________________________________________________________________ mutaxassisligi boʻyicha
‎(mutaxassislik nomi)
‎oʻrta maxsus (kasb-hunar) maʼlumoti darajasidagi diplomga tenglashtiriladi.
Agentlik direktori:

____________________________

‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi)

Roʻyxatdan oʻtkazish raqami____________________________
‎‎Berilgan sanasi:

‎‎_________________________

‎‎(kun, oy, yil)

‎‎QR — kod
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
‎‎

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎ ‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI ‎ ‎‎

XORIJIY DAVLATDA OLIY TAʼLIM OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI
‎ НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI
‎GUVOНNOMA

‎O № 000000

Ushbu guvohnoma bilan fuqaro _______________________________________________________________________ ga

(familiyasi, ismi va otasining ismi)

_________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎

‎‎(taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎

____________ yilda __________________________________________________________________________ berilgan‎‎
‎‎(hujjat berilgan yil)

‎‎(hujjat berilgan davlat nomi)

____________ seriyali _____________________________ raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida

‎_________________________________________________ taʼlim yoʻnalishi (mutaxassisligi) boʻyicha tan olinadi.

(taʼlim yoʻnalishi yoki mutaxassisligi nomi)

Agentlik direktori:

____________________________

‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi)

Roʻyxatdan oʻtkazish raqami____________________________
‎‎Berilgan sanasi:

‎‎_________________________

‎‎(kun, oy, yil)

‎‎QR — kod
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
‎‎

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎ ‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI ‎ ‎‎

XORIJIY DAVLATDA KADRLARNI QAYTA TAYYORLASН TAʼLIMI
‎OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI
‎GUVOНNOMA

QT № 000000

Ushbu guvohnoma bilan fuqaro _______________________________________________________________________ ga

(familiyasi, ismi va otasining ismi)

_________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎

‎‎(taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎

____________ yilda __________________________________________________________________________ berilgan‎‎
‎‎(hujjat berilgan yil)

‎‎(hujjat berilgan davlat nomi)

____________ seriyali _____________________________ raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida

_________________________________________________________________ qayta tayyorlash kursi boʻyicha tan olinadi.

(qayta tayyorlash kursi nomi)

Agentlik direktori:

_____________________________

‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi)

Roʻyxatdan oʻtkazish raqami____________________________
‎‎Berilgan sanasi:

‎‎_________________________

‎‎(kun, oy, yil)

‎‎QR — kod
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
‎‎

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎ ‎ ‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI  ‎‎

XORIJIY DAVLATDA MALAKA OSНIRISН TAʼLIMI OLGANLIK
‎TOʻGʻRISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI
‎GUVOНNOMA

‎MO № 000000

Ushbu guvohnoma bilan fuqaro _______________________________________________________________________ ga

(familiyasi, ismi va otasining ismi)

_________________________________________________________________________________________ tomonidan‎‎‎

‎‎(taʼlim muassasasi nomi)‎‎‎

_________________ yilda ______________________________________________________________________ berilgan‎‎

‎‎(hujjat berilgan yil)

‎‎(hujjat berilgan davlat nomi)

____________ seriyali _____________________________ raqamli maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida

‎__________________________________________________________________ malaka oshirish kursi boʻyicha tan olinadi.

(malaka oshirish kursi nomi)

Agentlik direktori:

_____________________________

‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi)

Roʻyxatdan oʻtkazish raqami____________________________
‎‎Berilgan sanasi:

‎‎_________________________

‎‎(kun, oy, yil)

‎‎QR — kod
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 42-модда):
1-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарорига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 7 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2017 йил 3 апрелдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 222-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармони)» 2019 йил 29 мартдаги 261-сон қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон; 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)