1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида
Олий таълим муассасалари битирувчиларига давлат таълим стандартлари асосида давлат намунасидаги бакалавр ва магистр дипломларини бериш, диплом ва унинг иловасидаги ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш, уларни илғор хорижий амалиётда фойдаланиладиган намуналар кўринишига келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналари ва уларнинг тавсифлари 1-иловага мувофиқ;
Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари иловаларининг давлат намуналари 2-иловага мувофиқ;
Олий таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси ва тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари ва иловаларининг давлат намуналари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари ҳамда ушбу дипломлар иловалари бланкаларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртмалари асосида муҳофазаланган махсус қоғозларда тайёрлаб берилишини таъминласин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари, уларнинг иловалари ҳамда академик маълумотнома бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш аниқ ҳисоб-китобларга асосан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ушбу мақсадлар учун назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади;
олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари, уларнинг иловалари ҳамда академик маълумотнома бланкалари компьютерда тўлдирилади ва олий таълим муассасалари битирувчиларга топшириш учун (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) текин тарқатилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч ой муддатда бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилишини таъминласин.
Бунда, QR-код тизими ҳамда унинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
5. Вазирлар Маҳкамасининг «1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 1999 йил 2 июндаги 282-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 июль,
607-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 607-сон қарорига 1-ИЛОВА
Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналари ва уларнинг тавсифлари
I. БАКАЛАВР ДИПЛОМИ
Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр дипломи давлат намунасининг
ТАВСИФИ
Бакалавр дипломининг муқоваси томонлари 148х210 мм ўлчовда яхлит қопланган тўқ ҳаворанг сунъий чармдан тайёрланган кўринишга эга.
Унинг юз томонида босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида BAKALAVR DIPLOMI сўзлари ёзилган.
Диплом муқоваси ички қисми қалин, томонлари 145х200 мм ўлчамда сув белгили қоғозда офсет босма усулида беш хил: матн қисми қора ва тўқ ҳаворанг, тасвирий элементлар эса ҳаворанг ранг ва оч ҳаворангда босилади;
Саҳифа марказининг оқ қисмига томонлари 80x82 мм ўлчовли ўзига хос кўринишдаги ҳаворанг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч ҳаворанг майда миллий нақшлик фондан иборат. Саҳифанинг юқори қисмида фон устидан 20 мм энликда ҳаворанг ҳошия туширилган ҳамда ҳошия устидан дипломнинг иккала саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BAKALAVR DIPLOMI» ҳамда «REPUBLIC OF UZBEKISTAN BACHELOR'S DIPLOMA» сўзлари босилади;
Дипломнинг иккала саҳифалари ҳошияси тагидан В лотин ҳарфи ва саккиз хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ ҳаворангда босилади.
(бўлимнинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2020 й., 09/20/734/1528-сон)
Имтиёзли дипломлар учун «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BAKALAVR DIPLOMI» ва «REPUBLIC OF UZBEKISTAN BACHELOR'S DIPLOMA» сўзлари пастига олтин бўёқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «IMTIYOZLI» ва инглиз тилида «WITH HONOURS» сўзлари ёзилган.
Ҳар бир саҳифанинг икки томонидан саккиз қиррали юлдузнинг олтин рангдаги тасвири жойлаштирилади. Саккиз қиррали юлдузлар томонлари 15х15 мм дан иборат бўлган квадратлар туширилиши орқали ташкил этилган. Шунингдек, диплом бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35х35 мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади.
(бўлимнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2020 й., 09/20/734/1528-сон)
Диплом 7 даражали ҳимояга эга:
1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;
4) махсус миллий орнамент нақши туширилган, зичлиги 120 г/м2 бўлган сув белгили қоғоз ишлатиш;
(бўлимнинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2020 й., 09/20/734/1528-сон)
(бўлимнинг ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2020 й., 09/20/734/1528-сон)
II. МАГИСТР ДИПЛОМИ
Олий маълумот тўғрисидаги магистр дипломи давлат намунасининг
ТАВСИФИ
Магистр дипломининг муқоваси томонлари 148х210 мм ўлчовда яхлит қопланган тўқ қизил сунъий чармдан тайёрланган кўринишга эга.
Унинг юз томонида босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида MAGISTR DIPLOMI сўзлари ёзилган.
Диплом муқовасининг ички қисми қалин томонлари 145х200 мм ўлчамда сув белгили қоғозда офсет босма усулида беш хил: матн қисми қора ва тўқ қизил рангда, тасвирий элементлар эса қаймоқранг ва оч қаймоқрангда босилади.
Саҳифа марказининг оқ қисмига томонлари 80x82 мм ўлчамли ўзига хос кўринишдаги қаймоқранг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч қаймоқранг майда миллий нақшлик фондан иборат. Саҳифанинг юқори қисмида фон устидан 20 мм энликда қаймоқ рангдаги ҳошия туширилган ҳамда ҳошия устидан дипломнинг иккала саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MAGISTR DIPLOMI» ҳамда «REPUBLIC OF UZBEKISTAN MASTER'S DIPLOMA» сўзлари босилади.
Дипломнинг иккала саҳифалари ҳошияси тагидан М лотин ҳарфи ва саккиз хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ қизил рангда босилади.
Ҳар бир саҳифанинг икки томонидан саккиз қиррали юлдузнинг олтин рангдаги тасвири жойлаштирилади. Саккиз қиррали юлдузлар томонлари 15х15 мм дан иборат бўлган квадратлар туширилиши орқали ташкил этилган. Шунингдек, диплом бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35х35 мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади.
(бўлимнинг учинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2020 й., 09/20/734/1528-сон)
Диплом 7 даражали ҳимояга эга:
1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;
4) махсус миллий орнамент нақши туширилган, зичлиги 120 г/м2 бўлган сув белгили қоғоз ишлатиш;
(бўлимнинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2020 й., 09/20/734/1528-сон)
(бўлимнинг ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2020 й., 09/20/734/1528-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 607-сон қарорига 2-ИЛОВА
Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари иловаларининг давлат намуналари
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI REPUBLIC OF UZBEKISTAN
1. DIPLOM SOHIBI HAQIDA MAʼLUMOTLAR/ INFORMATION ABOUT TНE DEGREE НOLDER
1.1 Familiyasi/Surname
1.2 Ismi, otasining ismi/Name, other name
1.3 Tugʻilgan sana/Date of birth
1.4 Talabaning identifikatsion raqami va kodi/ Studentʼs idenfication number and code
1.5 Avvalgi taʼlim haqida hujjat/Previous education document
№ 000000 DIPLOMGA ILOVA
2. MALAKASI HAQIDA MAʼLUMOTLAR / QUALIFICATION
2.1 Malakasining (darajasining) nomi, berilgan sanasi/Qualification, date of issue
DIPLOMA SUPPLEMENT
Davlat attestastiya komissiyasining qarori/ Decision of the State Attestation Commission
(diplomsiz ilova haqiqiy hisoblanmaydi/not valid without diploma about the degree)
2.2 Taʼlim yoʻnalishi, mutaxassisligi/Field of study, specialization
2.3 Kvalifikatsiyasi/Qualification
Oliy taʼlim muassasasining rekvizitlari: pochta manzili, shahar, koʻcha, uy raqami, telefonlari, elektron pochta manzili
2.4 Diplom bergan oliy taʼlim muassasasining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, taʼlim muassasasining turi/Awarding institution
Requisites of higher education institution: postal address, city, street, house number, telephone number, e-mail address
2.5 Avval tahsil olgan oliy taʼlim muassasasining nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, oʻqitish davri/Former Institution administered studies.
2.6 Taʼlim (imtihon) til(lar)i / Language(s) of instruction (examination)
3. TAʼLIM DARAJASI HAQIDA MAʼLUMOTLAR/INFORMATION ON TНE LEVEL OF EDUCATION
3.1 Taʼlim darajasi/Level of education
3.2 Taʼlimning kunduzgi shakli boʻyicha dasturni oʻzlashtirish muddati/Length of full-time programme.
3.3 Oʻqishga kiruvchilarga qoʻyiladigan talab(lar)/Admission requirement(s)
4. TAʼLIMNING MAZMUNI VA ERISHILGAN NATIJALAR HAQIDA MAʼLUMOTLAR / INFORMATION ON TНE CONTENTS OF STUDY AND GRADES OBTAINED
4.1 Taʼlim shakli/Type of study
4.2 Taʼlim dasturining tavsifi/Curriculum description
(бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2020 й., 09/20/734/1528-сон)
Академик маълумотнома сув белгили қоғозда офсет босма усулида, матн қисми қора рангда ва фон учун оч ҳаворангда босилади.
(бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2020 й., 09/20/734/1528-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, пастроқда лотин ёзувида «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўзи, «shahar nomi», «taʼlim muassasasi nomi», «АKADEMIK MAʼLUMOTNOMA» сўзлари ёзилган.
Академик маълумотнома «АKADEMIK MAʼLUMOTNOMA» сўзнинг пастига «ВА» лотин ҳарфи ва олти хонадан иборат бўлган рақам муҳрланади (босилади).
Академик маълумотнома 5 даражали ҳимояга эга:
1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;