Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.01.2026
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2175-5]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 12 январдаги 319-сонли «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2175-9, 19.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруғи (рўйхат рақами 2175, 2010 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 1 июль,
81-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 1 июлдаги 81-сон буйруғига
ИЛОВА
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларнинг механизми тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1 ва 11-бандлардаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 2-банддаги «Энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 11-банддаги «почта алоқаси ташкилоти» деган сўзлар «компенсацияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 14-банддаги «бош бошқармаси» деган сўзлар «департаменти» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.07.2019 й., 10/19/2175-5/3412-сон)