Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПФ-5763-сон «Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги ПҚ-4593-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2020 й., 07/20/4593/0174-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) олий таълим муассасаларининг тузилмалари тегишли олий таълим муассасалари ректорлари (маҳаллий олий таълим муассасалари филиаллари директорлари) томонидан олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим ташкилотининг ректори (хорижий олий таълим ташкилоти филиалининг маҳаллий ректори ёки директори, ижрочи директори) бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 сентябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б1) давлат олий таълим ташкилотининг филиали директори олий таълим ташкилоти ректорининг тавсиясига асосан олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан «б1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 сентябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим ташкилотининг проректорлари (давлат олий таълим ташкилотининг филиали директорининг ўринбосарлари, хорижий олий таълим ташкилоти директорининг ўринбосарлари) олий таълим ташкилоти кенгашида ўзининг камида бир йиллик дастурини ҳимоя қилиш натижасига кўра мазкур олий таълим ташкилоти ректори (филиали директори) томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(7-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
г) олий таълим муассасалари:
ҳузуридаги илмий-тадқиқот муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари раҳбарлари, академик лицейлар директорлари, бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда олий таълим муассасасининг ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
факультет деканлари олий таълим муассасасининг ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари, қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Касбий таълим агентлиги тизимидаги ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар биринчи раҳбарлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(7-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 06/25/190/0985-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) давлат техникумлари:
директорлари Касбий таълим агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
директорларининг ўринбосарлари Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги директори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълим бошқармалари бошлиқлари томонидан, шунингдек, академик лицей директори ўринбосарлари олий таълим муассасаси ректори билан келишилган ҳолда академик лицей директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(7-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 06/25/190/0985-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, шунингдек, давлат олий таълим муассасаларига уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан халқаро эътироф этилган рейтинг ташкилотлари (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) билан олий таълим муассасасини халқаро рейтингга киритиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Вазирлик ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар бир олий таълим муассасасининг йўналиши ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда уларнинг жиҳозланиши алоҳида ёндашувни талаб этаётганлигини инобатга олиб, Инвестиция дастурлари доирасида ўқув-лаборатория ускуналари, ахборот-коммуникация воситалари ва бошқа техникалар билан жиҳозлаш учун ажратиладиган маблағларни тўғридан-тўғри олий таълим муассасаларига молиялаштириш орқали улар томонидан ўрнатилган тартибда харидлар амалга оширилишини таъминласин.
11. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) олий таълим ташкилоти ректори (давлат олий таълим ташкилотининг филиали директори) томонидан:
бакалавриат таълим йўналишларига қўшимча қабул қилишда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори мустақил белгиланади;
тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари узайтирилади;
олий таълим ташкилотини молиялаштириш ва штат бирликлари доирасида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимлари сони белгиланади.
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
б) маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви доирасида амалга оширилаётган қўшма таълим дастурлари, жумладан қўшма факультетларда:
талабаларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ҳамда маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари билан келишув асосида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқишга қабул қилиш параметрлари, таълим йўналишлари ва мутахассисликларини тасдиқлаш ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари, бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади;
(11-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
в) талаба-ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини кенг оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида олий таълим муассасалари спорт клубларини сақлаш, спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда иштирокчиларни кийим-кечак билан таъминлашни молиялаштириш олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) давлат-хусусий шериклик бўйича олий таълим муассасаларида талабалар турар жойларини барпо этиш лойиҳалари тадбиркорлик субъектининг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган шартлар асосида молиялаштирилган ҳолларда қурилган бино ва иншоотларнинг (бундан ер майдони, бино ва иншоотларнинг умумий фойдаланишга мўлжалланган коммуникация тармоқлари эгаллаган қисми мустасно) 20 фоизидан ошмаган қисми қонунчиликда тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун маҳаллий хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида ўтказилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 07/22/208/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Олий таълим ташкилотлари томонидан:
а) 2027 йил 1 январга қадар лаборатория тўплами, жиҳозлари ва ускуналарни таълим эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўз ташаббусига кўра чет элдаги ишлаб чиқарувчидан (учинчи шахслар иштирокисиз) тўғридан-тўғри харид қилишга имконият берилсин;
б) 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар четдан олиб келинадиган белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория тўплами, жиҳозлари ва ускуналари импорт божхона божидан озод этилсин.
Бунда имтиёз қўлланилган мазкур товарлар импорт қилинган кундан бошлаб 3 йил давомида бошқа шахсга сотилган ёки ўтказилган ёхуд ижарага берилган тақдирда, тақдим этилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда божхона божи белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда импорт қилувчидан ундириб олинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
13. Вазирлик:
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 июль,
ПҚ-4391-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.07.2019 й., 07/19/4391/3411-сон; 11.02.2020 й., 07/20/4593/0174-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон, 03.12.2021 й., 07/21/30/1125-сон, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 15.04.2022 й., 07/22/208/0311-сон; 16.06.2022 й., 07/22/279/0530-сон; 16.06.2022 й., 07/22/283/0537-сон; 16.06.2022 й., 07/22/284/0536-сон; 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 28.10.2025 й., 06/25/190/0985-сон; 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)