Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.12.2019
Ҳужжат 01.09.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 4 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1697-5]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 9 июндаги 17/2-сон қарори (рўйхат рақами 1697, 2007 йил 18 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 308-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2019 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 июнь,
14/17-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 22 июндаги 14/17-сон қарорига
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2. 12-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 10/19/1697-5/3378-сон)