1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш;
3.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 20 млн гектардан ортиқ, шу жумладан 3,2 млн гектар суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланиб, аҳолининг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом ашё етиштирилмоқда.
Суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолати ва сув таъминотини яхшилаш мақсадида давлат дастурлари доирасида кенг кўламли ирригация ва мелиорация тадбирлари амалга оширилмоқда.
Натижада 2008 — 2017 йиллар мобайнида 1,7 млн гектардан ортиқ суғориладиган майдонларнинг сув таъминоти ҳамда 2,5 млн гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолатининг яхшиланишига эришилди.
Бироқ, глобал иқлим ўзгариши натижасида сўнгги йилларда даврий равишда кузатилаётган сув танқислиги ва ички ирригация тармоқларининг асосий қисми яроқсиз ҳолатга келганлиги суғориладиган экин ерларининг мелиоратив ҳолати ёмонлашишига ва йиллар давомида фойдаланишдан чиқиб кетишига олиб келган.
Республикада йиллар давомида ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни босқичма-босқич қайта фойдаланишга киритиш, ер ости сув захираларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда ички ирригация тармоқларини реконструкция қилиш орқали сув йўқотилишини камайтириш, шунингдек, бу ишларда салоҳиятли инвесторлар иштирокини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
1. Қуйидагилар:
Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
2020 — 2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
2. Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш доирасида халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш ва давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳи) 5-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.
халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда эксперимент тариқасида 2019 йилда Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида Концепцияни амалга ошириш тажрибасини яратиш;
эксперимент натижалари асосида 2019 йил 1 ноябрга қадар Концепцияни амалга ошириш тажрибасини бошқа ҳудудларда жорий этиш, шу жумладан ер ва сувдан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг аниқ шартларини, қўшимча имтиёзлар, алоҳида имтиёзли кредит линияларини ҳамда фойдаланишга киритилган ер ва сувдан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин;
заруратга кўра, мазкур Фармоннинг 2 — 4-иловаларида белгиланган муддатлар ва ҳудудларни ўзгартириш ҳамда уларга қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
3. Белгилансинки, Концепцияни амалга ошириш доирасида ирригация-мелиорация тармоқларини тиклаш, реконструкция қилиш, сув тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда сувсизликка чидамли экинларни экиш орқали фойдаланишга киритиш учун инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик асосида 50 йилгача бўлган муддатга:
қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар, шунингдек, лалми ва ўрмон фонди ерлари — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига;
яйлов, бўз, кўп йиллик дарахтзорлар ва бошқа ерлар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган инвесторларга берилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
4. Концепцияни амалга ошириш доирасида ер майдонларини фойдаланишга киритишда:
ердан фойдаланувчиларга қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш, ерга ишлов бермасдан экин экиш ва ерларни иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқи берилади;
мазкур ер майдонлари мақбуллаштирилмайди, ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда)
ушбу ер майдонларида барпо этиладиган инфратузилма объектларини (дала шийпон, маҳсулотлар сақланадиган омборхоналар, суғориш иншоотлари ва бошқалар) жойлаштиришга рухсат берилади;
ердан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом-ашё, материаллар, техника, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғидан ташқари) тўлашдан озод қилинади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 43-боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 ноябрдаги 750-сонли «Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган қисми қоплаб берилади;
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
ер майдонлари инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланганидан сўнг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиб берилади.
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек, унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
қишлоқ хўжалигидан, шунингдек, ўрмон хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар учун компенсация тўлови, олиб қўйилаётган ер майдонлари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи коэффициентлар қўлланилмаган ҳолда, худди шундай янги ерларни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағнинг 10 баробари, лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ харажатларнинг 20 баробари миқдорида ҳисобланади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 06/26/68/0435-сон)
Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг 90 фоизи, лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда мос равишда 10 ва 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 06/26/68/0435-сон)
Ушбу меъёр ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарни ҳисоблашда ҳам қўлланилади ҳамда ҳисобланган маблағларнинг 95 фоизи Республика бюджетига ва 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий инспекцияларининг ривожлантириш жамғармасига ундирилади;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 октябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 06/24/164/0843-сон)
суғориладиган ерлар ҳисобидан боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасига асосан амалга оширилади;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
янги фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмалари сувдан фойдаланиш жойларида сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан мажбурий тарзда жиҳозлаш шарти билан ташкил этилади;
ер майдонларини фойдаланишга киритиш сувни тежовчи технологиялардан (томчилатиб, ёмғирлатиб, тупроқ остидан томчилаб суғориш ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
а) мазкур Фармоннинг 3-иловасида белгиланган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун талаб этилаётган маблағлар, 2019 — 2029 йиллардаги Инвестиция дастури доирасида давлат бюджетидан мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг 5 фоизи миқдорида қўшимча равишда йўналтирсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳисоб-китоблари асосида «Минерал хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш» Дастурида кўзда тутиладиган қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга яроқли бўлган ер ости сувлари захирасини аниқлаш ишларини молиялаштириш учун давлат бюджети ҳисобидан маблағ ажратсин;
в) Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини;
ер майдонлари эгаларининг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишни рағбатлантирувчи механизмларни назарда тутган ҳолда табақалаштирилган солиқ имтиёзларини жорий қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
бир ой муддатда илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, ердан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
а) Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини иккиламчи ижарага беришни назарда тутувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
б) суғориладиган ва лалми ерлар, тоғ ва тоғолди ҳамда чўл-яйлов ҳудудларининг тупроқ унумдорлигини ошириш, сув ва бошқа табиий ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилишини;
замонавий усуллар асосида мамлакат озиқ-овқат таъминоти барқарорлигига эришиш учун янги серҳосил қишлоқ хўжалиги экинлари, уларнинг бирламчи уруғчилигини яратиш бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этилишини ва ҳаётга татбиқ этилишини таъминласин;
в) Фармонда кўрсатилган вазифалар ижросини тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида вазирлик таркибида қўшимча 4 та штат бирлигидан иборат масъул бошқарма ташкил этсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2020 йил 1 январдан бошлаб:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда ҳар йили 1 ноябрга қадар мазкур Фармоннинг 3-иловасида тасдиқланган майдонларнинг кейинги йилда қайта тикланадиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари манзилли рўйхатини шакллантириб, тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин;
пахта ва ғалла етиштириш рентабеллиги паст бўлган майдони умумий майдоннинг 50 фоиздан ортиқ бўлган туманларнинг барча экин майдонларини ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш шарти билан пахта ва ғаллани тўлиқ қайта ишлашни ташкил этувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган инвесторларга бериш юзасидан таклифлар киритсин;
ушбу туманларда ташкил этиладиган пахта ва ғаллачилик йўналишидаги инвесторларга мазкур Фармоннинг 4-бандида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ҳукумат бўйсунувида қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи тегишли тузилма ташкил этилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарига:
Концепция ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимларининг ахборотларини ҳар йили Сенат, Қонунчилик палатаси ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида эшитиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов зиммасига — Фармоннинг 3 ва 4-иловаларидаги прогноз кўрсаткичларни, Концепция ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ўз вақтида ва самарали ижро этилишини мониторинг қилиш ва зарурий чораларни кўриб бориш;
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига — Концепция ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини таъминлаш ҳамда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзоқов зиммасига — Фармоннинг 3 ва 4-иловаларидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадида халқаро молия институтлари ва чет эл инвесторлари маблағларини жалб қилиш бўйича жавобгарлик юклансин.
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ёритиб бориш тавсия этилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 июнь,
ПФ-5742-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами ерлар 44 892,4 минг гектарни ташкил этиб, ерлардан фойдаланиш мақсади ва тартибига кўра 8 та тоифага бўлинади, жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар; аҳоли пунктларининг ерлари; саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар; табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар; тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар; ўрмон фонди ерлари; сув фонди ерлари; захира ерлар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар унумдор ерларга тааллуқли бўлиб, умуммиллий бойлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий воситаси ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг умумий майдони 20 236,3 минг гектарни, шундан ҳайдаладиган ерлар 3 988,5 минг гектарни, кўп йиллик дарахтзорлар 383,1 минг гектарни, бўз ерлар 76 минг гектарни, пичанзор ва яйловлар 11 028,3 минг гектарни, бошқа ерлар 4 760,4 минг гектарни ташкил қилади.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини мақбуллаштириш ва уларни ажратишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш, ер-сув ресурсларидан фойдаланишда замонавий бозор механизмлари, инновацион ва ресурс тежовчи технологияларни жорий қилиш, паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича тизимли чоралар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, республика аҳолиси сонининг юқори суръатлар билан ўсиб бориши, қишлоқ хўжалиги ерларининг бошқа тоифага ўтказилиши ва глобал иқлим ўзгариши таъсирининг кескинлашуви оқибатида охирги 15 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғориладиган ер майдонлари ўлчами 24 фоизга (0,23 гектардан 0,16 гектаргача), ўртача йиллик сув таъминоти даражаси эса 3 048 метр кубдан 158,9 метр кубгача қисқарди.
Узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларидан нооқилона фойдаланиш натижасида тупроқнинг табиий унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлиги пасайиб, етиштирилган маҳсулот сифати ёмонлашмоқда, атроф муҳит ифлосланиши ортиб бормоқда.
Миллий даромади Ўзбекистон билан деярли бир хил бўлган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун давлат бюджетининг 4-5 фоизи йўналтирилади ёки ЯИМга нисбатан ривожланаётган мамлакатларда 1 фоиздан ортиқроқни, даромади юқори бўлган давлатларда эса 1 фоиздан камроқни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалигида ўртача йиллик сув сарфи 45 696 млн метр куб ёки иқтисодиёт тармоқларида истеъмол қилинган сув ресурсларининг 90 фоизини ташкил этиб, юқорилигича қолмоқда.
Ер ва сув ресурслари тобора танқис бўлиб бораётган шароитда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда экинларни иқтисодий самарадорлиги ва бозор конъюнктураси инобатга олинмасдан ҳамда интенсив қишлоқ хўжалиги жорий этилмаганлиги сабабли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажми пастлигича қолмоқда.
Жумладан, ривожланган давлатларда 1 метр куб сув билан 4-6 АҚШ долларлик маҳсулот етиштирилаётган бўлса, республикамизда бу кўрсаткич 0,15 АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш йирик капитал қўйилмалар талаб этиши, ушбу мақсадлар учун йўналтириладиган бюджет маблағлари ҳажмининг чекланганлиги, тўғридан-тўғри инвестицияларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб қилиш масаласига эътибор қаратилмаётганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги ерларининг фойдаланишдан чиқиб кетиши, ҳудудларнинг ресурс ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан нооқилона фойдаланиш каби ҳолатлар юзага келмоқда, бу эса ўз навбатида мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва тармоқ экспорт салоҳиятини оширишга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси қишлоқ хўжалиги ерларидан ҳамда сув ва гидроиншоотлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларининг максимал маҳсулдорлик салоҳиятига эришиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини тиклаш, давлат-хусусий шериклик доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароит яратиш, илғор деҳқончилик тизимларини ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг юқори ва интенсив агротехнологияларини жорий қилиш бўйича агротехник, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, замонавий ирригация ва мелиорация технологиялари ҳамда ерларни суғориш усулларини кенг жорий этиш, экинлар селекцияси ва уруғчилигини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва сотиш, логистика ва маркетинг тизимларини ривожлантириш, илм-фан ва амалиёт интеграциясини жадаллаштириш мақсадида қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
1. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ва фойдаланишга киритиладиган ҳамда ўрмон фонди ерларининг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги ва сув таъминотини яхшилаш технологиясини жорий қилганлик учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига имтиёзлар бериш тизимини яратиш.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган лалми, яйлов ва бошқа ерларни фойдаланишга киритиш мақсадида инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фойдаланишга киритган, яроқсиз сув қудуқлари, суғориш насослари, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаган ёки уларни янгидан барпо этган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан кафолатлар бериш.
Қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ажратишнинг шаффоф ва тезкор тизимини яратган ҳолда янада такомиллаштириш.
Қишлоқ хўжалиги ерларининг аниқ ҳисоби юритилишини ва янгилаб борилишини таъминлаш, ҳар бир дала контури кесимида маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида барча ҳудудларни аэрофотосъёмкадан ўтказиш.
Давлат ер кадастри маълумотларининг ҳаққоний ва тўлиқ шакллантирилишини таъминлаш.
Халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб қилиш ҳамда инвестиция лойиҳалари орқали давлат ер кадастрини юритишда кўп мақсадли ер маълумотларининг автоматлаштирилган ягона тизими — yergeoportal.uzни ишга тушириш.
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш агротехникаси, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини геоахборот тизими орқали мониторинг қилиш, ерни масофадан зондлаш тизимларидан кенг фойдаланиш.
Фойдаланилмаётган ерлар ҳақидаги маълумотларни вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш амалиётини жорий этиш.
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Қишлоқ хўжалиги ерларининг тупроқ унумдорлиги, контури, уларга экинларни жойлаштириш, ҳосилдорликни белгилаш тўғрисидаги маълумотларни вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва манфаатдор ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш амалиётини жорий этиш.
Давлат ер кадастрини юритишда кўп мақсадли ер маълумотларининг автоматлаштирилган ягона тизими yergeoportal.uzни яратиш мақсадида Корея Республикаси халқаро «КОICA» жамғармасининг грант маблағлари доирасида инвестициявий лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган лалми, яйлов ва бошқа фойдаланишга киритилган ерларда барпо этиладиган инфратузилма объектларини (дала шийпон, маҳсулотлар сақланадиган омборхоналар, суғориш иншоотлари ва бошқалар) қуриш учун ер участкаларини ажратиш тартибини белгилаш.
Фойдаланишга киритиладиган ерларда барпо этиладиган инфратузилма объектлари минимал меъёрларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Инфратузилма объектларини қуриш учун ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани Адлия вазирлиги томонидан бериш амалиётини жорий қилиш.
(1-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш, шунингдек, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ер участкасини вақтинча фойдаланиш учун бериш шаклини амалиётга жорий қилиш.
Рентабеллиги паст бўлган пахта, ғалла ва бошқа экинлар ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, унумдорлиги ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини, шунингдек, ушбу майдонларда юқори даромадли экинларни жойлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш. Бунда ҳудудларнинг тупроқ, иқлим шароитлари ва сув билан таъминланганлик даражаси, ички ва ташқи бозорда маҳсулотга бўлган талаб, даромадлилиги асосий мезон бўлишини таъминлаш.
Сув танқис ҳудудларда кам сув талаб қиладиган, сувсизликка чидамли ва сув тўплаш хусусиятига эга бўлган экинларни жойлаштириш.
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан бир мавсумда камида иккита ҳосил олиш чораларини кўриш, ушбу мақсадга эришиш учун тезпишар экинлар уруғи, кўчатлар, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа турдаги ресурслар билан барқарор таъминлаш тизимини яратиш.
Суғориладиган экин ерларидан янада самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида илмий асосланган алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш.
Халқаро тажрибаларга мувофиқ қишлоқ хўжалигининг янги йўналишларини (Organic, Global G.A.P. ва шу кабилар) жорий қилиш ва ривожлантириш.
Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясининг олдини олиш ва уни кескин камайтириш ҳисобига тупроқ унумдорлигини ошириш.
Яйловлардан самарали фойдаланиш тартибини белгилаш, яйлов ва лалми ерлардан фойдаланишнинг илмий асосланган самарали технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектлар тугатилаётганда ёки мақбуллаштирилаётганда унга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар (кўп йиллик дарахтзорлар, томчилатиб суғориш тармоқлари ва бошқалар) қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартибини белгилаш.
Боғлар, токзорлар, балиқ ҳовузларини ва иссиқхоналар ташкил қилишга ер ажратиш тартибини белгилаш, фойдаланишдан чиқиб кетган ерларда гидропоника, вертикал фермалар усулида иссиқхоналар қуришни қўллаб-қувватлаш.
Сув танқис, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва фойдаланишга киритиш имконияти қийин бўлган ерларда тайёр замонавий иссиқхоналарни хорижий инвесторлар ҳамда хорижий молия институтларини жалб қилган ҳолда қуриб, тайёр ҳолда лизингга бериш тизимини яратиш.
Қишлоқ хўжалигида тупроқдан унумли фойдаланиш технологияларини жорий этиш. Бунда ерга ишлов бериш ва экинларни парваришлашнинг илғор инновация (Mini till, No till ва бошқ.) технологияларини амалиётга изчиллик билан татбиқ этиш ҳисобига агротехник тадбирлар сонини минималлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги ва сув таъминотини яхшилаш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг унумдорлиги ва ҳосилдорлиги оширилишини таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини белгилаш.
Ер участкалари эгаларининг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишни рағбатлантирувчи механизмларни назарда тутган ҳолда табақалаштирилган солиқ имтиёзларини жорий қилиш.
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан самарасиз фойдаланганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш.
Ер ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланишнинг олдини олишни, ерларнинг унумдорлигини ошириш ва сувни тежовчи агротехник тадбирларнинг амалга оширилишини (агротехник регламент) ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва узумзорларни яроқсиз деб топиш ва экин ерлар тоифасига ўтказиш тартибини белгилаш.
Ҳар 5 йилда бир маротаба давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги экин майдонларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлиллари асосида агрокимёвий хариталарни ишлаб чиқиш.
Шаҳар ва шаҳар атрофидан чиқаётган озиқ-овқат, хўжалик, чорва ҳамда бошқа органик чиқиндиларни тўплаш ҳамда замонавий технологияларни қўллаган ҳолда органик ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига етказиб бериш.
Ҳар бир ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги имкониятларидан келиб чиқиб, маҳаллий ва хорижий компанияларга тақдимот қилиш мақсадида «қишлоқ хўжалиги бўйича инвестиция хаб»ларини яратиш.
Рентабеллиги паст бўлган пахта ва ғалла майдонлари 50 фоиздан юқори бўлган туманлардаги барча экин майдонларини ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш шартлари билан пахта ва ғаллани тўлиқ қайта ишлашни ташкил этувчи кластерларга бериш.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга яроқли бўлган ер ости сувлари захирасини аниқлаш ишларини амалга ошириш учун давлат бюджети ҳисобидан зарур маблағларни ажратиш.
Фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерларида янги ўрмонзорлар ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш мақсадида фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўрмон хўжалиги органлари томонидан 50 йилгача муддатга ижарага беришни назарда тутувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Тупроқ эрозияси ва деградацияси, шамол ва гармселдан муҳофаза қилиш мақсадида биомелиоротив тадбирлар қўллашни кенгайтириш, ихотазорлар барпо этиш ва қайта тиклаш ҳамда ўрмон фонди ерларида чўл-озуқабоп ўсимликлар плантациялари ва уларни ташқи экологик омиллардан муҳофаза қилувчи яйловларни яратиш.
Қайта тикланадиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантириш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
2. Сув ва гидроиншоотлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш
2020 — 2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.
Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.
Сув ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш ва кодификациялаштириш. Бунда сув ресурсларини бошқариш, сувдан фойдаланиш ва уни истеъмол қилиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш.
Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш ва бошқа сув тежовчи технологияларни кенг қўллаш, бу борада ер эгалари ва сув истеъмолчиларини рағбатлантириш механизмини кенгайтириш.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларини бошқариш ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш. Бунда сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини қайта кўриб чиқиш.
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарор сақлаш мақсадида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириб бориш.
2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга доир давлат дастурини пухта ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Енгил конструкцияли пластик лоток ва қувурлар ишлаб чиқариш саноатини ташкил этиш ҳамда насос агрегатлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш.
Туман ирригация бўлимлари ходимлари ва фермер хўжаликлари раҳбарларини суғоришда ва шўр ювишда сувдан самарали фойдаланиш ҳамда сувни тежовчи технологияларни қўллаш бўйича кўникма ва билимларини ошириш.
Сув омборлари тармоғини кенгайтириш ҳисобидан лалми ерларни фойдаланишга киритиш. Бунда асосий эътиборни сел сув омборлари ва сунъий сув ҳавзаларини қуришга қаратиш.
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Сув истеъмоли соҳасида бозор механизмларини ҳамда сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилишда давлат-хусусий шериклик тамойилларини босқичма-босқич жорий этиш.
Сувни етказиб бериш бўйича давлат томонидан қилинаётган харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплаш тартибини белгилаш.
Сув ресурсларини бошқариш, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш ва гидротехник иншоотларнинг техник ҳолатини яхшилаш ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган истиқболли лойиҳалар рўйхатини шакллантириш ва уларни халқаро молия институтларининг маблағлари ҳамда хорижий грантлар ҳисобидан амалга ошириш.
Сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш жойларида сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан босқичма-босқич жиҳозланишини ташкил этиш.
Ер ости захира сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Қишлоқ хўжалигида ер ости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олиш ва ундан исрофгарчилик билан фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш.
Ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб, илмий асосланган тарзда суғориладиган ерларни гидромодул районларга қайта бўлиш ва тасдиқлаш.
Сув ва ер ресурсларидан тежовчи ва улардан оқилона фойдаланишга имкон яратиб берувчи суғориш ва мелиоратив техника, машина ва қурилмаларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.
Белгиланган сув олиш лимитларидан тежаб фойдаланган, суғоришда сувни иқтисод қилувчи суғориш технологиялари жорий қилиб, сув истеъмол қилаётган сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш.
Сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчилар томонидан сув олиш тартибини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш.
Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга яроқли ер ости сувлари захирасини кўпайтириш учун излаш, баҳолаш гидрогеологик ишларини ўтказиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун изланишлар олиб бориш.
Ер ости суви истеъмолчиларининг ягона Давлат статистик ҳисобот юритиш тартибини татбиқ этиш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланишнинг мониторинг тизимини ривожлантириш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
3. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш
Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги ҳамда уруғшунослиги соҳасидаги илмий тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш.
Уруғчилик соҳасида замонавий миллий, шу жумладан импорт ўрнини босувчи ҳамда юқори даромадли ва экспортбоп экинлар навларини яратиш механизмини такомиллаштириш.
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан сабзавот, полиз, дуккакли, озуқа ва мойли экинлар уруғларини етиштириш ва етказиб беришнинг самарали механизмини яратиш.
Яратилаётган маҳаллий навлар ва хорижий давлатлардан импорт қилинаётган нав ва дурагайларни синов ва давлат реестрига киритиш ишларини тубдан такомиллаштириш.
Жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, республика тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган ноанъанавий қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилигини йўлга қўйиш.
Қишлоқ хўжалиги уруғчилиги йўналишидаги барча илмий тадқиқот муассасаларида йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган маҳаллий навларни қайта тиклаш ва улар асосида органик (экологик тоза) уруғчиликни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот ва амалий ишларни кенгайтириш ҳамда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ушбу ишлар натижаларини реализация қилиш тадбирларини амалга ошириш.
Қурғоқчилик ва шўрланишга бардошли экинлар селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш. Азотни тўплаш технологияларини такомиллаштириш, донли экинларда дуккаклилар генини жорий этиш ҳисобига азотлашиш хусусиятини яратиш, азотни тўпловчи микроблар ва ташувчиларни генетик жиҳатдан яхшилаш.
«In vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларида юқори сифат кўрсаткичли, сувсизликка чидамли мевали дарахт ҳамда ток кўчатлари навларини кўпайтириш.
Уруғчилик бўйича халқаро ташкилотларга (ISTA, OECD, ISF ва ҳ.к.) босқичма-босқич аъзо бўлиш, уруғчилик соҳасида фаолият юритаётган йирик хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уруғликлар бўйича тақдим этилаётган мувофиқлик сертификатларининг халқаро даражада тан олинишига эришиш.
Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида уруғчилик кластерларини ташкил қилиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва сотиш, логистика ва маркетинг тизимларини ривожлантириш.
Ҳудудлар ихтисослашуви, ички ва ташқи бозорлардаги маҳсулотларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида замонавий улгуржи-тақсимот марказларини (ОРЦ) ташкил этиш.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини ўз ичига оладиган кластерларни жадал ривожлантириш.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги, етказиб бериш шартлари даражасини оширишни таъминлаш.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда логистика марказлари, агросаноат комплекслари фаолиятини ривожлантириш.
Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси, соҳада татбиқ этилган замонавий техника ва технологиялар асосида халқаро талабларга мос келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб олиш, сақлаш, ташиш ва кутилмаган зиёнларни қоплаш бўйича давлат стандартларини ишлаб чиқиш.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширишнинг самарали механизмини жорий этиш.
Юқори малакали маркетологлар тайёрлаш сифатини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотлари олиб бориш кўламини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
5. Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишда илм-фан ва амалиёт интеграциясини жадаллаштириш.
Ер ва сув муносабатлари бўйича тор ихтисосликдаги мутахассислар тайёрлаш бўйича янги ўқув йўналишлари (геодезия, картография ва ҳ.к.) ва факультетлар, шу жумладан етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма факультетлар очиш.
Илмий тадқиқот мавзуларини ҳудудлар ва қишлоқ хўжалигининг муаммолари ечимларидан келиб чиққан ҳолда шакллантириш ва натижаларини тижоратлаштириш.
Тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқ эрозияси ва деградациясининг олдини олишга қаратилган илмий тадқиқотларни олиб боришни жадаллаштириш.
Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий тадқиқотларни олиб бориш, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда давлат-хусусий шериклик механизмини, хусусий секторнинг иштирокини рағбатлантиришнинг самарали механизмларини кенг жорий қилиш.
Хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари серҳосил навлари ва чорва молларининг маҳсулдор зотлари ҳамда турларини маҳаллийлаштириш борасидаги илмий-амалий фаолият ҳамда ҳамкорликни тизимли ташкил этиш.
Соҳа бўйича докторантура ва таянч докторантура орқали илмий даражали юксак малакали илмий ходимларни тайёрлашни кенгайтириш, уларга муаммоли ва долзарб мавзулар бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришлари учун барча шарт-шароитларни яратиш.
Илмий тадқиқотлар натижасида «Ақлли ва рақамли қишлоқ хўжалиги» технологиясини жорий этишга, унинг техник воситалари ва технология ускуналарини ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштиришга эришиш. Бунда:
«Ақлли ва рақамли қишлоқ хўжалиги» технологиясини жорий этишда халқаро молия институтларининг маблағлари ва грантларини жалб этиш;
«Ақлли ва рақамли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларида мутахассис кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш.
Илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий лабораторияларини модернизация қилиш, замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ва таъмирлаш.
Суғориш зоналарини, минтақанинг сув билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш техника ва технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Жаҳон амалиётини ўрганган ҳолда ноанъанавий суғориш технологияларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш бўйича
I. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
2.
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш агротехникаси, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини геоахборот тизими орқали мониторинг қилиш, ерни масофадан зондлаш тизимларидан кенг фойдаланиш.
Комплекс чора-тадбирлар
2019 — 2021 йиллар,
доимий
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги
12.
Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясининг олдини олиш ва уни кескин камайтириш ҳисобига тупроқ унумдорлигини ошириш. Бунда:
ерларнинг балл бонитети пасайиши сабабини ўрганиш ва уни бартараф этиш;
шўрланган суғориладиган ерлардан шўрга чидамли экинларни экиш учун фойдаланиш;
деградациянинг олдини олиш учун замонавий технологияларни кенг жорий этиш.
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
16.
Қишлоқ хўжалигида тупроқдан унумли фойдаланиш технологияларини жорий этиш. Бунда:
ноорганик ўғитлар ва пестицидлар қўлланилишини минималлаштириш, мавжуд захиралардан кенг фойдаланиш;
ерга ишлов бериш ва экинларни парваришлашнинг илғор инновацион (Mini till, No till ва бошқ.) технологияларини амалиётга татбиқ этиш ҳисобига агротехник тадбирлар сонини минималлаштириш;
тупроқнинг токсик элементлар билан ифлосланиш даражасини акс эттирувчи 3D форматдаги тупроқ экологик хариталарини ишлаб чиқиш;
тупроқ унумдорлигини тикловчи ҳамда токсик элементларни парчаловчи микроорганизм гуруҳларини танлаб олиш ва комплекс равишда тупроқ таркибига иннокуляция қилиш.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар
34.
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарор сақлаш мақсадида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириб бориш.
Енгил конструкцияли пластик лоток ва қувурлар ишлаб чиқариш саноатини ташкил этиш ҳамда насос агрегатлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш.
Комплекс чора-тадбирлар
Доимий
Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари
Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга яроқли ер ости сувлари захирасини кўпайтириш учун излаш, баҳолаш гидрогеологик ишларини ўтказиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун изланишлар олиб бориш.
Комплекс
чора-тадбирлар
ҳар йили
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
49.
Қайта тикланадиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантириб, Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш.
Манзилли рўйхат
ҳар йили 1 ноябрга қадар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
III. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш
60.
«In vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларида юқори сифат кўрсаткичли, сувсизликка чидамли мевали дарахт ҳамда ток кўчатларининг навларини кўпайтириш.
Комплекс чора-тадбирлар
Доимий
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Фанлар академияси,
манфаатдор идоралар
IV. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва сотиш, логистика ва маркетинг тизимларини ривожлантириш
66.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда логистика марказлари, агросаноат комплекслари фаолиятини ривожлантириш. Бунда:
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари «даладан ишлаб чиқарувчига», «ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига» етказиш бўйича логистика тизимини жорий этиш;
ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавотлар миқдори асосида совутгичли сиғимларни кўпайтириш;
экспорт қилишнинг янги истиқболли йўналишларини жорий этиш;
жаҳон бозорларидаги Ўзбекистон савдо уйларига кенг турдаги маҳсулотларни етказиб бериш ишларини тизимли ташкил этиш.
етиштирилаётган мавжуд маҳсулотларни экспорт қилишни тизимли ташкил этиш;
маҳсулотларни дунё мамлакатлари эҳтиёжи, талаби, етказиш шартларидан келиб чиқиб, етиштиришни ҳамда экспортини йўлга қўйиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган дунё бозоридаги талабни прогноз, таҳлил қилишни тизимли йўлга қўйиш ва шу орқали маҳсулот етиштирувчиларга буюртмалар портфелини шакллантириш.
Комплекс чора-тадбирлар
Доимий
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
V. Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишда илм-фан ва амалиёт интеграциясини жадаллаштириш
72.
Тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқ эрозияси ва деградациясининг олдини олишга қаратилган илмий-тадқиқотларни олиб боришни жадаллаштириш.
Комплекс чора-тадбирлар
Доимий
Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Давергеодез-кадастр» давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Фанлар академияси
74.
Хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари серҳосил навлари ва чорва молларининг маҳсулдор зотлари ҳамда турларини маҳаллийлаштириш борасидаги илмий-амалий фаолият ҳамда ҳамкорлигини тизимли ташкил этиш.
Бунда:
хориждаги етакчи олий ўқув юртлари билан бирга қўшма факультетлар ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини республикага олиб кириш учун ишлаб чиқариш мақсадида хорижий давлатлар ҳудудидаги ер майдонларидан ижара асосида фойдаланиш масаласини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш.
Комплекс чора-тадбирлар
Доимий
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Фанлар академияси,
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, «Ўзстандарт» агентлиги
Икки ва ундан ортиқ тадбирлар бирлаштирилган ҳолатларда ушбу тадбирлар учун белгиланган энг кечки муддат умумлаштирилган тадбирнинг ижро муддати ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларнинг мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Изоҳ: «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши, бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига 3-ИЛОВА
2020 — 2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига 5-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш Концепциясини амалга ошириш доирасида халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш ва давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бўйича
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
17.
Лавозимига кўра
Вилоят ҳокимларининг Иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)