Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПҚ-4095-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси вазифасини вақтинча бажарувчи А.У. Аққулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 май,
433-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 433-сон қарорига ИЛОВА
Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги
Низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом янги меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини (кейинги ўринларда меҳмонхоналар деб аталади) қуриб, 2019 йил 5 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топширган тадбиркорлик субъектига (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) ушбу меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади) маблағ ажратиш, шунингдек, 2019 йил 5 январдан бошлаб таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича франчайзинг тўғрисида шартнома тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган тадбиркорлик субъектларини (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) қисман молиялаштириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 июлдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 09/22/407/0679-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
франчайзинг тўғрисидаги шартнома — ташкилотлар учун дунёнинг таниқли ва нуфузли топ-50 меҳмонхона брендларидан ёки топ-5 меҳмонхона тармоқларидан фойдаланиш бўйича тузилган шартнома;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
субсидия — инвесторларга меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар.
янги қурилган меҳмонхона — тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган ёхуд қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича (меҳмонхонани реконструкция ва (ёки) реновация қилиш бундан мустасно) жойлаштириш воситаси сифатида қурилиб янгидан ишга туширилган объект.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 июлдаги 407-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 09/22/407/0679-сон)
3. Инвесторларга янги қурилган меҳмонхонаси 3 юлдузли тоифага ва 50 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга ёки 4 юлдузли тоифага ва 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга бўлганда субсидия ажратилади.
Бунда янги қурилган меҳмонхона 2023 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топширилиши лозим.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 июлдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 09/22/407/0679-сон)
Инвесторларга субсидия ажратиш 2019 йил 5 январдан бошлаб, қўшимча равишда янги ташкил этилаётган меҳмонхоналарнинг хоналари фонди 50 мингтага етгунига қадар амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) ҳар чорак якуни билан қўшимча равишда янги ташкил этилаётган меҳмонхонанинг хоналари ҳисобини юритади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
4. Ташкилотлар дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб, уч йил мобайнида ҳар йили бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман молиялаштирилади (кейинги ўринларда қисман молиялаштириш деб аталади).
Бунда франчайзинг тўғрисидаги шартномалар 2019 йил 5 январдан сўнг кучга кирган бўлиши лозим.
Ташкилотларни қисман молиялаштиришнинг умумий ҳажми кўпи билан 10 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлади.
5. Инвесторлар субсидия олиши ва ташкилотлар қисман молиялаштирилиши учун ҳужжатларни топшириш санасига қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарзи бўлмаган;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
6. Инвесторларни субсидиялаш ва ташкилотларни қисман молиялаштириш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Инвесторларга субсидия ажратиш тартиби
7. Инвесторларга субсидия 1 маротаба ажратилиб, унинг миқдори келгуси йил учун Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш жараёнида ушбу миқдорни ҳар йили индексация қилган ҳолда:
3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўмни;
4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўмни ташкил этади.
8. Инвесторлар субсидия ажратилиши учун Вазирликка ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда субсидия олиш тўғрисида ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади) билан мурожаат қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
9. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ариза берувчининг — юридик шахс бўлган инвесторнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), СТИР ва тижорат банкидаги ҳисобрақами реквизитлари;
меҳмонхона шартнома асосида бошқа юридик шахсга ишончли бошқарувга берилган ҳолларда — инвестор ва ишончли бошқарувчи ўртасида белгиланган тартибда тузилган мол-мулкни ишончли бошқариш тўғрисидаги шартнома нусхаси;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
10. Ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ тақдим этилиши белгиланган мувофиқлик сертификатини инвестор ёки ишончли бошқарувчи томонидан олинишида ушбу жараёнга хизматлар соҳасидаги хорижий «Катта тўртлик» компанияларини жалб этиш (кейинги ўринларда хорижий компания деб аталади) сертификатлаштиришнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
Хорижий компания ёки унинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонасини жалб этиш бўйича қўшимча харажатлар сертификатлаштириш шартномасига киритилади.
Хорижий компания ёки унинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ташкилотнинг танловига асосан Қўмита томонидан жалб этилади.
11. Вазирлик ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
12. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Вазирлик ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади ҳамда аризани ўрганиб чиқишни қўшимча 10 иш кунига узайтириши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
13. Вазирлик аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки субсидия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ушбу қарор нусхасини ариза берувчига қарор қабул қилинган куни юборади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Ариза берувчига субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, даври, меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси ва хоналар фонди, жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, субсидия олаётган инвестор -юридик шахс номи ва СТИР рақами, тижорат банкидаги ҳисобрақами кўрсатилади.
Мазкур қарор нусхаси қарор қабул қилинган кундан бошлаб, бир иш кунида Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб аталади) юборилади.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
14. Ариза берувчига субсидия бериш рад этилган тақдирда, субсидия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор аризачига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.
Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб, кўпи билан икки ой давомида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Вазирликка такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
15. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаганлиги;
ариза берувчи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги.
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.
16. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Вазирлик томонидан қайта кўриб чиқилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Бунда янги асослар бўйича субсидия беришни рад этиш мумкин эмас.
17. Ушбу Низомнинг 14-банди 2-хатбошисида кўрсатилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.
3-боб. Ташкилотларни қисман молиялаштириш тартиби
18. Ташкилотларни қисман молиялаштириш қуйидаги ҳажмда амалга оширилади:
3 юлдузли тоифага эга бўлган дастлабки 50 та меҳмонхона — ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 200 АҚШ доллари эквивалентида;
4 юлдузли тоифага эга бўлган дастлабки 30 та меҳмонхона — ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 АҚШ доллари эквивалентида.
19. Ташкилотларни қисман молиялаштириш франчайзинг тўғрисидаги шартнома «Brand Finance» компаниясининг (ушбу компания ўз фаолиятини якунлаган тақдирда Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан бошқа рейтинг агентлиги танланади) топ-50 рейтингига ёки топ-5 меҳмонхона тармоқларига кирувчи (ҳужжатларни топширишдан аввал уч йил давомида камида бир маротаба кирган бўлиши лозим) ҳамда Кенгаш томонидан шакллантириладиган рўйхат асосида меҳмонхоналар билан тузилганда амалга оширилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 июлдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 09/22/407/0679-сон)
«Brand Finance» компаниясининг топ-50 рейтингига ёки топ-5 меҳмонхона тармоқларига кирувчи меҳмонхона билан франчайзинг тўғрисида шартнома тузилгандан сўнг ушбу меҳмонхона топ-50 рейтинг ёки топ-5 меҳмонхона тармоқлари рўйхатидан чиқарилган тақдирда, франчайзинг шартнома ўз кучини йўқотмаган бўлса ҳам, топ-50 рейтинг ёки топ-5 меҳмонхона тармоқлари рўйхатидан чиқарилгани эълон қилинган йилдан кейинги йил учун қисман молиялаштириш давом эттирилиши тўхтатилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
20. Ташкилотлар қисман молиялаштирилиши учун Вазирликка ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги франчайзинг тўғрисидаги шартнома бўйича қисман молиялаштириш учун ариза (кейинги ўринларда франчайзинг бўйича ариза деб аталади) билан мурожаат қилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
21. Франчайзинг бўйича аризага қуйидагилар илова қилинади:
ариза берувчининг — юридик шахс бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва СТИР рақами ва тижорат банкидаги ҳисобрақами реквизитлари;
франчайзинг тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
Вазирлик ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК томонидан тақдим этилган 3 ёки 4 юлдузли меҳмонхона тоифаси кўрсатилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси.
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
22. Вазирлик франчайзинг бўйича ариза келиб тушган кундан бошлаб, ўн иш куни ичида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
23. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Вазирлик ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади ҳамда аризани ўрганиб чиқишни қўшимча 10 иш кунига узайтириши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
24. Вазирлик франчайзинг бўйича аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида қисман молиялаштириш ёки қисман молиялаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ушбу қарор нусхасини франчайзинг бўйича ариза берувчига қарор қабул қилинган куни юборади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Қисман молиялаштириш тўғрисидаги қарорда молиялаштириш миқдори, даври, меҳмонхона номи, франчайзинг тўғрисидаги шартномага мувофиқ хорижий меҳмонхона бренди номи, юлдуз тоифаси ва хоналар фонди, жойлашган жойи (почта манзили) ва молиялаштирилаётган ташкилот — юридик шахс номи ва СТИР рақами, тижорат банкдаги ҳисобрақами кўрсатилади.
Мазкур қарор нусхаси қарор қабул қилинган кундан бошлаб, бир иш кунида Молия вазирлигига юборилади.
25. Қисман молиялаштириш рад этилган тақдирда, қисман молиялаштиришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган қисман молиялаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарор франчайзинг бўйича ариза берувчига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.
Франчайзинг бўйича ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб, кўпи билан икки ой давомида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Вазирликка такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
26. Қисман молиялаштириш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаганлиги;
франчайзинг бўйича аризачи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги.
Қисман молиялаштиришни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.
27. Франчайзинг бўйича ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб, беш иш куни мобайнида Вазирлик томонидан қайта кўриб чиқилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Бунда янги асослар бўйича қисман молиялаштиришни рад этиш мумкин эмас.
28. Ушбу Низомнинг 25-банди 2-хатбошисида кўрсатилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган франчайзинг бўйича ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.
4-боб. Давлат бюджетидан субсидия ажратиш ва қисман молиялаштириш тартиби
29. Инвесторларга фойдаланишга топширилган меҳмонхоналар учун қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш ҳамда таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича франчайзинг шартномасини қисман тўлаш учун маблағлар 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча маблағлари ва 2020-2021 йилларда эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
30. Инвесторларга субсидия ажратиш ёки ташкилотларга франчайзинг тўғрисидаги шартнома бўйича қисман молиялаштириш учун Вазирлик Молия вазирлигига инвестор ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилаётган маблағлар ҳисоб-китоби акс эттирилган буюртманомани тақдим этади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
31. Молия вазирлиги Вазирлик томонидан тақдим этилган буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ва тегишли маблағларни Вазирликнинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади.
Бунда инвесторларга субсидия ажратиш ёки ташкилотларга франчайзинг тўғрисидаги шартнома бўйича қисман молиялаштириш учун Молия вазирлиги томонидан Вазирликка белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
32. Маблағлар келиб тушганидан сўнг уларни Вазирлик беш иш кунида инвестор ва ташкилотларнинг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобрақамларига маблағларни ўтказиб беради.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
33. Молиявий йил якуни билан мазкур шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Республика бюджетига қайтарилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
34. Субсидия бериш ёки қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган ташкилотлар рўйхати (реестри) Вазирликнинг веб-сайтига жойлаштирилади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва қўшимча равишда ташкил этилаётган хоналар сони тўғрисидаги маълумот ҳар ой якуни бўйича янгиланиб борилади ҳамда йиллар ва ташкилотлар кесимида акс эттирилади.
35. Субсидия олиш ёки франчайзинг тўғрисидаги шартнома бўйича қисман молиялаштирилиши мақсадида тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига тегишли инвесторлар ва ташкилотлар масъул ҳисобланади.
36. Вазирлик субсидия бериш ҳамда қисман молиялаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг инвесторлар ва ташкилотларга етказилиши юзасидан масъул ҳисобланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
37. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағларнинг ажратилиши ва инвесторларга етказилишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси назорат қилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
38. 3 ёки 4 юлдузли тоифага эга бўлган меҳмонхона учун субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда меҳмонхонанинг камида ушбу тоифага эгалиги меҳмонхона ишончли бошқарувга берилганлигидан қатъий назар, инвестор томонидан таъминланиши лозим, акс ҳолда ажратилган субсидия Давлат бюджетига қайтарилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
39. Дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича тузилган шартномаларининг амал қилиниши устидан мониторинг Вазирлик томонидан амалга оширилади.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Франчайзинг тўғрисидаги шартнома бекор қилинган вақтдан бошлаб Давлат бюджетидан қисман молиялаштириш тўхтатилади.
40. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги Низомга 1-ИЛОВА
Инвесторларга Давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш ва ташкилотларни қисман молиялаштириш
СХЕМАСИ
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
Инвестор/ташкилот
Ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тайёрлаш ва Туризм ва маданий мерос вазирлигига субсидия олиш тўғрисида ёки/ва франчайзинг тўғрисидаги шартнома бўйича қисман молиялаштириш учун ариза билан мурожаат этиш.
Аризачининг хоҳишига кўра
Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Аризани ўрганиб чиқиш.
10 иш кунида, қўшимча ўрганишни талаб этган ҳолатларда — 20 иш кунида
Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Субсидия бериш ёки рад этиш/Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман молиялаштириш ёки молиялаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва аризачига юбориш.
1 иш кунида
Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Субсидия бериш ёки рад этиш/Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман молиялаштириш ёки молиялаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини Молия вазирлигига тақдим этиш.
1 иш кунида
Инвестор/ташкилот
Субсидия беришни рад этиш/Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман молиялаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Туризм ва маданий мерос вазирлигига такроран ариза билан мурожаат қилиш.
2 ойдан кўп эмас
Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқиш.
5 иш кунида
Молия вазирлиги
Буюртманомани кўриб чиқиш ва тегишли маблағларни Туризм ва маданий мерос вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварақаларига ўтказиш.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги Низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги Низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига
Франчайзинг тўғрисидаги шартнома бўйича қисман молиялаштириш учун АРИЗА
меҳмонхона Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан франчайзинг тўғрисидаги шартнома бўйича қисман молиялаштирилишини сўрайман.
Франчайзинг тўғрисидаги шартнома бўйича жалб этилган меҳмонхона бренди номи ва шартнома рақами, санаси: ___________________________________________________________________________________________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)