Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.02.2023
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1863-7]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси в.б Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 апрель,
7/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 15 апрелдаги 7/5-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 48-банднинг «в» кичик бандидаги «икки» ва «учинчи» деган сўзлар тегишли равишда «уч» ва «тўртинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
ўн иккинчи хатбошидаги «икки кун муддатда» деган сўзлар «уч банк иш куни муддатида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирма учинчи хатбошидаги «Солиқ кодекси 96-моддасида белгиланган асосларда давлат солиқ хизмати органининг аризасига кўра суд қарорига мувофиқ ушбу» деган сўзлар «Солиқ кодексига асосан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирма тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22» белги — илгари «21» белги билан солиқ тўловчининг банклардаги операциялар тўхтатилган ҳисобварақлари қайта ҳаракатга келтирилган ҳолларда, асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.».
3. 8-иловадаги «икки кун муддатда» деган сўзлар «уч банк иш куни муддатида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 10/19/1863-7/3125-сон)