Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, шунингдек, хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган Амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 2-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи давомида имзоланган савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимларни амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 3-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама битимлар ҳамда эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилишни таъминлаш механизми 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 3-иловасига* киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
3. Бирлашган Араб Амирликларига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш масалалари бўйича Ишчи гуруҳ 5-иловага* мувофиқ тузилсин.
ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 3-санасига қадар тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижроси юзасидан маълумотларни тегишлилиги бўйича Ташқи ишлар вазирлигига — 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига — 3-иловага* мувофиқ тақдим этилишини таъминласин.
7. «UzFDI»нинг ташкилий тузилмаси ушбу қарорнинг 6-иловасига* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 6-иловалар рус тили матнда берилган.