|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.02.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1909-5]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 17 февралдаги 6 ва 2020-05-сонли «Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1909-6, 28.02.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 февралдаги 21, 2009-10-сон қарори (рўйхат рақами 1909, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 98-модда) билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 март,
44-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 март,
2019-22-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 мартдаги 44, 2019-22-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«соф қўшимча фойда — қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ чегириб ташланган, ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир.».
2. 15-банддаги «Иқтисодиёт вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Илованинг 060-сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ___% ставкада (050-сатр х __%) |
060 |
АҚШ долл. |
». |
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 10/19/1909-5/2936-сон)