ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 18 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1781-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 1 ва 1/2-сон қарори (рўйхат рақами 1781, 2008 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 6 март,
33-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 6 март,
58-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 6 мартдаги 33, 58-сон қарорига
ИЛОВА
Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 14-банднинг иккинчи хатбошиси ва 15-банддан «ва муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 25-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «лизинг шартномаси» деган сўзлар «молиявий ижара (лизинг) шартномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/1781-4/2779-сон)