|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
КАРТОШКА, МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ҚУРУҚ МЕВАНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришдан жамоа хўжаликларининг, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Картошка, мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турлари ва қуруқ меванинг чекланган харид нархлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида юқорида кўрсатилган иловага мувофиқ янги харид нархлари прейскурантларини манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш тартиби асосан сақлаб қолинсин.
1992 йилнинг 20 апрелидан бошлаб корхоналар, хўжаликлар, тайёрлов ташкилотлари, кооперативлар, деҳқон (фермер) хўжаликлари, ижарачилар, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари ва фуқаролар томонидан республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун 2-иловага мувофиқ пошлина олиш жорий қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, ҳукуматлараро битимларга ва бевосита ўрнатилган хўжалик алоқаларига мувофиқ республикадан ташқарига мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлар пошлина тўлашдан озод қилинадилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси бир ҳафта муддат ичида республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари учун пошлина олиш миқдорларини ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартибини банклар ва солиқ инспекцияларига етказсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 14 апрель,
188-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 358-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 358-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)