Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нафақалар, стипендиялар ҳамда бюджет ҳисобидаги муассасалар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида» 1992 йил 26 мартдаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон давлат банки, тегишли тижорат банклари, республика вазирликлари ва идоралари томонидан нафақалар, стипендиялар ва иш ҳақининг Фармон билан белгиланган янги миқдорларидан келиб чиқиб, аванс тўловлар амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2 ва 3-бандларда қайд этилган аҳоли тоифалари учун 1992 йил бюджетида нафақалар, стипендиялар ва иш ҳақини ошириш учун зарур бўлган маблағларни назарда тутсин, бунда ушбу мақсадлар учун бюджетдан ташқари маблағларни ва бошқа манбаларни жалб этишни таъминлаш эътиборга олинсин.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари учун амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 июндаги 284-сонли қарори билан бекор қилинган.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 22-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.