Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш, республикада инвестиция иқлимини ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, шунингдек прокуратура органларига хос бўлмаган вазифа ва функцияларни чиқариб ташлаш йўли билан уларнинг фаолиятини оптималлаштириш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 апрелдан:
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда — Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил) томонидан амалга оширилади;
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга оид қарорлари назорат қилувчи органлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш соҳасидаги фаолиятини таъминлашда иштирок этади.
2. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тасарруфидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тасарруфига ўтказилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда бир ой муддатда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимининг ишлаш имкониятини таъминловчи ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг беғараз ўтказилишини;
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимининг узлуксиз ишлашини таъминласин.
3. Белгилансинки, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз ваколатларини амалга ошириш доирасида:
назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тўғрисидаги хабарномаларнинг асослилигини, ўтказилган текширувларнинг қонунийлиги ва ўрнатилган тартибда ўтказилганлигини ўрганади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун назорат қилувчи органларнинг айбдор мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўради;
тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида ягона ҳисоб ва ҳисобот юритилишини, шунингдек ушбу соҳада назорат қилувчи органларнинг ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти юритилишини таъминлайди;
назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш соҳасидаги қонунчилик нормалари қўлланилиши юзасидан маслаҳат ёрдамини кўрсатади;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги норматив базани ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда иштирок этади.
4. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари лавозимлари;
туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга масъул ўринбосарлари ҳамда катта ёрдамчилари лавозимлари;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
5. Белгилансинки, мазкур Фармонга мувофиқ прокуратура органларининг қисқартирилаётган 1 198 та штат бирликларидан:
87 таси — Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонини;
470 таси — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларини тўлдириш учун йўналтирилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир ой муддатда:
зиммаларига юклатилган хизмат мажбуриятларини юқори профессионал даражада бажаришга қодир юқори малакали, чуқур касбий билимга эга, юқори интеллектуал қобилият ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга ходимларни танлаб олишда рақобат муҳитини таъминловчи кадрларни шаффоф танлов асосида танлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этишни назарда тутувчи Прокуратура органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида янгиланган низомни тасдиқлаш учун киритсин;
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва прокуратура органлари ходими деган юксак номга нолойиқ шахсларни аниқлаш, уларни зудлик билан прокуратура органлари тизимидан бўшатиш механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда прокуратура органларининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқсин;
прокуратура органларига юклатилган вазифаларни самарали бажариш имконини берувчи илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни улар фаолиятига ҳар томонлама ва тўлиқ жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.
7. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони штатлар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга, заруратга кўра, ўз девонининг ташкилий-штат тузилмасига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин;
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур молиявий, моддий-техник ва транспорт масалалари ҳал этилишини таъминласин;
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган ҳолда Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда мазкур Фармон қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти қонунийлиги кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар мазкур Фармон қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом амал қилади.
9. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойлардаги Халқ қабулхоналари биноларига беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ўринбосарларига бириктирилган транспорт воситаларининг, шунингдек, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари самарали фаолият юритишини таъминлаш учун зарур бўлган компьютер техникаларини белгиланган тартибда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ўтказилишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг қўшимча жорий этилаётган штат бирликларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 март,
ПФ-5690-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари — девон раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш ва қонунчилик ижроси назорати шўъбаси (8)

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва экспертизадан ўтказиш шўъбаси (3)

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси (4)

Тадбиркорлик соҳаларини стратегик режалаштириш ва методология шўъбаси (2)

Ташкилий-назорат ва инсон ресурсларини бошқариш шўъбаси (4)

Халқаро алоқалар ва протокол хизмати (1)

Биринчи бўлим

Ахборот хизмати (2)

Девонхона

Юридик таъминлаш ва маъмурий амалиёт шўъбаси (1)

Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси (1)

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш шўъбаси (2)

Молия-хўжалик шўъбаси (2)

Вакил девонининг ҳудудий шўъбалари (58)

Изоҳ:
1. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 91 нафар.
2. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг умумий сони — 40 нафар, шундан мурожаатлар билан ишлайдиган мутахассислар сони — 15 нафар.
3. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тузилмага бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 06/26/63/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Т/р

Лавозимнинг номланиши

Бирликлар сони

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

1

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари — девон раҳбари

1

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари

1

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш ва қонунчилик ижроси назорати шўъбаси

4.

Шўъба мудири

1

5.

Бош инспектор

1

6.

Етакчи инспектор

6

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси

7.

Шўъба мудири

1

8.

Бош инспектор

1

9.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва экспертизадан ўтказиш шўъбаси

10.

Шўъба мудири

1

11.

Бош инспектор

1

12.

Етакчи инспектор

1

Тадбиркорлик соҳаларини стратегик режалаштириш ва методология шўъбаси

13.

Бош инспектор

1

14.

Етакчи инспектор

1

Ташкилий-назорат ва инсон ресурсларини бошқариш шўъбаси

15.

Шўъба мудири

1

16.

Бош инспектор

1

17.

Етакчи инспектор

2

Халқаро алоқалар ва протокол хизмати

18.

Бош инспектор

1

Юридик таъминлаш ва маъмурий амалиёт шўъбаси

19.

Бош инспектор

1

Ахборот хизмати

20.

Бош инспектор

1

21.

Етакчи инспектор

1

Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси

22.

Бош инспектор

1

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш шўъбаси

23.

Бош инспектор

1

24.

Етакчи инспектор

1

Молия-хўжалик шўъбаси

25.

Бош ҳисобчи

1

26.

Моддий бухгалтер (кассир)

1

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси

27.

Шўъба мудири

1

28.

Бош инспектор

1

29.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Андижон вилоятидаги шўъбаси

30.

Шўъба мудири

1

31.

Бош инспектор

1

32.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Бухоро вилоятидаги шўъбаси

33.

Шўъба мудири

1

34.

Бош инспектор

1

35.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Жиззах вилоятидаги шўъбаси

36.

Шуъба мудири

1

37.

Бош инспектор

1

38.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси

39.

Шуъба мудири

1

40.

Бош инспектор

1

41.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Навоий вилоятидаги шўъбаси

42.

Шуъба мудири

1

43.

Бош инспектор

1

44.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Наманган вилоятидаги шўъбаси

45.

Шуъба мудири

1

46.

Бош инспектор

1

47.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Самарқанд вилоятидаги шўъбаси

48.

Шуъба мудири

1

49.

Бош инспектор

1

50.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сурхондарё вилоятидаги шўъбаси

51.

Шуъба мудири

1

52.

Бош инспектор

1

53.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сирдарё вилоятидаги шўъбаси

54.

Шуъба мудири

1

55.

Бош инспектор

1

56.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент вилоятидаги шўъбаси

57.

Шуъба мудири

1

58.

Бош инспектор

1

59.

Етакчи инспектор

3

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Фарғона вилоятидаги шўъбаси

60.

Шуъба мудири

1

61.

Бош инспектор

1

62.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Хоразм вилоятидаги шўъбаси

63.

Шуъба мудири

1

64.

Бош инспектор

1

65.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент шаҳридаги шўъбаси

66.

Шуъба мудири

1

67.

Бош инспектор

1

68.

Етакчи инспектор

3

Жами

91

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 06/26/63/0373-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-5019-сон Фармонида:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча учинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 4-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Прокуратура органлари бошқарув ходимларининг умумий сони 4 165 нафар (Ҳарбий прокуратурадан ташқари), шу жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқарув ходимларининг умумий сони 1 071 нафар этиб белгилансин»;
в) 5-банднинг иккинчи хатбошисидан «Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Жами прокурор-тергов ходимлари — 252 штат бирлиги»;
д) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Департамент бошқарув ходимларининг умумий сони — 1 071 штат бирлиги
шундан марказий аппаратда — 92 штат бирлиги».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида»ги ПФ-5037-сон Фармонида:
а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
бешинчи хатбошидаги «кўриб чиқилиши» сўзлари «ижро этилиши» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тадбиркорлик субъектларига нисбатан қабул қилинган қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат органларининг тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳужжатларини тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш.
Белгилансинки, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони ходимлари ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ҳуқуқига эгадирлар»;
в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармонида:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилансинки, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан амалга оширилади»;
б) 11-бандда «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига» сўзлари «ваколатли органга» сўзлари билан алмаштирилсин.
в) 1-илованинг рус тилидаги матни изоҳи иккинчи хатбошисидаги «Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан» сўзлари «Уполномоченного при Президенте Республики Узбекистан по защите прав и законных интересов субъектов предпринимательства» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-илованинг рус тилидаги матнида:
5-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

5.

Проверки по вопросам, входящим в компетенцию Инспекции по контролю за агропромышленным комплексом при Кабинете Министров Республики Узбекистан.

Инспекция по контролю за агропромышленным комплексом при Кабинете Министров Республики Узбекистан

не более 30 дней

»;

15-позициянинг «Проверки (контрольные функции)» устунидаги «органами прокуратуры» сўзлари «Уполномоченным при Президенте Республики Узбекистан по защите прав и законных интересов субъектов предпринимательства» сўзлари билан алмаштирилсин;
изоҳда:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан» сўзлари «Уполномоченного при Президенте Республики Узбекистан по защите прав и законных интересов субъектов предпринимательства» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3802-сон қарорида:
а) 15-банднинг биринчи хатбошидаги «11 410» ва «257» рақамлари тегишинча «11 880» ва «369» рақамлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони — 369 штат бирлиги.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5343-сон Фармонинг 1-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5499-сон Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2749-сон қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2022 й., 06/22/178/0681-сон; 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон; 17.04.2026 й., 06/26/63/0373-сон)