|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.05.2022
|
Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
буйруғи
«Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1860-3]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 15 августдаги 01/19-18/12-сон «Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1860, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 401-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Н. ЖЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 февраль,
01/10-10/45-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 27 февралдаги 01/10-10/45-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-иловадан «М.Ў.» деган қисқартма чиқариб ташлансин.
2. 2-илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Маълумотлар баҳоловчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1860-3/2735-сон)