|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.07.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1297-4]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 143-сонли «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3538, 30.07.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 23 декабрдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1297, 2004 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 4 март,
29-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 4 мартдаги 29-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 28-банднинг учинчи хатбошисидаги «муҳрлаши, ўз имзоси ва муҳри билан тасдиқлаши (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар «имзо билан тасдиқлаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 38-банднинг биринчи хатбошисидан «ва муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 43-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Олиш-назорат қилиш варағининг юқоридаги чап бурчагида варақ берилган сана, корхона раҳбари ёки у томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар имзоси қўйилади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1297-4/2739-сон)