Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 622-8]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 сентябрдаги 13/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3282, 16.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ–5564-сон «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 26 декабрда 74-сон билан тасдиқланган Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 622, 1999 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 10-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 январь,
1/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 19 январдаги 1/4-сон қарорига
ИЛОВА
Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5.2. Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби бузилганда, тижорат банкларидан ҳар бир ҳолат учун банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида, бироқ банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади.».
2. 5.13-банддаги «Мазкур Низомнинг 5.2 — 5.11-бандларида» деган сўзлар «Мазкур Низомда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. VI1-бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«VI1. Марказий банкнинг кўрсатмаларини ижро этмаганлиги учун санкциялар».
4. 6.11-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2019 й., 10/19/622-8/2605-сон)