Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.03.2018
Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартиш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясининг
Қарори
БЮДЖЕТ ВА ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИГА ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ҚАРЗЛАРНИ ТЎЛАШ МУДДАТИНИ КЕЧИКТИРИШ ВА (ЁКИ) БЎЛИБ-БЎЛИБ ТЎЛАШ ИМКОНИНИ БЕРИШ, ПЕНЯ ҲИСОБЛАШНИ ТЎХТАТИШ, ШУНИНГДЕК ПЕНЯ ВА ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 14 январда 1442-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 12 мартдаги 145-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1442-3, 12.03.2018 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 61-сонли «Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2004 йил 14 апрелдаги 182-сон «Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 15-сон, 178-модда) қарорларига мувофиқ, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси қарор қилади:
1. Бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имконини бериш, пеня ҳисоблашни тўхтатиш, шунингдек пеня ва жарима санкцияларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан 2001 йил 5 июлда 26-сон билан тасдиқланган «Ўз вақтида тўланмаган қарзларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш учун муддат бериш, пенялар ёзишни тўхтатиш, шунингдек солиқлар ва бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида низом» (2001 йил 28 сентябрь, рўйхат рақами 1071) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтганидан кейин кучга киради.
Комиссия ҳамраиси, Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 10 декабрь,
60-сон
Комиссия ҳамраиси, Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 10 декабрь,
60-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 2-сон, 15-модда)