Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги «Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5552-сон Фармонига мувофиқ эксперимент тариқасида 444 та бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича электрон савдо майдончасида аукционга чиқарилиб, шундан 310 та объект 172 млрд сўм инвестиция киритиш ҳамда 3 536 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан 11,2 млрд сўмга сотилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги «Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5552-сон Фармонида белгиланган давлат мулки объектларини сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказиш муддатини 2020 йил 1 январга қадар узайтириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилсин ва у мазкур Марказнинг таъсисчиси сифатида белгилансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат мулкини жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга реализация қилиш, шунингдек, ижара ва ишончли бошқарувга бериш қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда оммавий савдолар, шу жумладан «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мулки объектлари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич нархи қолдиқ (баланс) қиймати ёки соф активлари миқдоридан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади. Бунда, давлат мулки объектларининг бошланғич нархи пасайтирилгандан кейин ҳам уч ой муддатда сотилмаган тақдирда хусусийлаштиришнинг бошқа усуллари қўлланилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2025 йил 1 февралдан бошлаб, бошланғич нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача бўлган давлат активларини, ер участкаларини (шу жумладан, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини ва кўчма савдо жойларини) ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкларини сотиш ва ижарага бериш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн аукцион савдолари жараёнида иштирокчилар томонидан учинчи қадамдан бошлаб шахсий ҳисобварағида камида уларнинг нарх таклифига нисбатан амалдаги закалат миқдоридаги суммага эга бўлиш тартиби киритилади. Бунда ушбу маблағлар закалат сифатида ҳисобга олинади;
(4-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-159-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2024 й., 06/24/159/0828-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 февраль)
давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш учун электрон савдоларга чиқаришда, улар бўйича ижара тўловининг энг кам ставкаси объектни балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш мақсадида кўрсатилган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мулки объектлари ижарага бериш учун аукционга чиқарилганда ижарага бериш муддати уч йил этиб белгиланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бунда, ижарага олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда ижара муддати уч йил муддатга узайтирилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январдаги ПФ-13-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 06/23/13/0051-сон)
5. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«E-AUKSION» электрон савдо платформасида 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
белгиланган тартибда сотилиши лозим бўлган давлат мулки объектлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
келгусида самарали фойдаланиш учун давлат органларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилиши лозим бўлган давлат мулки объектлари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда:
мазкур Фармоннинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган тегишли ер участкалари, бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатлари тайёрланишини ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг 3-иловасида кўрсатилган давлат мулки объектларини қабул қилиш-топшириш ишларини, шунингдек, улардан келгусида самарали фойдаланилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) қарорлари билан бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, давлат кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари учун сотиб олиш тўловларини тўлашда, савдолар ўтказилган санадаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (кейинги ўринларда — БҲМ) баравари миқдорида ҳисобланадиган сотиб олиш тўловлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда, сотиб олиш тўловларини тўлашнинг қуйидаги муддатларини белгилашни назарда тутувчи тартибни жорий этиш:
(7-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
БҲМнинг 3 000 бараваригача — олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб уч ойдан кўп бўлмаган муддатда;
(7-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
БҲМнинг 3 000 бараваридан юқори, лекин БҲМнинг 6 000 бараваридан кўп бўлмаганда — олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб олти ойдан кўп бўлмаган муддатда;
(7-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
БҲМнинг 6 000 бараваридан юқори, лекин БҲМнинг 12 000 бараваридан кўп бўлмаганда — олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йилдан кўп бўлмаган муддатда;
(7-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
БҲМнинг 12 000 бараваридан юқори, лекин БҲМнинг 15 000 бараваридан кўп бўлмаганда — олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб ўн саккиз ойдан кўп бўлмаган муддатда;
БҲМнинг 15 000 бараваридан юқори, лекин БҲМнинг 18 000 бараваридан кўп бўлмаганда — олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб йигирма тўрт ойдан кўп бўлмаган муддатда;
БҲМнинг 18 000 бараваридан юқори, лекин БҲМнинг 20 000 бараваридан кўп бўлмаганда — олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб ўттиз ойдан кўп бўлмаган муддатда;
БҲМнинг 20 000 бараваридан юқори бўлганда — олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб ўттиз олти ойдан кўп бўлмаган муддатда.
(7-банд «а» кичик бандининг бешинчи ва олтинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан бешинчи — саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
б) «Кварц» АЖ устав капиталидаги 20 фоиз давлат акциялари пакетини босқичма-босқич фонд биржасида иккиламчи SPO ўтказиш орқали, дастлаб 2019 йилнинг июнь ойида акциялар пакетининг 5 фоизини сотувга чиқарган ҳолда савдога қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат комиссиясига, истисно тариқасида, хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат акциялари (улушлари) пакетларини олди-сотди шартномаларини қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчиларининг савдо майдончаларидан ташқарисида рўйхатдан ўтказган ҳолда танлов ўтказиш ва тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали сотишга рухсат берилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
9. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«E-AUKSION» электрон савдо платформасида сотилган давлат мулк объектларига доир инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш харидор томонидан ўз зиммасига олинган маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқаришнинг бошланиши ва янги иш ўринлари яратилишини назарда тутувчи мажбуриятлар бажарилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
ваколатли давлат органлари қарорлари бўйича сотилган давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларини мажбурий равишда нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.
10. «Ноль» харид қийматида сотишда, шу жумладан, аввал сотилган давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилган деб қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил давомида янги иш ўринларини сақлаб қолиш тартиби бекор қилинсин.
11. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорига Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли мурожаати келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда келишилишини таъминлаган ҳолда, юқори турувчи манфаатдор давлат органлари, шунингдек, Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги розилигига мувофиқ идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат кўчмас мулк объектларини (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно), автомототранспорт воситаларни ҳамда бошқа асосий воситаларини бир давлат ташкилоти тасарруфидан бошқа бир давлат ташкилоти тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг мурожаатидан сўнг икки ой муддатда балансда сақловчилар томонидан уларнинг тасарруфидаги ҳудудда жойлашган, белгиланган тартибда республика давлат бошқаруви органларига бириктирилган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно) ижарага бериш таъминланмаган тақдирда, ушбу объектларни тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қонунчиликда назарда тутилган тартибда балансда сақловчилар учун ажратмаларни тегишли маҳаллий бюджетга йўналтирган ҳолда ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январдаги ПФ-13-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 06/23/13/0051-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда «E-AUKSION» электрон савдо платформасида сотиладиган давлат мулки объектлари тўғрисида тадбиркорлар ва аҳолини доимий равишда кенг хабардор қилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 февраль,
ПФ-5666-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига
1-ИЛОВА
«E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан сотиладиган давлат мулки объектлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Т/р

Объектлар номи

Жойлашган манзили

Майдони (м2)

(аниқлик киритилиши лозим)

Балансда сақловчи

Идоравий мансублиги

умумий

қурилмалар

Бухоро вилояти

1.

1.

Собиқ «Ёш механизатор» болалар соғломлаштириш лагерининг бино ва иншоотлари

Вобкент тумани, «Имомқозихон» ҚФЙ, «Қуйи Халач» қишлоғи

133 648

4 312,2

Вобкент тумани Ободонлаштириш бошқармаси

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2.

2.

Собиқ 15-сон ҳарбий шаҳарчанинг бино ва иншоотлари

Олот тумани, «Оққали» МФЙ, Маърифат кўчаси

20 000

3 157

Олот тумани ҳокимлиги

Бухоро вилояти ҳокимлиги

3.

3.

1-сонли сув кўтариш насос станциясининг бино ва иншоотлари

Қоровулбозор тумани, «Навбаҳор» ҚФЙ, «Чўлқувар» мавзеси

500

245,1

Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУК

Бухоро вилояти ҳокимлиги

Жиззах вилояти

4.

1.

Собиқ «Мурувват-агросаноат» МЧЖнинг бўш турган бино ва иншоотларининг бир қисми

Зомин тумани,

«Оқар» ҚФЙ

9 000

2 268,74

Зомин тумани ҳокимлиги

Жиззах вилояти ҳокимлиги

5.

2.

Бўш турган қозонхона биноси

Зомин тумани,

Зомин шаҳри

«Қайирма» МФЙ

720

210

Зомин тумани

Тиббиёт бирлашмаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қашқадарё вилояти

6.

1.

Туғруқ комплексининг қурилиши тугалланмаган биноси

Қамаши тумани, Ўзбекистон Мустақиллиги кўчаси

18 750

2 094

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

7.

2.

Марказий таъмирлаш устахонасининг биноси (собиқ «Пўлат Хазина» ММТП )

Миришкор тумани, «Чаманзор» қишлоғи

65 400

2 370,01

Миришкор тумани ҳокимлиги

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

8.

3.

Маъмурий обморхона бино

ва иншоотлари

Нишон тумани,

«Нишон» ҚФЙ

8 240

3 635,67

Қарши шаҳри Магистрал каналлар бошқармаси

Сув хўжалиги вазирлиги

9.

4.

Собиқ «EAUS-Sardor» ИЧСФнинг мулкий мажмуаси (мато бўлмаган материаллар ва тиббиёт пахтасини ишлаб чиқариш фабрикаси)

Яккабоғ тумани, «Чайдариа» ҚФЙ

62 000

5 361,73

Яккабоғ тумани ҳокимлиги

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти

10.

1.

Музлатгичнинг бўш турган бино ва иншоотлари

Булунғур тумани, «Хўжабачча» МФЙ

14 300

2 538

Булунғур тумани ҳокимлиги

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Белгиланган тартибда сотилиши лозим бўлган давлат мулки объектлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Т/р

Объектлар номи

Жойлашган манзили

Майдони (м2)

(аниқлик киритилиши лозим)

Балансда сақловчи

Идоравий мансублиги

умумий

қурилмалар

Жиззах вилояти

1.

1.

«Жиззах иссиқлик энергоқурилиш» МЧЖ устав капиталидаги 74,46% давлат улуши*

Жиззах шаҳар

-

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Андижон вилояти

2.

1.

Омборнинг бино ва иншоотлари

Андижон ш.,

Чинобод кўчаси, 60-уй

6 800

3 447

«Ягона буюртмачи хизмати» ИК

Андижон вилояти ҳокимлиги

Тошкент шаҳри

3.

1.

«International Beverages Tashkent» МЧЖ ҚК устав капиталидаги

24,0% давлат улуши

Тошкент ш.,

Сергели тумани, Қумариқ кўчаси

-

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

* ҳудудий танлов комиссияси томонидан белгиланадиган инвестиция мажбуриятларни бажариш муддатлари ва шартлари асосида давлат улуши «Jada color Tekstil» МЧЖга тўғридан-тўғри шартнома асосида «ноль» харид қийматида сотилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Келгусида самарали фойдаланиш учун давлат органларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилиши лозим бўлган давлат мулки объектлари
РЎЙХАТИ*

Т/р

Т/р

Объектнинг номи

Жойлашган манзили

Майдони (м2)

(аниқлик киритилиши лозим)

Балансда сақловчи

Идоравий мансублиги

Самарали фойдаланиш бўйича чоралар

жами

қурилмалар

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

1.

Қозонхона биноси

Нукус шаҳри,

Т. Кайпбергенов кўчаси

242,72

242,72

«Коммуналлык ыссылык орайы» ДК

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ихтисослиги бўйича фойдаланиш учун бериш

2.

2.

5-сонли қозонхона биноси

Чимбой тумани

72

72

«Коммуналлык ыссылык орайы» ДК

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Чимбой тумани ҳокимлигига самарали фойдаланиш учун бериш

3.

3.

4-сонли қозонхона биноси (2-сонли мактаб ҳудудида жойлашган)

Қораўзак тумани, Гарессизлик кўчаси

264

264

«Коммуналлык ыссылык орайы» ДК

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Қораўзак тумани ҳокимлигига самарали фойдаланиш учун бериш

4.

4.

5-сонли қозонхона биноси (28-сонли мактаб ҳудудида жойлашган)

Қораўзак тумани, Гарессизлик кўчаси

136

136

«Коммуналлык ыссылык орайы» ДК

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Қораўзак тумани ҳокимлигига самарали фойдаланиш учун бериш

5.

5.

6-сонли қозонхона биноси

Қораўзак тумани, К. Рзаев кўчаси

90,27

90,27

«Коммуналлык ыссылык орайы» ДК

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Қораўзак тумани ҳокимлигига самарали фойдаланиш учун бериш

6.

6.

1-сонли қозонхона

Қонликўл тумани

145,76

145,76

«Коммуналлык ыссылык орайы» ДК

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Қонликўл тумани ҳокимлигига самарали фойдаланиш учун бериш

7.

7.

2-сонли қозонхона

Қонликўл тумани

146,3

146,3

«Коммуналлык ыссылык орайы» ДК

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Қонликўл тумани ҳокимлигига самарали фойдаланиш учун бериш

8.

8.

3-сонли қозонхона

Қонликўл тумани

52,44

52,44

«Коммуналлык ыссылык орайы» ДК

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Қонликўл тумани ҳокимлигига самарали фойдаланиш учун бериш

9.

9.

4-сонли қозонхона

Қонликўл тумани

146,3

146,3

«Коммуналлык ыссылык орайы» ДК

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Қонликўл тумани ҳокимлигига самарали фойдаланиш учун бериш

10.

10.

5-сонли қозонхона

Қонликўл тумани

51,52

51,52

«Коммуналлык ыссылык орайы» ДК

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Қонликўл тумани ҳокимлигига самарали фойдаланиш учун бериш

11.

11.

7-сонли қозонхона

Қонликўл тумани

65,35

65,35

«Коммуналлык ыссылык орайы» ДК

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Қонликўл тумани ҳокимлигига самарали фойдаланиш учун бериш

Бухоро вилояти

12.

1.

Бухоро тиббиёт коллежининг бўш турган ўқув биноси

Бухоро шаҳри,

Намозгоҳ кўчаси, 50

2 570,25

932,4

Бухоро тиббиёт коллежи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасига бериш

13.

2.

Бухоро муҳандислик-технология институтининг фойдаланилмаётган ўқув биноси

Бухоро шаҳри,

А. Яссавий кўчаси, 3

2 880

2 016

Бухоро муҳандислик-технология институти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Бухоро шаҳар ҳокимлигига самарали фойдаланиш учун бериш

14.

3.

Ахборот ресурс маркази биноси

Бухоро шаҳри,

Б. Нақшбанд кўчаси, 168

8 400

1 892

Бухоро давлат университети

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Бухоро вилояти Давлат хизматлари агентлигига келгусида самарали фойдаланиш учун бериш

Навоий вилояти

15.

1.

10-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

Шаббода кўчаси, 7

42,3

42,3

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига «Ўзбекистон» МФЙга маъмурий бино сифатида фойдаланиш учун бериш

16.

2.

8-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

Ўзбекистон кўчаси, 8

38,5

38,5

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига «Ғалаба» МФЙга маъмурий бино сифатида фойдаланиш учун бериш

17.

3.

1-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

Низомий кўчаси, 8

69,42

69,42

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига «Чинор» МФЙга маъмурий бино сифатида фойдаланиш учун бериш

18.

4.

1-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

И. Каримов кўчаси, 114

30,13

30,13

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига «Дўстлик» МФЙга маъмурий бино сифатида фойдаланиш учун бериш

19.

5.

20-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

Жанубий кўчаси, 13

42

42

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига «Жанубий» МФЙга маъмурий бино сифатида фойдаланиш учун бериш

20.

6.

3-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

М. Улуғбек кўчаси, 27

69,4

69,4

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига «Гулзор» МФЙга

маъмурий бино сифатида фойдаланиш учун бериш

21.

7.

6-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

2-микро туман, 3б

34,2

34,2

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига «Зарафшон» МФЙга маъмурий бино сифатида фойдаланиш учун бериш

22.

8.

11-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

Шаббода кўчаси, 7

41

41

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига келгусида самарали фойдаланиш учун бериш

23.

9.

6-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

И. Каримов шоҳ кўчаси, 74

48,22

48,22

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳок�млигига келгусида самарали фойдаланиш учун бериш

24.

10.

1-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

И. Каримов шоҳ кўчаси, 49

74,07

74,07

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига келгусида самарали фойдаланиш учун бериш

25.

11.

7-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

И. Каримов шоҳ кўчаси, 74

48,22

48,22

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига келгусида самарали фойдаланиш учун бериш

26.

12.

15-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

Шаббода кўчаси, 7

42,2

42,2

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига келгусида самарали фойдаланиш учун бериш

27.

13.

15-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

Ибн Сино кўчаси, 32

47,72

47,72

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига профилактика бўйича инспекторларни жойлаштириш учун бериш

28.

14.

16-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

Ибн Сино кўчаси, 32

47,72

47,72

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига профилактика бўйича инспекторларни жойлаштириш учун бериш

29.

15.

17-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

Ибн Сино кўчаси, 32

47,72

47,72

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига профилактика бўйича инспекторларни жойлаштириш учун бериш

30.

16.

18-сонли хонадон

Навоий шаҳри,

Ибн Сино кўчаси, 32

47,72

47,72

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Навоий шаҳар ҳокимлигига профилактика бўйича инспекторларни жойлаштириш учун бериш

31.

17.

НКМК

Марказий кон бошқармасининг «Пламя» маданият клуби биноси

Зарафшон шаҳри,

«Юлдуз» савдо маркази

1789,19

1789,19

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Зарафшон шаҳар ҳокимлигига келгусида самарали фойдаланиш учун бериш

32.

18.

10-сонли хонадон

Зарафшон шаҳри,

3-микро туман, 12

51,8

51,8

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Зарафшон шаҳар ҳокимлигига «Олтин водий» МФЙга маъмурий бино сифатида фойдаланиш учун бериш

33.

19.

1-сонли хонадон

Учқудуқ тумани,

Наврўз кўчаси, 14

36

36

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Учқудуқ тумани ҳокимлигига ички ишлар органларининг таянч пункти маъмурий биноси сифатида фойдаланиш учун бериш

34.

20.

1-сонли хонадон

Учқудуқ тумани, Бўстон кўчаси, 3

62

62

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Учқудуқ тумани ҳокимлигига ички ишлар органларининг таянч пункти маъмурий биноси сифатида фойдаланиш учун бериш

35.

21.

ЗҚБнинг Учқудуқ туманидаги механизация ишларини бошқариш майдони

Учқудуқ тумани

9 477,5

339,27

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Учқудуқ тумани ҳокимлигига келгусида мақсадли фойдаланиш учун бериш

36.

22.

ЗҚБнинг
39-сонли қурилиш монтаж бошқармасининг махсус майдони

Учқудуқ тумани

42 140

-

«Навоий КМК» ДК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Учқудуқ тумани ҳокимлигига келгусида мақсадли фойдаланиш учун бериш

Наманган вилояти

37.

1.

Собиқ 18-сонли мусиқа ва санъат мактабининг бино ва иншоотлари

Янгиқўрғон тумани, «Заркент» ҚФЙ, «Маданият» МФЙ

51 636

2 684,99

Янгиқўрғон маданият бўлими

Маданият вазирлиги

9201-сонли ҳарбий қисмга самарали фойдаланиш учун бериш

Сурхондарё вилояти

38.

1.

Бино ва иншоотлар

Термиз шаҳри,

А. Темур кўчаси, 94

42 900

12 391,4

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимлигига келгусида мақсадли фойдаланиш учун бериш

39.

2.

Бино ва иншоотлар

Термиз шаҳри,

А. Навоий кўчаси, 41а

3 100

596,3

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимлигига келгусида мақсадли фойдаланиш учун бериш

40.

3.

Бино ва иншоотлар

Термиз шаҳри, А. Навоий кўчаси, 28

1 696

1 865,2

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимлигига келгусида мақсадли фойдаланиш учун бериш

41.

4.

Бино ва иншоотлар

Термиз шаҳри, Бирдамлик кўчаси, 20а

7 117

3 625,9

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимлигига келгусида мақсадли фойдаланиш учун бериш

42.

5.

Бино ва иншоотлар

Термиз шаҳри,

Тотувлик кўчаси, 3

10 650

4 676,7

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимлигига келгусида мақсадли фойдаланиш учун бериш

43.

6.

Иссиқхона биноси

Термиз тумани,

«Паттакесар» ҚФЙ, «Мангузар» маҳалласи

10 000

9 944

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимлигига келгусида мақсадли фойдаланиш учун бериш

44.

7.

Гараж биноси

Термиз тумани, «Янгиариқ» ҚФЙ, Қуёшли маҳалласи

800

381

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимлигига келгусида мақсадли фойдаланиш учун бериш

Сирдарё вилояти

45.

1.

Ахборот-ресурс маркази биноси

Гулистон шаҳри,

И. Каримов кўчаси, 104

2 915,9

1 195,1

Гулистон давлат университети

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Гулистон шаҳар ҳокимлигига бериш

Фарғона вилояти

46.

1.

Ахборот-ресурс маркази биноси

Фарғона шаҳри,

А. Навоий кўчаси, 66

358

358

Фарғона политехника институти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигига кўзи ожизларга мўлжалланган кутубхона очиш учун бериш

Хоразм вилояти

47.

1.

Флюорография ва сил касаллиги бўлимининг бўш турган биноси

Урганч тумани,

Ибн Сино кўчаси, 12

600

527,4

Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Урганч тумани ҳокимлигига самарали фойдаланиш учун бериш

* Изоҳ: Келгусида мазкур давлат мулки объектлари белгиланган тартибда тасарруф қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги «Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4933-сон Фармони 1-бандида:
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги «Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги ПҚ-423-сон қарорида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидан «хорижий инвесторларга» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин;
номланишидан ва 1-банддан «хорижий инвесторларга» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «танловини ўтказиш» сўзлари «эксперт баҳолашини амалга ошириш ва танловини ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — йигирма биринчи хатбошилар тегишинча учинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
9-банднинг иккинчи хатбошисидан «шунингдек ишчи гуруҳ аъзолари» сўзлари чиқариб ташлансин;
V бўлим ва 16-банднинг «д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
тўққизинчи хатбошидаги «ва идоралараро гуруҳлар» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2200-сон қарорига 6-илованинг 8-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2340-сон қарорида:
иккинчи хатбошидаги «стратегик хорижий инвесторларга» сўзлари «хусусий, шу жумладан хорижий инвесторларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидан «биринчи навбатда хорижий инвесторларга» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-илованинг рус тилидаги матни номланишидаги «стратегическим иностранным инвесторам» сўзлари «частным инвесторам, в том числе иностранным» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг рус тилидаги матни номланишидан «в первую очередь иностранным инвесторам» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 12.02.2021 й., 06/21/6167/0103-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 24.01.2023 й., 06/23/13/0051-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 17.10.2024 й., 06/24/159/0828-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)