Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
буйруғи
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 4 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3135]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. НАБИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 декабрь,
29-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда олий таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари, кафедра мудирларининг (бундан буён матнда педагог кадрлар деб юритилади) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлиги рейтинг тизими орқали ҳар 5 йилда бир марта баҳоланади.
2. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими орқали баҳолашдан мақсад педагог кадрларнинг ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, иш фаолияти самарадорлигини аниқлаш, таълим сифатини яхшилаш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашга эришиш, ўқувчиларнинг (талабалар) фанларни ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишини олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар ишга қабул қилинганидан кейин 1 йилдан сўнг, олий таълим ташкилотлари ёки профессионал таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига 3 йил тўлгандан сўнг педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга жалб этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)
4. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парваришлаш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига 1 йил тўлгандан сўнг педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга жалб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигининг аниқланган рейтинги педагог кадр бир таълим ташкилотидан бошқасига ишга ўтганда сақланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)
2-боб. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ишларини ташкил қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқларининг буйруғи билан давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда тегишли таълим ташкилотлари деб юритилади) билан келишилган ҳолда камида 9 кишидан иборат баҳолаш комиссиялари (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)
Комиссия таркиби қуйидаги тартибда шакллантирилади:
комиссия раиси — тегишли ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
комиссия аъзолари — давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилоти, спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари (ҳудудда ривожланган спорт тури бўйича) раҳбар ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)
комиссия котиби — тегишли ҳудудий бошқарма масъул ходими.
Комиссия таркиби ҳар 5 йилда бир марта янгиланади.
7. Комиссия раиси:
комиссия ишини ташкил этади;
комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилайди;
комиссия фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Комиссия раиси мазкур Низомда белгиланган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
8. Комиссия раиси педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг адолатли, ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилиши ҳамда натижаларнинг холислиги учун жавобгар бўлади.
9. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтувчи педагог кадрларнинг комиссия таркибига киритилиши ман этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Комиссия ўз фаолиятини мазкур Низом ва таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида олиб боради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
11. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш муддати, баҳолаш шартлари ва тартиби комиссия томонидан бир ой олдин эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Комиссияга педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга доир ҳужжатларни ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри тақдим этилишини таъминлаш мақсадида тегишли таълим ташкилотларида таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан шакллантириладиган эксперт гуруҳи тузилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)
13. Эксперт гуруҳи камида 5 кишидан иборат қуйидаги таркибда тузилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
эксперт гуруҳи раиси — тегишли таълим ташкилоти раҳбари;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)
эксперт гуруҳи аъзолари — педагогик кенгаш қарори билан тасдиқланган камида 2 нафар педагог, касаба уюшмаси раиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
эксперт гуруҳи котиби — тегишли таълим ташкилотлари раҳбарининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)
14. Педагог кадр томонидан эксперт гуруҳига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 22 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3135-2, 28.07.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2022 й., 10/22/3135-2/0684-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 22 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3135-2, 28.07.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2022 й., 10/22/3135-2/0684-сон)
педагог кадрнинг илмий даража ёки илмий унвон олганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (агар мавжуд бўлса);
педагог кадрнинг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси (агар мавжуд бўлса).
15. Эксперт гуруҳи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида педагог кадрнинг ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланиб, комиссияга тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар йиғмажилдида педагог кадрнинг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси, педагог кадрнинг ўқув йили давомида ўтган дарс ва очиқ дарслари, педагог кадр ўқувчиларининг (талабалар) фанларни ўзлаштириш рейтинги ва эришган ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи маълумотнома мавжуд бўлиши талаб этилади. Бунда маълумотнома эксперт гуруҳи эксперт гуруҳи раиси ва аъзолари томонидан имзоланган ҳолда комиссияга тақдим этилади.
(15-банднинг иккинчи Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 22 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-2, 28.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2022 й., 10/22/3135-2/0684-сон)
16. Эксперт гуруҳи томонидан ҳужжатлар комиссияга электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
3-боб. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш
17. Комиссия томонидан педагог кадрнинг ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, иш фаолияти самарадорлигини, жисмоний тарбия соҳасидаги техника хавфсизлиги қоидаларини билиш даражасини аниқлаш мақсадида у билан бевосита суҳбат ўтказилади.
Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади, берилган саволлар ва жавоблар махсус (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) дафтарда қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Суҳбат натижалари асосида давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 1-иловасидаги мезонлар асосида, умумий ўрта таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги мезонлар асосида, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги мезонлар асосида, олий таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги мезонлар асосида баҳоланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)
19. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлиги комиссия томонидан қуйидаги баллар йиғиндиси асосида 100 баллик тизимда бутун сонлар билан баҳоланади:
86 — 100 балл — фаолият самарадорлиги юқори;
71 — 85 балл — фаолият самарадорлиги ўрта;
56 — 70 балл — фаолият самарадорлиги қониқарли;
0 — 55 балл — фаолият самарадорлиги қониқарсиз.
20. Комиссия педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қарор қабул қилади.
Комиссия қарори, агар овоз беришда комиссия таркибидаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Қарордан нусха педагог кадрнинг иш жойидаги шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Комиссия педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларини 3 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига юбориши лозим.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 февралдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3499, 23.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш рейтингининг электрон базаси юритилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 февралдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3499, 23.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)
22. Комиссия қароридан норози бўлган педагог кадр баҳолаш натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига ёки судга ёзма равишда шикоят бериш ҳуқуқига эга.
23. Апелляция комиссияси таркибига баҳолаш комиссияси фаолиятида иштирок этмаган ҳудудий бошқармалар ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида 3 нафар аъзо киритилади.
24. Педагог кадрнинг апелляция шикоятини кўриб чиқишда педагог кадр иштирок этиш ҳуқуқига эга.
25. Апелляция комиссияси 24 соат ичида апелляция шикоятларини кўриб чиқади. Бунда апелляция комиссияси педагог кадрнинг суҳбат натижалари ёзилган видеотасвирларни қайта текшириш орқали баҳолаш комиссияси томонидан қўйилган баллнинг тўғрилигига баҳо беради ва унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда педагог кадрнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш масаласи кўрсатилади.
Қарор 24 соат ичида педагог кадрга ҳамда баҳолаш комиссиясига етказилиши лозим.
4-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
27. Мазкур Низом Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
2018 йил 28 декабрь
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2018 йил 28 декабрь
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
2018 йил 28 декабрь
Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
2018 йил 28 декабрь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
2018 йил 28 декабрь
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Давлат мактабгача таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари

__________________________________________________________________________________________________
‎ (давлат мактабгача таълим ташкилотининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О. )

_____________________________________________________________________________________

20__/20__ — ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси‎‎

Т/р

‎‎Мезонлар

Балл

1.

Белгиланган машғулот соатлари юкламасини бажарганлиги.‎‎

10

2.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:
‎жорий ўқув йилида бўлса;
‎тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган бўлса.


‎5
‎‎2

3.

Машғулотларни инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб бориши (тайёрлов, асосий, якуний қисмлари учун).

15

4.

Машғулотларни тарбияланувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (машғулот таҳлили).

15

5.

Машғулотдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (машғулот юкламасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади). ‎‎

10

6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):
‎республика миқёсида;
‎вилоят миқёсида;
‎туман (шаҳар) миқёсида;
‎мактабгача таълим ташкилотлари аро;
‎мактабгача таълим ташкилоти миқёсида.



‎10
‎8
‎6
‎4
‎2

7.

Халқаро, республика ва вилоят миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):
‎халқаро миқёсда;
‎республика миқёсида;
‎вилоят миқёсида. ‎‎




‎5
‎3
‎2

8.

Мактабгача таълим ташкилотининг педагог ва тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ишлаш (ҳамкорликдаги очиқ машғулотларнинг ишланмалари, соғломлаштириш тадбирларнинг режалари ва ишланмалари мавжудлиги).

‎‎3

9.

Машғулот ва машғулотдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш.‎‎

5

10.

Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):
‎халқаро анжуманда;
‎республика миқёсидаги анжуманда.



‎5
‎3

11.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш):
‎яккамуаллифликда;
‎ҳаммуаллифликда.



‎5
‎3

12.

Машғулот жараёни ва тўгарак машғулотларида инглиз тилидаги (элементар сўзларни) тарбияланувчилар томонидан ўзлаштирилиши (машғулот таҳлили).‎‎

5

13.

Мактабгача таълим ташкилоти раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.

4

Жами:

100

‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;
‎‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;
‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;
‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.
Комиссия раиси

______________________________________

__________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Комиссия аъзолари ‎‎

______________________________________

__________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)

Котиб

______________________________________

__________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 24 июлдаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-1, 05.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/3135-1/3514-сон)
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Умумий ўрта таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони

_______________________________________________________________________________________________________
‎ (Умумий ўрта таълим ташкилотининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О. )

_________________________________________________________________________________________

20__/20__ — ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси‎‎

Т/р

‎‎Мезонлар

Балл

1.

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги.‎‎

10

2.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:
‎жорий ўқув йилида бўлса;
‎тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган бўлса.


‎5
‎‎2

3.

Дарс машғулотларни инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб бориши (тайёрлов, асосий, якуний қисмлари учун).

15

4.

Дарс машғулотларни ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили).

15

5.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (дарс юкламасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади). ‎‎

7

6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):
‎республика миқёсида;
‎вилоят миқёсида;
‎туман (шаҳар) миқёсида;
‎мактаблараро;
‎мактаб миқёсида.



‎10
‎8
‎6
‎4
‎2

7.

Спорт мусобақалар ғолиблари ва спорт секция машғулотларида шуғулланувчилар ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни спорт мактабларига йўналтириш.

‎3

8.

Халқаро, республика ва вилоят миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):
‎халқаро миқёсда;
‎республика миқёсида;
‎вилоят миқёсида.




‎5‎‎
‎3
‎2

9.

Ўқув синфининг (гуруҳ) раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг мактаб спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда).

3

10.

Дарс ва дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

‎5

11.

Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):
‎халқаро анжуманда;
‎республика миқёсидаги анжуманда.



‎5
‎3

12.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш):
‎яккамуаллифликда;
‎ҳаммуаллифликда.



‎5
‎3

13.

Дарс жараёни ва тўгарак машғулотларида инглиз тилидаги спорт терминларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши.

5

14.

Таълим ташкилоти раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.‎‎

4

Жами:

100

‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;
‎‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;
‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;
‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.
Комиссия раиси

________________________________________‎‎

____________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Комиссия аъзолари ‎‎

________________________________________

____________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)

Котиб

________________________________________

____________________‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

(2-илова Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини

баҳолаш мезони

___________________________________________________________________________________

(Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________________

20___/20___-ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси

Т/р

Мезонлар

Балл

1.

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги.

5

2.

Дарс машғулотларини ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили).

15

3.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:

жорий ўқув йилида бўлса;

5

тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган.

2

4.

Соҳа бўйича берилган тоифалар:

бош ўқитувчи;

5

етакчи ўқитувчи;

3

катта ўқитувчи;

2

мутахассис ўқитувчи.

1

5.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади):

2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса;

5

1 та спорт туридан бўлса.

2

6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):

республика миқёсида;

5

вилоят миқёсида;

4

туман (шаҳар) миқёсида;

3

ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлариаро

2

ўрта махсус, профессионал ташкилотлари миқёсида.

1

7.

Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш.

2

8.

Ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлариаро мусобақаларга ўқувчилар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун).

3

9.

Ўрта махсус, профессионал таълим ташкилоти ичидаги ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлиш.

3

10.

Мусобақаларда ҳакамлик қилиш:

халқаро мусобақаларда;

5

республика миқёсидаги мусобақаларда;

4

ўрта махсус, профессионал ташкилотлариаро мусобақаларда;

3

ўрта махсус, профессионал ташкилотларининг ўзидаги мусобақаларда.

2

11.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

3

12.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш.

2

13.

Халқаро ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):

халқаро миқёсида;

5

республика миқёсида.

3

14.

Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун) битирувчилар мониторингида иштирок этиш;

5

очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш.

3

15.

Ўқув синф (гуруҳ)ининг раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг ўрта махсус, профессионал таълим ташкилоти спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда).

5

16.

Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

3

17.

Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):

халқаро анжуманда;

5

республика миқёсидаги анжуманда.

3

18.

Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш:

якка муаллифликда;

5

ҳаммуаллифликда.

3

19.

Дарсларни ва тўгарак машғулотларини инглиз тилида олиб бориш (ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари маълумотлари асосида).

5

20.

Таълим ташкилоти раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.

3

Жами:

100

__________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;

__________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;

__________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;

__________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.

Комиссия раиси

___________________________

___________________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Комиссия аъзолари

__________________________

___________________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Котиб

__________________________

___________________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Олий таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони

______________________________________________________________________________________

(Олий таълим ташкилотининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О.)

______________________________________________________________

20__/20__ — ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси

Т/р

Мезонлар

Белгиланган

Баллар

1.

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги.

5

2.

Дарс машғулотларини талабаларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили).

15

3.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:

жорий ўқув йилида бўлса;

5

тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган.

2

4.

Соҳа бўйича берилган унвонлар:

профессор;

15

педагогика фанлар доктори;

12

доцент;

10

педагогика фанлари номзод;

8

катта ўқитувчи;

5

мутахассис ўқитувчи.

3

5.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади):

2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса;

5

1 та спорт туридан бўлса.

2

6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):

республика миқёсидаги;

5

вилоят миқёсидаги;

4

олий таълим ташкилотлари миқёсида.

3

7.

Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш.

3

8.

Олий таълим ташкилотлараро мусобақаларга талабалар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун).

3

9.

Олий таълим ташкилотлараро ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

5

10.

Мусобақаларда ҳакамлик қилиш:

халқаро мусобақаларда;

5

республика миқёсидаги мусобақаларда;

3

олий таълим ташкилотлари миқёсидаги мусобақаларда.

1

11.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

3

12.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш.

2

13.

Халқаро ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):

халқаро миқёсида;

5

республика миқёсида.

3

14.

Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун) битирувчилар мониторингида иштирок этиш;

5

очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш.

3

15.

Ўқув гуруҳнинг раҳбари мажбуриятларини бажариш (талабаларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг олий таълим ташкилотлар спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда).

5

16.

Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

3

17.

Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш:

яккамуаллифликда;

5

ҳаммуаллифликда.

3

18.

Олий таълим ташкилоти раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.

3

Жами:

100

__________________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;

__________________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;

__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;

__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.

Комиссия раиси

____________________________

______________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Комиссия аъзолари

____________________________

______________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Котиб

____________________________

______________

(Ф.И.О.)

(имзо)

(4-илова Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3135-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
‎‎___________________________________________________________ комиссияси йиғилишининг

(комиссиянинг номи)‎‎

‎‎____-сон баённомаси

______________

‎‎____ _____________ 20___ йил

‎‎Раислик қилди: ______________________________________________________‎‎

(комиссия раиси Ф.И.О.)‎‎

‎‎Қатнашдилар: ‎‎______________________________________________________

‎‎(комиссия раиси Ф.И.О.)

______________________________________________________

(комиссия раиси Ф.И.О.)

‎‎КУН ТАРТИБИ

‎‎____________________________________________________________ педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари тўғрисида.

‎‎Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси ________________________________________ ахбороти эшитилди. ___________________________________________________________________________

‎‎Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, комиссия

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

‎‎_________________________________ педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари қуйидагича тасдиқлансин.

Т/р

Педагог кадрнинг Ф.И.О.‎‎

Иш жойи ва лавозими

Педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг бали‎‎

1.

‎‎ ‎‎ ‎‎

2.

‎‎ ‎‎
Комиссия раиси‎‎

_______________________________________________‎‎

____________________‎‎

(Ф.И.О.)

(имзо)‎‎

Комиссия аъзолари

‎‎_______________________________________________

‎‎____________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Котиб

‎‎_______________________________________________

____________________‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/3135/2571-сон, 05.08.2019 й., 10/19/3135-1/3514-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 28.07.2022 й., 10/22/3135-2/0684-сон; 22.11.2023 й., 10/23/3135-3/0872-сон; 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон; 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)