Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.05.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сонли «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
13. Агентлик Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин.