|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.08.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг
буйруғи
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3127]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022 йил 14 июлдаги 32-сонли «Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3380, 15.08.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2018 йил 2 сентябрдаги ПҚ-3926-сон «Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2019 йил 21 январь,
16-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 21 январдаги 16-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2018 йил 2 сентябрдаги ПҚ-3926-сон «Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
блокчейн — барча маълумотлар кетма-кет қайд қилинадиган ва блоклар бўйича жойлаштириладиган тақсимланган маълумотлар реестри, бунда ҳар бир янги блок олдинги блокка криптографик имзо орқали боғланади;
крипто-актив — қийматга эга ва эгаси бўлган блокчейндаги қайдлар мажмуаси;
крипто-биржа — крипто-активларни айирбошлаш, сотиб олиш ва сотиш учун электрон майдонча тақдим этадиган ташкилот.
2. Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (бундан буён матнда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомнинг 1-иловасида берилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
3. Крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) фақат чет эл юридик шахсларига улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шуъба ёки бошқа корхоналарни очиш орқали берилади.
Чет эл юридик шахснинг шуъба ёки бошқа корхонаси ўз фаолиятини чет эл юридик шахс номига берилган лицензия асосида амалга оширади.
Чет эл юридик шахсларининг крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган шуъба ёки бошқа корхоналарининг устав капиталларида (фондларида) юридик шахсларни — Ўзбекистон Республикаси резидентларини иштирок этишига йўл қўйилмайди.
4. Крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун намунавий лицензия берилади.
5. Лицензия номуайян муддатга берилади.
6. Юридик шахсда крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи лицензия берилган вақтдан бошлаб вужудга келади.
7. Лицензияни бошқа юридик шахсга бериш тақиқланади.
71. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-биржа савдоларни амалга ошириш тартиби мазкур Низомнинг 1а-иловасига мувофиқ Крипто-биржа савдоларини амалга ошириш қоидаларига асосан белгиланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 6 декабрдаги 172-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3127-3, 20.12.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 10/19/3127-3/4185-сон)
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
8. Қуйидагилар крипто-биржа фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) ариза берилган санада пул маблағи шаклида базавий ҳисоблаш миқдорининг камида ўттиз минг баравари миқдорида шакллантирилган устав жамғармаси мавжудлиги, шундан йигирма минг баравари Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкида алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилади;
(8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 19 июндаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3127-2, 08.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 10/19/3127-2/3389-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларга жойлаштирилган ҳамда мазкур Низомда назарда тутилган талабларга жавоб берадиган ишлаб турган электрон крипто-биржа савдо тизими мавжудлиги;
в) крипто-биржа савдо қоидаларининг мавжудлиги, уларда қуйидагилар кўзда тутилиши шарт:
иштирокчиларга крипто-биржа савдоларида иштирок этишга рухсат бериш тартиби;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажарилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар;
(8-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
крипто-активларни муомалага қўйиш ва муомаладан чиқаришга рухсат бериш тартиб-таомиллари;
крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби;
битимлар тузишда крипто-биржа савдолари иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;
крипто-биржа хизматидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори ва уни белгилаш тартиби;
крипто-биржаларда нархлар манипуляцияси ва махфий ахборотдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш чоралари;
крипто-активлардан ғайриқонуний мақсадларда фойдаланишни тақиқлаш;
г) крипто-активларни уларга бўлган талаб ва таклиф асосида котировкалаш;
д) мижозларнинг крипто-активлар билан операциялари тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, уларнинг идентификация маълумотларини ва мижозлар билан ўзаро муносабатлар бўйича материалларни, жумладан иш ёзишмаларини беш йил давомида сақлаш;
е) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига амал қилиш;
(8-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
ж) крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ахборотларни лицензияловчи орган талаби билан тақдим этиш.
9. Крипто-биржа устав фонди фақат унинг таъсисчилари пул маблағларидан шакллантирилади.
Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан крипто-биржа устав фондини шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
3-боб. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
10. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга ёзма шаклда, шу жумладан почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, банк муассасасининг номи ва банк муассасасида талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами кўрсатилади;
б) лицензия талабгори давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда крипто-биржанинг аппарат-дастурий реализацияси тавсифи;
г) крипто-биржа савдосининг тасдиқланган қоидалари намунаси;
д) устав фондининг захираланган суммасининг мавжудлиги тўғрисида тижорат банкдан маълумотнома.
Барча ҳужжатлар раҳбар томонидан имзоланиши, ҳужжатлар электрон ҳужжат тарзида тақдим этилганда эса электрон рақамли имзо орқали тасдиқланиши керак.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 18 февралдаги 41-сон буйруғи (рўйхат рақами 3127-1, 22.02.2019 й.) таҳрирда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2019 й., 10/19/3127-1/2657-сон)
Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
11. Лицензия талабгори томонидан лицезияловчи органга тақдим этилган аризалар қуйидагича қабул қилинади:
шахсан келиб — ариза эгасининг ариза нусхасида қабул қилиб олинган санаси белгиси қўйилган тартибда;
почта алоқаси орқали — қабул қилинганлиги маълум қилинадиган буюртма хати орқали:
электрон алоқа орқали — ариза қабул қилинганлиги тўғрисида электрон жавоб юбориш орқали.
Қабул қилинган аризалар тўғрисидаги маълумот лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Ҳужжатлар зарур тарзда расмийлаштирмасдан ёки тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тўплами тақдим этилган тақдирда улар уч кун муддат ичида сабаблари кўрсатилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан талабгорга қайтарилади.
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
12. Лицензияловчи орган томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
13. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.
14. Лицензияловчи орган йигирма кундан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.
15. Лицензияловчи орган, таркиби лицензияловчи орган раҳбарининг ўринбосари томонидан тасдиқланган эксперт комиссияси хулосаси асосида етти кунлик муддат ичида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
16. Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда, ёзма шаклда, шу жумладан почта орқали ёки ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида юборилади (топширилади). Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
17. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битими лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
битимни имзолаган мансабдор шахслар фамилияси, исми ва отасининг исми;
томонларнинг реквизитлари;
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
ушбу Низомга кўра бошқа маълумотлар.
Лицензия битими икки нусхада тузилади, улардан бири лицензияловчи органда қолади, иккинчиси эса, лицензиатга юборилади ёки берилади.
18. Лицензиялар электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади, лицензияловчи орган раҳбарининг, у бўлмаган тақдирда унинг ўринбосарининг рақамли имзоси билан тасдиқланади, лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва лицензиат сўровига кўра қоғоз шаклда берилади.
19. Қоғоз шаклда лицензия берилган тақдирда, улар белгиланган шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари лицензияловчи орган томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда лицензияловчи орган буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.
Лицензияловчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
20. Лицензиялар лицензия талабгори томонидан лицензия берилиши учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида расмийлаштирилади.
Лицензия қоғоз шаклида берилган тақдирда, лицензия лицензияловчи орган раҳбари томонидан, у бўлмаган тақдирда унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
21. Агар лицензиат лицензия берилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида хабарнома олган пайтдан бошлаб уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берилиши учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этмаса ёки лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
22. Лицензия беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлади:
лицензия талабгорининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
лицензия талабгори тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
23. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шунингдек, электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
24. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни лицензияловчи орган томонидан такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Лицензияловчи орган уч кунлик муддат ичида эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
25. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва лицензия дубликатини бериш
26. Лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2021 йил 10 декабрдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3127-7, 24.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2021 й., 10/21/3127-7/1197-сон)
27. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида унда кўрсатилган фаолиятни амалга оширади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2021 йил 10 декабрдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3127-7, 24.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2021 й., 10/21/3127-7/1197-сон)
28. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияловчи орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида лицензияни қайта расмийлаштиради.
29. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра ариза олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида лицензияловчи орган томонидан дубликат берилади.
Лицензия дубликатини беришда йиғим ундирилмайди.
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
31. Лицензияловчи орган лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:
крипто-биржалардан крипто-активлар айланмаси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини талаб қилиш;
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш;
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқариш ва (ёки) судга мурожаат қилиш;
(31-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
лицензиясиз крипто-биржалар фаолияти амалга оширилаётганлиги тўғрисида аниқланган фактлар ҳақидаги маълумотларни белгиланган тартибда тегишли органларга қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилиши учун юбориш.
(31-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш
33. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензиат лицензия битимида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;
лицензияловчи органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарори лицензиат томонидан бажарилмаганда.
34. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши мустасно;
лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни белгилаган муддатда бартараф этмаганда.
35. Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳолда;
лицензиат лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
лицензия сохта ҳужжатлардан ёки ишончсиз маълумотлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
36. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Лицензиянинг амал қилиши тугатилганда ва лицензия бекор қилинганда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
8-боб. Лицензиялар реестри
37. Лицензияловчи орган лицензиялар электрон реестрини юритади. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:
юридик шахс — лицензиат номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, телефон;
таъсисчиларнинг устав капитали (фонди)даги улушлари ҳақида маълумот;
лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;
лицензия бланки серияси ва рақами;
лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва санаси;
лицензиянинг амал қилишини тугатиш асослари ва санаси;
лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш асослари ва санаси;
дубликат бериш асослари ва санаси.
38. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
9-боб. Лицензия берганлик учун давлат божи
39. Лицензия берганлик учун давлат божи ундирилади. Давлат божи миқдори лицензияловчи орган томонидан белгиланади.
40. Давлат божи лицензияловчи органнинг банк валюта ҳисоб рақамига чет эл юридик шахс томонидан ўтказилади.
10-боб. Якуний қоида
41. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчиликка кўра жавобгардирлар.
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Крипто-биржа фаолиятини лицензиялаш
СХЕМАСИ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 6 декабрдаги 172-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3127-3, 20.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 10/19/3127-3/4185-сон)
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
1а-ИЛОВА
Крипто-биржа савдоларини амалга ошириш
ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ваколатли органдан крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган юридик шахс мазкур фаолиятни ушбу Қоидалар ҳамда махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга ошириш мажбуриятини ўзига олади.
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
блокчейн — барча маълумотлар кетма-кет қайд қилинадиган ва блоклар бўйича жойлаштириладиган тақсимланган маълумотлар реестри, бунда ҳар бир янги блок олдинги блокка криптографик имзо орқали боғланади;
мижозлар — крипто-биржа билан битим (операция)ларни тузадиган унинг контрагентлари, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан чет эл шахслари;
клиринг — крипто-биржа мижозларининг ўзаро мажбуриятларини белгилаш, аниқлаштириш ва ҳисобга олишга доир операциялар мажмуаси, шунингдек улар ўртасида амалга ошириладиган ўзаро ҳисоб-китоблар;
котировкалаш варағи — крипто-биржа томонидан белгиланган мезонларга мос келадиган ҳамда савдо тизимида крипто-актив ва токенлар савдоларига рухсат этилган крипто-актив ва токенлар рўйхати;
крипто-актив — қийматга эга ва эгаси бўлган блокчейндаги қайдлар мажмуаси;
крипто-биржа — крипто-актив ва токенларни айирбошлаш, сотиб олиш ва сотиш учун электрон майдонча тақдим этадиган ташкилот;
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККПдеб юритилади) — клиринг электрон тизими орқали крипто-биржа битимлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи крипто-биржанинг таркибий бўлинмаси;
ҲККП иккиламчи ҳисобварағи — крипто-биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчиларнинг маблағларини сақлаш ҳамда битимлар бўйича ҳисоб-китоблар ўтказиш учун очилган крипто-биржанинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисобварақлари;
фойдаланувчининг индивидуал рақами (бундан буён матнда ФИР деб юритилади) — клиринг иштирокчисига бериладиган махсус хос рақам;
виртуал ҳисобварақ — крипто-биржа ҲККПда клиринг бўйича операцияларни амалга ошириш учун очилган махсус ҳисобварағ;
токен — маълум бир активга бўлган мажбуриятни ёки мулк ҳуқуқини тасдиқлаш учун мўлжалланган, тақсимланган маълумотлар реестридаги ҳисоб бирлиги. Токен фаолиятга молиявий маблағлар ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чиқарилади;
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 34-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3127-6, 22.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 10/21/3127-6/1081-сон)
токенни чиқариш — токеннинг фуқаролик ҳуқуқларининг объекти сифатида пайдо бўлишига қаратилган ташкилий-техник тадбирлар;
токенни жойлаштириш — токеннинг крипто-биржаларда у билан крипто-биржа савдоларини амалга ошириш мақсадида жойлаштириш;
токенни чиқаришни рўйхатдан ўтказиш — чиқарилган токенларни крипто-биржалар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқариш мақсадида рўйхатдан ўтказиш;
токенни муомалага киритиш — токенларни сотиб олиш, сотиш ҳамда бошқа крипто-активларга алмаштиришга қаратилган операцияларни амалга ошириш;
таъминланмаган токен — бирор-бир моддий ва (ёки) бошқа мулк билан таъминланмаган токен;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 34-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3127-6, 22.11.2021 й.) асосан ўн учинчи — ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 10/21/3127-6/1081-сон)
стейблкоин — қиймати юридик шахс активига боғланган крипто-актив;
крипто-ҳамён — крипто-актив ва токенларни сақлашга ҳамда эгасига улар билан операцияларни амалга ошириш имконини берувчи дастурий ёки дастурий-техник воситаси;
клиринг иштирокчиси — акцепт йўллаган ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ҲККПда рўйхатдан ўтган крипто-биржа мижози;
савдолар иштироклари — крипто-биржа томонидан крипто-актив ва токенлар савдоларида қатнашишга рухсат этилган мижозлар;
крипто-актив ва токенлар савдолари — крипто-биржа электрон майдончасида крипто-актив ва токенларни миллий ва (ёки) хорижий валютага олди-сотди ёки бир турдаги крипто-актив ва токенларни бошқа турдаги крипто-актив ва токенларга алмаштириш битимларни тузиш жараёни;
(2-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 34-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3127-6, 22.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 10/21/3127-6/1081-сон)
крипто-биржа электрон майдончаси — қуйидагилар амалга ошириладиган ахборот тизими:
крипто-актив ва токенлар савдоларида қатнашиш учун талабномаларни қабул қилиш, назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
крипто-актив ва токенларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) алмаштириш учун талабномаларни қабул қилиш, назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва муомалага киритиш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 34-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3127-6, 22.11.2021 й.) асосан йигирма олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 10/21/3127-6/1081-сон)
крипто-актив ва токенларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) алмаштириш ҳақидаги битимларни тузиш;
крипто-актив ва токенларга нархларни белгилаш;
крипто-актив ва токенлар билан битимлар тузилиши натижасида томонларнинг мажбурият ва талабларини белгилаш, шунингдек ушбу битимларнинг ижросини таъминлаш;
крипто-актив ва токенлар билан битимлар тузилиши натижаси бўйича ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ва шакллантириш;
крипто-актив ва токенлар билан битимларни тузиш ва ижроси учун зарур бўлган маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва ошкор қилиш;
савдолар иштирокчилари учун зарур бўлган бошқа вазифалар;
крипто-актив ва токенлар ҳақида инсайдер ахборот — крипто-актив ва токенлар, уларни яратган ва жойлаштирган шахслар, крипто-актив ва токенлар билан тузилган битимлар ҳақидаги оммавий бўлмаган ҳамда унга эга бўлган шахсларни бошқа мижозларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган ахборот;
крипто-актив ва токенлар нархлари билан ҳийла-найранг ишлатиш — крипто-актив ва токенларнинг нархларини амалдаги бозор шароитларига нисбатан сунъий равишда кўтариш ёки пасайтириш мақсадида крипто-актив ва токенларга талаб ва (ёки) таклиф, крипто-актив ва токенларнинг бозор нархлари ёки савдо ҳажмларига жиддий таъсир кўрсатадиган ҳарақатларнинг амалга оширилиши;
крипто-биржа бенефициар мулкдори — крипто-биржанинг эгаси бўлган ёки ушбу крипто-биржага бевосита ёхуд билвосита (учинчи шахслар орқали) мажбурий бўлган кўрсатмаларни беришга ҳақли ёки имконияти мавжуд бўлган, крипто-биржа томонидан қарор қилинишига таъсир қилиш ёки бошқа йўл билан унинг ҳаракатларини назорат қилувчи жисмоний шахс;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги.
3. Крипто-биржа:
крипто-биржанинг ҳамда мижозларнинг крипто-биржадаги пул маблағлари, крипто-актив ва токенларининг алоҳида ҳисоби юритилиши ва сақланишини таъминлашга мажбур. Икки ва ундан ортиқ мижозларнинг пул маблағлари, крипто-актив ва токенларининг қўшма ҳисоби юритилишига йўл қўйилмайди;
ҳар кун якуни бўйича мижозлар томонидан амалга оширилган битимлар (операциялар) ҳақида барча маълумотларнинг захира учун нусхасини қилишга;
мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ мижозларнинг крипто-актив ва токенлар савдоларига буюртмаларини уларни бажариш имкони мавжуд бўлганда, шу жумладан крипто-биржа электрон майдончасида қарши буюртмалар мавжуд бўлганда ижросини таъминлашга;
крипто-биржа ишчилари ва улар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида бевосита крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилинган шахслар томонидан крипто-биржа фаолиятини тартибга солувчи, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва крипто-биржа томонидан тасдиқланадиган крипто-биржа савдосининг қоидаларини (бундан буён матнда локал ҳужжат деб юритилади) билиш даражаси оширилишини доимий таъминлашга;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
крипто-биржага мижозлар томонидан крипто-биржадаги пул маблағлари, крипто-актив ва токенларни қайтариш (ўтказиш) ҳақидаги бериладиган кўрсатмаларни, шунингдек зарур бўлганда мижозларнинг бошқа кўрсатма ва ҳаракатлари тасдиқланишини амалга оширилишини таъминлашга;
ўзларининг электрон савдо майдончалари орқали операцияларни амалга оширишда савдолар иштирокчиларига уларни мажбурий идентификациядан ўтказиш механизмини жорий этгандан кейин рухсат беришга;
крипто-биржада токенларни чиқариш ва жойлаштиришга қаратилган фаолиятни амалга оширадиган юридик шахсларнинг раҳбарлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда уларнинг вакилларини ушбу Қоидаларнинг 11-бандида назарда тутилган шахслар тоифасига кириш ёки кирмаслигини аниқлашга;
токенларни таъминлаш учун киритилган моддий ва (ёки) бошқа мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини текширувдан ўтказилишини таъминлашга;
қуйидагиларни инобатга олган ҳолда токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва муомалага киритиш тартибини тасдиқлашга:
токенларни жойлаштириш учун жалб этилиши режалаштирилган маблағларнинг камида 10 фоиз миқдорини миллий ва (ёки) чет эл валютасида крипто-биржанинг ҲККПдаги алоҳида виртуал ҳисоб-рақамига қўйиш;
токенларни крипто-биржага жойлаштирган шахснинг ҲККПдаги алоҳида виртуал ҳисоб-рақамидаги маблағлар ҳисобидан шартнома мажбуриятларида назарда тутилган ҳолларда ва миқдорда унинг токенларини сотиб олинишини таъминлаш;
чиқарилган токенларнинг номланиши ёки рамзларида «давлат», «давлат томонидан таъминланган», «давлат томонидан қўллаб-қувватланган», «Ўзбекистон», «ўзбек», «миллий», «сўм (UZS)» ҳамда Ўзбекистон Республикаси шаҳарларининг номларини тўлиқ ёки қисқартирилган шаклда, шунингдек уларнинг бирликларидан фойдаланган ҳолда, исталган тилда ва ҳар қандай шаклда ишлатишни тақиқлаш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 34-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3127-6, 22.11.2021 й.) асосан саккизинчи — ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 10/21/3127-6/1081-сон)
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларни бажаришга мажбур.
(3-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 34-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3127-6, 22.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 10/21/3127-6/1081-сон)
4. Крипто-биржа қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларнинг бузилганлигини аниқлаш мақсадида крипто-актив ва токенлар билан битимлар устидан назорат қилишга мажбур. Крипто-биржа томонидан шундай бузилишлар аниқланганда уларни тўхтатиш ҳамда келгусида қайтарилмаслиги бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Крипто-биржа томонидан аниқланган қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар бузилишининг ҳар бир факти ҳақидаги ахборот ушбу факт аниқланган санадан бошлаб камида беш йил давомида сақланиши лозим. Ваколатли органнинг сўровномалари бўйича крипто-биржа сўровномани олган кундан беш иш кунидан кечиктирмасдан ваколатли органга қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш факти ҳақидаги ахборотни тақдим этиши лозим.
Жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, крипто-биржа дарҳол ваколатли орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма равишда хабар беришга мажбур.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
5. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари крипто-биржаларда:
крипто-активлар ва токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини миллий валютада;
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан фақатгина крипто-активлар ва токенларни сотишга доир операцияларни хорижий валютада амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Сотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилигидир.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 34-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3127-6, 22.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 10/21/3127-6/1081-сон)
6. Амалга оширилаётган битим (операция)ларни аноним хусусиятга эга бўлган крипто-активлар ва токенлар билан крипто-биржада амалга ошириш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-биржалар томонидан таъминланмаган токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва жойлаштириш тақиқланади.
Крипто-биржа таъминланмаган токенларни чиқарганлиги, чиқаришни рўйхатдан ўтказганлиги, жойлаштирганлиги ва муомалага киритганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 34-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3127-6, 22.11.2021 й.) асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 10/21/3127-6/1081-сон)
7. Крипто-активлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин эмас.
8. Крипто-биржа битимлари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни ўтказишга крипто-биржа электрон майдончасида амалга оширилган крипто-актив ва токенлар савдолари тўғрисидаги маълумотлар асос бўлади.
2-боб. Мижозлар билан муносабатларни ўрнатиш тартиби
9. Крипто-биржа мижозлар билан муносабатларни шартнома асосида ўрнатади.
Шартномада қўйидагилар назарда тутилиши лозим:
мазкур Қоидаларнинг 4-бандига мувофиқ маълумотларни ваколатли органга юборилиши;
мижозлар билан музокараларнинг аудио- ёки видеоёзуви уларнинг розилиги билан олиб борилиши, шу жумладан ёзишмаларнинг ёзиб борилиши ҳамда ушбу маълумотларнинг камида беш йил давомида сақланиши;
мазкур Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган талаб;
мазкур Қоидалар ва қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талаблар.
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
10. Мижоз билан муносабатларни ўрнатиш учун крипто-биржа қўйидаги маълумотларни сўраб олади:
жисмоний шахсдан — шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2021 йил 29 июлдаги 24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3127-5, 05.08.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2021 й., 10/21/3127-5/0757-сон)
якка тартибдаги тадбиркордан — шахсини тасдиқловчи ва давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлар нусхаси;
(10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2021 йил 30 апрелдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3127-4, 17.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2021 й., 10/21/3127-4/0464-сон)
юридик шахсдан — давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси, жойлашган жойи, раҳбарияти ҳамда таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар;
мижоз билан алоқа ўрнатиш учун контакт маълумотлар (электрон почта манзили ва керак бўлганда бошқа контакт маълумотлар);
қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар.
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
11. Қўйидагилар билан крипто-биржа муносабат ўрнатишга ҳақли эмас:
18 ёшга тўлмаган жисмоний шахслар;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатига киритилган шахслар.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
12. Крипто-биржа ва унинг мижози орасида муносабат ўрнатилганда мижозга крипто-биржа электрон майдончасида мижоз, унинг крипто-биржада сақланаётган пул маблағлари ҳамда крипто-активлари ва токенлари хақидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт) яратилади.
Бир мижозга икки ва ундан ортиқ ҳисобга олиш ёзув (аккаунт)ларни очишга рухсат берилмайди.
13. Қонунчилик ҳужжатлари ёки мазкур Қоидаларга зид бўлмаганда, крипто-биржа ўз номи ва ҳисобидан крипто-актив ва токенлар савдоларни амалга ошириш учун ҳар қандай мизожга крипто-актив ва токенлар савдоси иштирокчиси мақомини тақдим этишга (крипто-актив ва токенлар савдосига рухсат этиш) ҳақли.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
3-боб. Мижозларни хабардор қилиш ва реклама талаблари
14. Крипто-биржа крипто-актив, токенлар ҳамда ўз фаолиятини реклама қилишида қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалардаги талабларга риоя этиши ва уларни амалга ошириши шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида (шу жумладан учинчи шахсларни жалб қилган ҳолда) жойлаштирилаётган (тарқатилаётган) крипто-актив, токенлар ҳамда крипто-биржа фаолияти ҳақидаги реклама қўйидаги талабларга мос келиши шарт:
крипто-актив ва токенлар тўлов ва тўловни қабул қилиш воситаси эмаслиги, давлат томонидан таъминланмаганлиги ҳамда крипто-актив ва токенларнинг сотиб олиниши пул маблағлари, уларнинг эвазига алмаштирилган бошқа фуқаролик ҳуқуқи объектлари бутунлай юқотилиши мумкинлиги, шу жумладан крипто-актив ва токенларнинг нархлари ўзгарувчанлиги натижасида, техник носозлик (хато)лар, қонунга хилоф ҳаракатлар, шу жумладан талон-торожликлар содир этилиши ҳақидаги таваккалчиликларга крипто-актив ва токенлар савдоларида иштирок этганда учраш мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантирув рекламада жойлаштирилиши шарт;
ўз ичида оферта мавжуд бўлган рекламада шартнома тузишга оид барча талаблар ҳамда мазкур офертани акцепт қилишга қаратилган барча ҳаракатлар ёритилиши шарт;
реклама ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда агарда рекламада бўлиб ўтган, моделлаштирилган ва келажакда бўлиши мумкин бўлган кўрсаткичлар ёритилса, ушбу реклама истеъмолчиларга мазкур кўрсаткичларнинг аниқ маноси тушунтирилиши ҳамда улар асосида қилинган хулоса эҳтимолли эканлиги тўғрисида тушунтириши шарт.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
16. Қўйидагилар крипто-актив ва токенлар рекламасида таркиб топмаган бўлиши шарт:
крипто-актив ва токенлардан фойдаланилиши билан боғлиқ фаолиятнинг самарадорлиги (даромади) ҳақида ваъдаси ёки кафолати, бундан аудиторлик ташкилотининг ушбу фаолиятнинг самарадорлигини (даромади) ўтган давр учун тасдиқловчи маълумотларини рекламада ёритилиши бундан мустасно;
серҳашам, бонус ва чегирма ҳақидаги маълумотлар;
крипто-актив ва токенлар билан битимларни тузиш бойишнинг енгил усули эканлиги ҳақидаги маълумотлар;
крипто-актив ва токенларни ишлатиш билан боғлиқ фаолиятнинг ўрни профессионал ёки шахсий ютуқларга эришишда муҳимлиги ҳақидаги маълумотлар;
вояга етмаган шахсларнинг образлари;
крипто-актив ва токенлардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятда қатнашмасликни қораловчи билдиришлар.
17. Крипто-биржа жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан мижозларга қўйидаги маълумотларни етказишга мажбур:
мижоз билан муносабат ўрнатиш шартлари, шу жумладан тегишли шартнома матни (бунда крипто-биржа мижозга крипто-биржага тўланаётган мукофотнинг ундириш шакли, миқдори ва тартибини тушунтириши лозим);
мазкур Қоидаларнинг 15-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган таваккалчиликлар;
«White paper» декларациясининг мазмуни — крипто-биржа томонидан крипто-актив ва токенларни жойлаштиришга йўналтирилган битимлар тузилганда (ташкил қилганда).
18. Мазкур Қоидаларнинг 17-бандида кўрсатилган маълумотлар жисмоний ва юридик шахсларга улар билан муносабатлар ўрнатиш жараёнида ёки ундан олдин оғзаки ёки ёзма шаклда етказилиши керак.
Крипто-биржа веб-сайтининг бош саҳифасида мазкур Қоидаларнинг иловасида кўрсатилган маълумотлар жойлаштирилиши лозим.
4-боб. Крипто-биржалар томонидан крипто-биржа савдоларини ташкил этиш
19. Крипто-биржа томонидан мижозларга ўзининг электрон майдончасига крипто-актив ва токенларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) алмаштиришга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш учун киришга рухсат бериш орқали крипто-актив ва токенлар савдосини ташкиллаштиради.
Крипто-биржанинг электрон майдончасига киришга рухсат фақатгина шартнома асосида тақдим этилади.
Мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатларга мувофиқ крипто-актив ва токенлар савдолари қоидаларини бўзганлиги учун савдолар иштирокчиси сафидан чиқарилган мижоз уч ой давомида савдолар иштирокчиси бўла олмайди.
Мижозларнинг крипто-актив ва токенлар савдоларига киришига рухсат бериш, шунингдек крипто-актив ва токенлар савдолари иштирокчилари сафидан чиқариш локал ҳужжатлар билан белгиланади.
20. Крипто-биржа крипто-активлар ва токенлар савдоларининг ўтиш жараёни шаффофлигини, шунингдек уларнинг натижасида юазага келадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаши шарт.
21. Крипто-биржа мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатларга мувофиқ крипто-актив ва токенлар ҳақида инсайдер ахборотларни ишлатиш, уларнинг нархлари билан ҳийла-найранг қилинишини аниқлаш, олдини олиш, тўхтатишга, шунингдек уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган чораларни кўриши шарт.
Крипто-биржа крипто-актив ва токенлар ҳақидаги инсайдер ахборотдан фойдаланишда мазкур ахборотни шахсий мақсадларда, шу жумладан ўз номи ва ҳисобидан крипто-актив ва токенлар савдоларида иштирок этиш мақсадида, шунингдек учинчи шахсларга тақдим этишикиради, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Крипто-актив ва токенлар ҳақидаги инсайдер ахборотга эга бўлган шахсларга кўйидагилар киради:
крипто-актив ва токенларни яратган ва жойлаштирган ташкилотнинг бошқарув органлари аъзолари ва бошқа ишчилари;
крипто-актив ва токенларни яратган ва жойлаштирган шахс;
крипто-актив ва токенларни яратган ва жойлаштирган шахсга ёки савдо иштирокчисига аудиторлик хизматини кўрсатадиган аудиторлик ташкилотнинг ходимлари;
ўзининг хизмат мавқеи, меҳнат мажбуриятлари ёки крипто-актив ва токенларни яратган ва жойлаштирган шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида мазкур маълумотга эга бўлган бошқа шахслар.
22. Крипто-биржа локал ҳужжатларига мувофиқ фақатгина ўзининг крипто-актив ва токенлар савдоларида иштирок этиши тўғрисидаги маълумотни ошкор қилганидан, унинг иштироки туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чоралар кўрилганидан ва ошкор қилинганидан сўнг крипто-актив ва токенлар савдоларида иштирок этишҳуқуқига эга.
23. Битимларни тузиш учун савдо иштирокчиси ёки крипто-биржа крипто-биржанинг электрон майдончасида крипто-актив ва токенларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) алмаштириш ҳақида талабномани жойлаштиради.
Крипто-актив ва токенларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) алмаштириш ҳақидаги аризани бериш тартиби локал ҳужжатлар билан белгиланади.
Мижозларнинг крипто-актив ва токенларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) алмаштириш ҳақидаги талабномаси крипто-биржа томонидан уларнинг талабларига жавоб берадиган қарши талабнома мавжуд бўлганида ижро этилиши шарт. Талабномаларнинг бажарилишини қарши талабнома мавжуд бўлганидан кейин кечиктириш, уларнинг шартларини ўзгартириш ёки бекор қилишга йўл қўйилмайди.
24. Крипто-актив ва токенлар билан савдони (ҳисоб-китобларни) амалга ошириш учун савдо иштирокчиси ҲККП иккиламчи ҳисобварағига тегишлича пул маблағлари, крипто-актив ва (ёки) токенларни ўтказади.
Савдо иштирокчисининг пул маблағлари, крипто-актив ва токенлар, крипто-биржанинг ва бошқа савдо иштирокчиларининг пул маблағлари крипто-актив ва токенлардан алоҳида ҳисобга олиниши керак.
25. Крипто-биржа крипто-актив ва токенлар савдоларида қатнашган ҳар бир мижоз бўйича, ушбу мижоз томонидан крипто-актив ва токенларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) алмаштириш бўйича тузилган битимлар ва уларнинг суммаси ҳақида ҳисобот ушбу битимлар тузилган кунда, шунингдек ҳар куни ижро этилган ва ижро этилмаган крипто-актив ва токенларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) алмаштириш бўйича талабномалари ҳақида ҳисобот тузиши лозим.
Ҳисобот тузилганидан кейин ҳар бир мижозга уни қайд қилиш учун ноёб код берилади.
Ҳисобот ушбу ҳисобот тайёрланган кундан кейинги кун давомида сақлаш учун юборилади. Ҳисоботларни сақлаш тартиби локал ҳужжатлар билан белгиланади, бунда уларни сақлаш муддати беш йилдан кам бўмаслиги керак. Ҳисоботларга тузатиш ва ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Крипто-биржа ҳисоботни қуйидагиларга беғараз шартлар асосида тақдим этиш имкониятини таъминлаши шарт:
мижозларга — тегишли сўровни олган санадан ўн беш кундан кечикмаган ҳолда, уларга тегишли миқдорда;
ваколатли органга — унинг сўрови асосида, ушбу сўровда кўрсатилган миқдорда ва вақт давомида.
26. Крипто-биржа крипто-актив ва токенларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) алмаштириш бўйича тузилган битимларнинг бажарилишини таъминлайди.
Савдо иштирокчиси томонидан крипто-актив ва токенлар савдоларида крипто-актив ва токенларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) алмаштириш бўйича битим тузилганда, крипто-биржа ушбу битимнинг ижро суммасини (сони) ушбу савдо иштирокчисининг ҲККП иккиламчи ҳисобварағида ёки крипто-ҳамёни манзилида (идентификаторида) сақланаётган пул маблағлари, крипто-актив ва токенларидан айириб ташлаши ҳамда савдо иштирокчисининг контрагентига бириктириши лозим.
Крипто-биржа мижоздан олинадиган мукофотни ундиришни крипто-актив ва токенлар савдоларида қатнаниш шартномасида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида амалга оширади.
27. Крипто-биржа мижознинг розилиги асосида, қуйидаги шартларни бажарган ҳолда унинг пул маблағлари, крипто-актив ва токенлари билан ўз номи, манфаати ва савдо иштирокчиларининг топшириқлари (кўрсатмалари) мавжуд бўлмаганда битимлар тузишга ҳақли:
мазкур битимлар крипто-биржа томонидан ликвидлиликка эга бўлиши учун, яъни крипто-биржа мижозларнинг олдидаги қабул қилинган (ёки қабул қилиниши режалаштирилган) мажбуриятларини бажариш мақсадида, унинг мижози бўлмаган контрагентларидан пул маблағларини, крипто-актив ва токенларини олиш учун қаратилган;
крипто-биржа мазкур битимларнинг тузилиши савдо иштирокчиларининг пул маблағлари, крипто-актив ва токенлари билан битимлар тузилаётган савдо иштирокчилари олдидаги мажбуриятларининг бажарилмаслигига (лозим даражада бажарилмаслигига) олиб келмаслиги ҳақида етарли ишонч ҳосил қилганида.
Томонлар келишган муддатда пул маблағлари, крипто-актив ва токенлар крипто-биржа томонидан қайтарилиши мажбур. Мижознинг маблағларини ишлатганлик учун шартномада фоиз ундириш назарда тутилиши мумкин.
28. Крипто-биржа ўзининг электрон майдончасида тегишли миқдордаги крипто-актив ва токенларни (ёки шунга тенг миқдордаги бошқа крипто-актив ва токенларни) томонлар келишган муддатда қайтариб бериш шарти билан унинг крипто-актив ва токенлари билан савдо иштирокчиларига битимларни тузиш ва мажбуриятларини бажариш учун ишлатишга руҳсат бериш ҳуқуқига эга. Крипто-биржа ўзининг крипто-актив ва токенларидан мижозлар томонидан фойдаланганлик даври учун фоиз ундиришга ҳақли.
5-боб. Крипто-биржа томонидан мижозлар билан воситачилик муносабатлари асосида битимларнинг тузилиши
29. Крипто-биржа қуйидаги тартибда мижозларнинг манфаатларини кўзлаб, биржа битимлари орқали воситачилик муносабатларини ўрнатиб, крипто-актив ва токенларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) алмаштириш бўйича битимларни тузиш ҳуқуқига эга:
топшириқ шартномаси асосида мижозларнинг номи ва ҳисобидан;
комиссия шартномаси асосида ўзининг номидан ва мижозларнинг ҳисобидан;
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усулда.
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
30. Крипто-биржа мазкур Қоидаларнинг 29-бандида назарда тутилган битимларни:
ўзининг электрон майдончасида;
бошқа чет эл крипто-биржаларининг электрон майдончаларида ва савдо тизимларида тузишга ҳақли.
Крипто-биржа мазкур битимларни тузишда:
мижозларнинг манфаатларини кўзлаб, қонунчилик ҳужжатларига ва мижозлар билан тузилган шартнома шартларига риоя қилган ҳолда виждонан, оқилона ва малакали тарзда ҳаракат қилиши;
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
мижозларни, уларнинг манфаатларини кўзлаб тузилаётган битимлар билан боғлиқ таваккалчиликлар, уларнинг ҳар бирининг моҳияти ва даражаси тўғрисида хабардор қилиш;
мижозларнинг манфаатларини кўзлаб, мижозлар учун энг мақбул шартлар асосида, шу жумладан иложи борича энг яхши нархда битимлар тузиш;
мижозлар маанфаатларини кўзлаб, тегишли крипто-актив ва токенлар учун нархлар бозор нархидан сезиларли даражада фарқ қилган (10 фоиздан ортиқ) тақдирда битимлар тузмаслиги, агар ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича мижоз билан келишилган бўлмаса.
Бунда крипто-биржа крипто-актив ва токенлар учун бозор нархини аниқлаш тартибини мижоз билан тузилган шартномада кўрсатиб ўтиши шарт.
6-боб. Крипто-биржада ҳисоб-китоб-клирингоперацияларини ўтказиш тартиби
1-§. ҲККПнинг мақоми, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
31. ҲККП крипто-биржанинг таркибий бўлинмаси бўлиб, юридик шахс мақомига эга эмас ҳамда крипто-биржа номидан ушбу Қоидаларда назарда тутилмаган ҳар қандай мустақил операция ва ҳаракатларни содир этиш ҳуқуқисиз иш олиб боради.
32. ҲККП қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
клиринг иштирокчиларини рўйхатга олади;
клиринг иштирокчиларига ҳисобварақларнинг очилиши ва юритилишини таъминлайди;
битимлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлайди;
ўзаро мажбуриятларни белгилайди, аниқлаштиради ва ҳисобга олади, шунингдек клиринг иштирокчиларининг тузилган битимлар бўйича мажбуриятлари ҳисобини алоҳида-алоҳида юритади;
клиринг якунларига кўра, зарур ахборотни шакллантиради ва клиринг иштирокчиларига тақдим этади;
клиринг амалга оширилаётган битимлар, клиринг натижалари тўғрисидаги ахборотнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ сақланишини таъминлайди;
(32-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
тузилган битимлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади;
крипто-биржа ҳисоб рақамига пул тушумлари киримини таъминлайди.
33. ҲККП қуйидаги ҳуқуқларга эга:
клиринг ўтказиш усулини мустақил танлаш;
клиринг иштирокчиси битим бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, шунингдек крипто-биржанинг арбитраж ва/ёки интизом комиссияларининг клиринг иштирокчисига, белгиланган крипто-биржа савдоси қоидалари ёки шартномавий мажбуриятларни бузганлик учун жарима қўллаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлганда айбдор клиринг иштирокчисининг виртуал ҳисобварағидан жарима суммасини акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш;
битимлар қайд этилиши билан крипто-биржа воситачилик йиғимларини ҳисобдан чиқариш;
клиринг иштирокчиларидан ҳисоб-китоб-клиринг операциялари учун зарур ахборот олиш.
34. ҲККП қуйидагиларга мажбур:
фақат крипто-биржада рўйхатга олинган битимлар ва улар билан боғлиқ операциялар (воситачилик йиғимлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа харажатлар) бўйича ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
ҳар бир клиринг иштирокчиси мажбуриятларининг ҳисоби алоҳида-алоҳида юритилишини таъминлаш;
битим мазмуни тўғрисидаги ахборотнинг махфийлигини таъминлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, ушбу ахборотни клиринг иштирокчиларининг розилигисиз учинчи шахсларга тақдим этмаслик.
(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
35. ҲККП томонидан крипто-биржа электрон майдончасида амалга оширилаётган операциялар бўйича барча ҳаракатлар, шу жумладан крипто-биржа электрон майдончаси иштирокчиларнинг виртуал ҳисобварағидаги маблағлар ҳисоби бўйича вазифалар олиб борилиши лозим.
36. Клиринг ва ҲККП иштирокчиларига ҲККП ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланган ҳолда, пулли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича операцияларни ўтказиш тақиқланади.
2-§. Клиринг иштирокчиларини рўйхатга олиш
37. ҲККП крипто-биржа савдолари қоидаларида кўрсатилган барча зарур ҳужжатларни олганидан кейин бир иш куни давомида крипто-биржа мижозига ФШР беради ҳамда амалга ошириладиган битимлар бўйича мажбуриятларни ва талаб ҳуқуқини ҳисобга олиш учун зарур бўлган тегишли виртуал ҳисобварақни очади.
38. ҲККП ушбу Қоидаларнинг 62-бандида назарда тутилган ҳолатларда клиринг иштирокчисига хизмат кўрсатишни тўхтатади.
3-§. ҲККПда ҳисобварақларни юритиш тартиби
39. Крипто-биржа хизмат кўрсатувчи банкда клиринг иштирокчиларининг пул маблағлари ҳисоби учун мўлжалланган ҲККП иккиламчи ҳисобварағини очади, уларнинг ҳисоби ҲККПда алоҳида виртуал ҳисобварақларда юритилади.
40. ҲККП клиринг иштирокчиларининг виртуал ҳисобварақлари ҳисобини юритади.
41. Агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, клиринг иштирокчисининг виртуал ҳисобварағини ёпиш ҲККП томонидан ҳисобварақ эгаси (ёки унинг ҳуқуқий вориси) топшириғи бўйича амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
42. Виртуал ҳисобварақни ёпишдан олдин ундаги қолдиқ пул маблағлари банкдаги ҳисобварақ эгасининг ҳисоб рақамларига унинг топшириғига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилади.
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Виртуал ҳисобварақни ёпиш фақат ҳисобварақда қолдиқ пул маблағлари бўлмаганда амалга оширилади.
43. Виртуал ҳисобварақ реквизитларини ўзгартириш клиринг иштирокчисининг номи ёки бошқа реквизитлариўзгарганда амалга оширилади.
44. Виртуал ҳисобварақ эгаси ҲККПда қуйидагилар бўйича кўрсатмалар беришга ҳақли:
пул маблағларини (пул маблағларининг бир қисмини) виртуал ҳисобварақдан хизмат кўрсатувчи банкдаги ўзининг ҳисобварағига қайтариш;
агар битим крипто-биржа локал ҳужжатлари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган бўлса битим бўйича клиринг ўтказиш.
(44-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
45. ҲККП тузилган битимлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш йўли билан клиринг иштирокчиларининг виртуал ҳисобварақлари билан операцияларни олиб боради.
46. ҲККП фақат битимлар тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ операциялар бўйича виртуал ҳисобварақлар орқали пул маблағлари ўтказмаларини амалга ошириши мумкин.
4-§. Клиринг иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
47. Клиринг иштирокчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
крипто-биржа томонидан рўйхатга олинган битимлар бўйича клирингда иштирок этиш;
виртуал ҳисобварақнинг ҳолати, мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида зарур ахборотни олиш;
крипто-биржа ва контрагентлар олдидаги пул мажбуриятларини муддатидан олдин бажариш;
ўз виртуал ҳисобварағидаги бўш пул маблағларини ўзининг хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобрақамига чиқариш.
48. Клиринг иштирокчисининг мажбуриятлари:
ҲККПга ушбу Қоидаларга мувофиқ ишончли ахборот бериш;
шартнома бекор қилинган тақдирда, шартнома бекор бўлгунга қадар юзага келган мажбуриятларни бажариш;
ахборот махфийлиги тартибига риоя қилиш;
мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилиш.
49. ҲККПнинг клиринг иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлиги клиринг хизмати кўрсатиш шартномаси асосида амалга оширилади.
50. Крипто-биржа ва клиринг иштирокчилари ўртасидаги, клиринг ва ҳисоб-китоб бўйича, шунингдек клиринг иштирокчиларининг шартномавий мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар алмашинуви ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
5-§. Клирингни ўтказиш тартиби
51. Клиринг иштирокчилари рўйхатдан ўтганларидан кейин ҲККПнинг крипто-биржага хизмат кўрсатувчи банкда очилган иккиламчи ҳисобрақамига крипто-биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда ўз мажбуриятларини бажариш учун пул маблағларини ўтказадилар.
52. Клиринг иштирокчиси закалат сифатида ва/ёки битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун пул маблағларини крипто-биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи ҳисобрақамига уларни иштирокчининг виртуал ҳисобварағига кирим қилиш учун ўтказадилар. Закалат миқдори локал ҳужжатлар билан белгиланади.
53. ҲККП ҳар бир клиринг иштирокчисининг пул маблағлари ва мажбуриятларини уларнинг виртуал ҳисобварақларида алоҳида ҳисобга олади.
54. Клиринг иштирокчиларининг ҲККПдаги виртуал ҳисобварақларидаги маблағлари қуйидаги мақсадларда ишлатилади:
битимлар бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоб учун;
савдо сессияларида иштирок этиш учун закалат сифатида;
мижознинг топшириғига кўра — клиринг иштирокчисининг маблағларини унга хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобрақамига қайтариш учун;
биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;
битимларнинг тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ бошқа ҳолатларда.
Битимлар бўйича ҳисоб-китоблар фақат клиринг электрон тизими орқали амалга оширилади.
55. Электрон клиринг тизими ҳар бир савдо сессиясидан олдин буюртмаларнинг таъминланганлиги бўйича назоратни амалга оширади. Буюртмаларнинг таъминланганлигини назорат қилиш савдо сессиялари доирасида тузиладиган битимларга буюртмалар бўйича амалга оширилади.
56. Клиринг электрон тизими тузилган битимлар реестрига асосан клиринг иштирокчиларининг мажбуриятларини белгилайди ва закалатларга тақиқ қўяди. Крипто-биржанинг воситачилик йиғимлари крипто-биржа томонидан белгиланган тарифларга асосан ушлаб қолинади.
57. Битим рўйхатга олингандан сўнг харидор шартномада белгиланган муддатларда битим бўйича мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲККП нинг иккиламчи ҳисобрақамига қўшимча маблағлар ўтказиши шарт. Ушбу суммага ҲККП томонидан мажбуриятларнинг сотувчи томонидан тўлиқ бажарилишигача тақиқ қўйилади.
58. Тўловлар амалга оширилган битимлар рўйхати сотувчига крипто-актив ва токенларни ўтказиб бериши учун асос бўлади.
59. Крипто-актив ва токенлар ўтказиб бериш натижаларига кўра клиринг иштирокчиси — сотувчи томонидан ҲККПга уларни ўтказиб берилганида дарҳол ахборот берилади. Ушбу битим бўйича сотувчи ва харидорларнинг пул маблағлари клиринг иштирокчиси — харидорнинг крипто-ҳамён манзили (идентификатори)га крипто-актив ва токенлар ўтказиб берилганлигини тасдиқланмагунга қадар тақиқда қолади.
6-§. Тузилган крипто-биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш тартиби
60. Тузилган битимларни ёпиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
клиринг иштирокчилари — сотувчи ва харидор томонидан битим бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилганда;
клиринг иштирокчиси — сотувчи ва харидор томонидан битим бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ва улар томонидан жарима тўлангандан сўнг;
клиринг иштирокчилари — сотувчи ва харидор жарима тўлаб ёки тўламасдан битимни ёпишга ўзаро рози бўлганда;
арбитраж комиссиясининг қарорига кўра;
клиринг иштирокчилари — сотувчи ва харидорнинг шартномада кўрсатилган муддат давомида эътирозлари бўлмаганда, жарималарсиз.
61. Агар шартнома шартларида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин клиринг иштирокчиси битим бўйича мажбуриятларини бажармаса, ҲККП:
шартномани харидор томонидан тўланмаганлиги учун бекор қилади;
шартномани арбитраж комиссиясининг қарорига кўра крипто-актив ва токенларнинг ўтказиб берилмаганлиги учун бекор қилади;
клиринг иштирокчиси — сотувчи ёки харидорнинг ҳисобрақамига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади.
7-§. Клиринг хизмати кўрсатишни тўхтатиш
62. Қуйидаги ҳолатларда ҲККП клиринг иштирокчисига клиринг хизмати кўрсатишни тўхтатади ва унинг виртуал ҳисобварағини ёпади:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома бекор қилинганда;
(62-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
клиринг иштирокчиси тугатилганда;
суд ва бошқа ваколатли органларнинг қарорига кўра;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
(62-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
63. Крипто-биржа ўзи томонидан пул маблағларни ҲККП орқали ўтказиш, савдолар иштирокчиси номига ҳисобланадиган крипто-актив ва токенларни унинг банк хисоб рақамига ёки крипто-ҳамён манзили (идентификатор)га ушбу иштирокчи талабига биноан крипто-актив ва токенлар саводисида иштирок этиш тўғрисидаги шартномасида белгиланган тартиб ва муддатга мувофиқ берилишини таъминлайди.
Керакли бўлган ҳолатларда пул ўтказмалар ҳамда крипто-актив ва токенларни ўтказиб бериш крипто-биржа томонидан фақат жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг олдини олиш чоралари кўрилганидан кейин амалга оширилади.
7-боб. Якунловчи қоида
64. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Крипто-биржа савдоларини амалга ошириш қоидаларига
ИЛОВА
ИЛОВА
Крипто-биржа веб-сайтига жойлаштириладиган
АХБОРОТ
1. Ваколатли орган томонидан белгиланган талабларга жавоб берадиган крипто-актив ва токенларни сотишнинг умумий шартлари.
2. Крипто-биржа фаолиятида вужудга келадиган манфаатлар тўқнашувини бошқариш тартиби ҳақидаги локал ҳужжат.
3. Крипто-биржа ҳаракати (ҳаракатсизлиги)дан норози бўлганда мижоз қайси ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эканлиги тўғрисида маълумот (шу жумладан, мижознинг судга мурожаат қилиш ва медиация орқали низони ҳал қилиш имконияти ҳақидаги ҳуқуқи кўрсатилиши лозим).
4. Крипто-биржа савдоларини амалга ошириш қоидаларида назарда тутилган холат ва ҳажмда крипто-биржа фаолиятининг рекламасида кўрсатилиши талаб қилинадиган маълумот.
5. Крипто-актив ва токенлар савдолари бўйича қуйидаги маълумотлар:
а) крипто-актив ва токенларни сотиш вақти, котировкалаш варағи;
б) крипто-актив ва токенлар билан крипто-биржа электрон майдончасида илгари амалга оширилган битимлардаги нархлар ҳақида (тарихий котировкалар). Ушбу нархлар жойлаштириш (ошкор қилиш) санасидан олдинги уч йилдан кам бўлмаган давр бўйича, агар крипто биржа фаолиятини бошлаганига уч йилдан кўп ўтмаган бўлса — унинг бутун фаолият даври бўйича кўрсатилади;
в) крипто-биржанинг крипто-активлар ва токенлар савдоларида иштирок этганлиги ҳақида ва крипто-биржа томонидан қабул қилинган ушбу иштирок натижасида келиб чиқадиган манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича крипто-биржанинг чоралари;
г) крипто-биржа савдоларини амалга ошириш қоидаларида кўрсатилган шартномлар асосида крипто-биржа, унинг ҳодимлари, мулк эгаси, таъсисчи (иштирокчи) ёки бенефециар мулкдорининг эгалигида бўлган крипто-актив ва токенлар савдоларига киришга рухсат этилган крипто-актив ва токенлар тўғрисидаги маълумот қуйидаги холатларда:
агар крипто-биржа, унинг ҳодими, мулк эгаси, таъсисчиси (иштирокчиси) ёки бенефециар мулкдорининг эгалигидаги крипто-актив ва токенларнинг сони биргаликда крипто-актив ва токенларнинг умумий сонидан беш ва ундан кўп фоизини ташкил қилса;
крипто-биржа, унинг ҳодими, мулк эгаси, таъсисчиси (иштирокчиси) ёки бенефециар мулкдори ушбу крипто-актив ва токенларни яратиш бўйича буюртмачиси ёки ўз манфаатига кўра ушбу крипто-актив ва токенларни яратган бўлса.
6. Крипто-биржа савдоларини амалга ошириш қоидаларига мувофиқ ҳисоботларни сақлаш (депонентлаш) бўйича хизмат кўрсатадиган ташкилотнинг номи, жойлашган жойи, электрон почта манзили ва телефон рақами ҳақидаги маълумот.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 6 декабрдаги 172-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3127-3, 20.12.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 10/19/3127-3/4185-сон)
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Крипто-биржаларни аппарат-дастурий реализацияси
ТАВСИФИ
1. Компания ҳамда унинг фаолияти ва раҳбарияти ҳақида маълумотларни ўз ичига олган маълумотнома.
2. Дастурий комплекс тавсифи, шунингдек, унинг ишлаб чиқувчилари ҳақида қисқа маълумот.
3. Дастурий комплексдан бошқа давлатларда фойдаланилганлиги тарихи.
4. Ахборот хавфсизлиги инцидентлари ҳақида маълумот, кўлами ва оқибатларидан қатъий назар (жумладан, бузиб кириш, хаккерлик ҳужумлари ва бошқа рухсат берилмаган кириш фактлари).
5. Дастурий комплекснинг охирги 6 ой давомида ўтказилган тест натижалари (жумладан, «Пентест»ни киришига қарши тестлар ва бошқа тест турлари).
6. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш комплексининг умумий тавсифи, жумладан:
фойдаланувчиларни авторизация қилиш ва рухсат берилмаган кириш ҳолатларидан ҳимоя қилиш тизими тавсифи;
узлуксиз тестдан ўтказиш, код сифатини назорат қилиш, код янгиланганда хавфсизликни таъминлаш тизими тавсифи;
фишинг ҳужумларидан ҳимоя тизими тавсифи;
захира нусха кўчириш тизими тавсифи.
7. Маълумотлар базалари серверлари тавсифи.
8. Иловалар серверлари тавсифи.
9. Интерфейс фойдаланувчилари ва уни амалга ошириш тавсифи.
10. Ташқи дастурий комплекслар (блокчейнлар билан) билан крипто-активларни киритиш-чиқариш учун интеграция қилиш тизими тавсифи.
11. Электрон тўлов тизимлари билан интеграция қилиш тизими тавсифи.
12. Маржа савдолари учун имкониятлари тавсифи.
13. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштириш бўйича ички назорат қоидалари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш халқаро стандартларига мувофиқликни таъминлаш бўйича бошқа чора-тадбирлар (ФАТФ тавсиялари).
14. Янги крипто-активларни қўшишни техник амалга ошириш таърифи.
15. Юк ҳажмини оширишда масштаблаш тизими тавсифи.
16. Крипто-токенларда фойдаланувчи депозитларини сақлаш тизими тавсифи.
17. Банк депозитларини сақлаш, бошқариш тавсифи ва банк дастурий таъминоти билан алоқаси.
18. Бозорни манипуляция қилишни олдини олиш учун савдоларни таҳлил ва мониторинг қилиш тизими тавсифи.
19. Савдо ботлари ва ташқи иловалар учун API кириш имконияти тавсифи.
20. Маркет-мейкерлар учун ишлаш шартлари ва таклиф этилаётган биржада ликвидликни таъминлаш бўйича маркет-мейкерлар билан келишувлар мавжудлиги тавсифи.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й., 10/19/3127/2525-сон; 22.02.2019 й., 10/19/3127-1/2657-сон, 08.07.2019 й., 10/19/3127-2/3389-сон; 20.12.2019 й., 10/19/3127-3/4185-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,17.05.2021 й., 10/21/3127-4/0464-сон, 05.08.2021 й., 10/21/3127-5/0757-сон, 22.11.2021 й., 10/21/3127-6/1081-сон, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон, 24.12.2021 й., 10/21/3127-7/1197-сон)