Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Қарори
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2909-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги бўйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йил 7 июлдаги 28, 21-сон қарори (рўйхат рақами 2909, 2017 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 785-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 декабрь,
78-сон
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 декабрь,
39/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 18 декабрдаги 78, 39/1-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 6 — 8, 14, 19 — 23, 25, 35 — 37, 41 — 44, 47, 48, 51, 55 — 57, 63 ва 74-бандлардаги «Консуллик бошқармаси» ва «Консуллик бошқармасига» деган сўзлар тегишлича «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» ва «Консуллик-ҳуқуқий департаментига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти келган ҳужжатларни текширади ва беш иш куни ичида биттадан нусхасини Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Давлат хавфсизлик хизматига (бундан буён матнда ДХХ деб юритилади) кўриб чиқиш учун юборади.».
3. 12, 13, 30, 31, 45, 46, 49, 52, 61, 62, 68 — 71 ва 73-бандлардаги «МХХ» ва «МХХга» қисқартмалари тегишлича «ДХХ» ва «ДХХга» қисқартмалари билан алмаштирилсин.
4. 15 ва 64-бандлардаги «Консуллик бошқармасига» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаментига» деган сўзлар билан, «МХХ» қисқартмаси «ДХХ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
5. 16 ва 65-бандлардаги «Консуллик бошқармаси» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» деган сўзлар билан, «МХХнинг» қисқартмаси «ДХХнинг» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
6. 24-банддаги «ТИВнинг Консуллик бошқармаси ўрганиш натижаларига асосан» деган сўзлар «ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ўрганиш натижаларига асосан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. ИИВ МваФРББ ушбу Йўриқноманинг 10 ва 11-бандларига мувофиқ ҳужжатларни текширади ва ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси билан келишган ҳолда фуқароликни йўқотиш масаласини кўтаришга оид ҳужжатларнинг нусхасини ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментига ва ДХХга тақдим этади.
ИИВ МваФРББ Низомнинг IV бўлими 2-бандида назарда тутилган фактларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Бош прокуратурасига, ДХХга ҳамда ИИВнинг тегишли хизматларига, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни аниқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига уч иш куни ичида тегишли сўровномаларни юборади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, ДХХ, ИИВнинг тегишли хизматлари ҳамда Адлия вазирлиги сўровнома асосида барча таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бўйича тегишли текширувларни ўтказади ва уларнинг натижаларини ўттиз иш куни ичида ИИВ МваФРББга юборади.».
8. 58-банддаги «Консуллик бошқармаси» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» деган сўзлар билан, «МХХга» қисқартмаси «ДХХга» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
9. 72-банднинг биринчи хатбошисидаги «ИИВ МваФРББ ҳужжатларни ва ТИВ ҳамда МХХнинг хулосасини олгач» деган сўзлар «ИИВ МваФРББ ҳужжатларни ва ТИВ ҳамда ДХХнинг хулосасини олгач» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси ва Олий суди билан келишилган.
Давлат хавфсизлик хизмати раиси И. АБДУЛЛАЕВ
2018 йил 16 декабрь
Бош прокурор О. МУРОДОВ
2018 йил 16 декабрь
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
2018 йил 16 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2019 й., 10/19/2909-1/2517-сон)