Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида «Зиё» медиа марказини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, диний соҳа ходимлари, олий, ўрта махсус, умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, аждодларимизнинг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бой диний-илмий меросини кенг тарғиб қилиш, диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон ҳамда 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон фармонларига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузурида Самарқанд ва Наманган вилоятлари минтақавий филиалларига эга бўлган муассаса шаклидаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилганлиги;
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси (кейинги ўринларда — Академия) ҳузуридаги «Зиё» медиа маркази мамлакатимизда диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, аждодларимизнинг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бой диний-илмий меросини кенг тарғиб қилувчи, диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказувчи муассаса шаклидаги асосий медиа тузилма сифатида шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарорига асосан чиқарилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
б) «Зиё» медиа марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
мамлакатимизда ислом маданияти, илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимиз меросини, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни обод этиш, муқаддас динимиз мусаффолигини асраш, аҳоли, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат ҳамда турли миллат ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш;
халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари билан аҳолини яқиндан таништириб бориш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чуқур фалсафий ва ибратга йўғрилган илмий-оммабоп ва бадиий кўрсатувлар тайёрлаш;
бугунги глобаллашув даврида инсоният ҳаётига хавф солаётган муаммолар ҳамда оилавий, одоб-ахлоқ ва ёш авлод тарбиясининг долзарб масалаларга оид ток-шоулар ҳамда дин соҳаси вакиллари, соҳа мутахассислари ва олимлари билан давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар, мулоқотлар, учрашувлар ташкил этиш ва уларни телерадиоканалларда эфирга узатиб борилишини таъминлаш;
аҳоли, хусусан ёшларни ғаразли кучлар ва оқимларнинг таъсиридан асраш, терроризм ва экстремизм ғояларининг асл мақсадларини фош этиш, ҳар хил оқимлардан, шу жумладан, «оммавий маданият»нинг зарарли иллатларидан ҳимоя этишга йўналтирилган махсус кўрсатув ва роликлар тайёрлаш.
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарорига асосан чиқарилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарорига асосан чиқарилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги «Зиё» медиа марказининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академия ректорига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда Дин ишлари қўмитаси деб аталади) ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан келишилган ҳолда мазкур қарорга 1, 2 ва 3-иловаларда назарда тутилган тузилмаларга ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
5. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарорига асосан чиқарилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт ва унинг минтақавий филиаллари ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим жараёнига олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда диний-маърифий соҳадаги етакчи мутахассислар жалб этилганда, уларга белгиланган тартибда соатбай асосида иш ҳақи тўланади;
«Зиё» медиа маркази ходимларига Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт ва унинг минтақавий филиалларини сақлаш харажатларини 2019 йилда ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ажратсин, 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
Марказга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин;
Академия ҳузуридаги «Зиё» медиа марказида замонавий телевизион ва овоз ёзиш ускуналари билан жиҳозланган телестудия ҳамда овоз ёзиш студиясини ташкил этиш учун зарур маблағлар ажратсин;
Белгилаб қўйилсинки, Академия ҳузуридаги «Зиё» медиа маркази фаолиятини сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларининг тегишли йилга «Маданият ва оммавий ахборот воситалари» соҳаси учун ажратиладиган маблағлари доирасида амалга оширилади.
8. Қуйидагилар:
Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда Марказ ва унинг минтақавий филиаллари уставларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Марказ ва унинг минтақавий филиалларида ўқув машғулотларини ўтказиш учун салоҳиятли ва юқори малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, уларни ўқув режалари ва дастурлари, ўқув-услубий қўлланмалар ва материаллар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Академия ҳузуридаги «Зиё» медиа маркази, Марказ ва унинг минтақавий филиаллари мурожаатларига асосан уларни белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари билан таъминлаш ҳамда интерактив ва масофадан ўқитиш услубларини татбиқ этиши мақсадида кенг қамровли Интернет тармоғи улаш чораларини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин бир ой муддатда Академия ҳузуридаги «Зиё» медиа марказига учувчисиз учиш аппаратларидан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хулоса тақдим этсин.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон «Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Институт ва «Зиё» медиа маркази Академия биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши инобатга олинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда Институтнинг минтақавий филиалларини ўқув жараёнини ташкил этиш учун мос биноларга жойлаштириш чораларини кўрсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
11. Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.К. Акрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 январь,
25-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 542-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 январдаги 25-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги «Зиё» медиа марказининг
ТУЗИЛМАСИ
«Зиё» медиа маркази ходимларининг умумий чекланган сони — 19 нафар;
шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари сони — 7 нафар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2019 й., 09/19/25/2470-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон; 28.08.2025 й., 09/25/542/0785-сон)