Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.03.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2020 йил 28 февралдаги 49-сонли «Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортларни бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 726-2, 16.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5400-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан 1999 йил 15 апрелда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортларни бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 726, 1999 йил 11 май) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.