Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.03.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 221-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 декабрь,
1055-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1055-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) унинг амал қилиши бўйича чекланмаган муддатга берилади».
2. 22-банднинг иккинчи хатбошидаги «ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. 47-банддаги «узайтирилган» сўзи чиқариб ташлансин.
4. 6-бобнинг номидаги «унга амал қилиш муддатини узайтириш» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. 63-банднинг учинчи хатбошидаги ва 77-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ва амал қилиш муддати тугаган сана» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. 69-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
7. 70-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) «д» кичик банд чиқариб ташлансин;
б) «ж» кичик банддаги «амал қилиш муддатини узайтириш» сўзлари чиқариб ташлансин.
9. Низомнинг 3, 9, 10, 12 ва 14-иловаларидаги «Лицензиянинг амал қилиш муддати: 20__ й «__» __________гача (йил, сана, ой)» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Низомнинг 11-иловасидаги «Лицензиянинг амал қилиш муддати: 20__ й «__» __________гача (йил, сана, ой)» ва «2. Лицензиянинг амал қилиш муддати тугаган» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Низомга 13-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1055/2399-сон)