|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3029-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3281, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/9-сон қарори (рўйхат рақами 3029, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 ноябрь,
35/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 34-банд «ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси,» деган сўзлардан кейин «видео кузатув камералари (бунда видеоёзув материаллари махсус архивда камида бир ой сақланади),» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 45-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«09002-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.».
3. 55-банддаги «асосий ҳимоя белгиларга» деган сўзлар «асосий белгиларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 56-банднинг бешинчи хатбошисидаги «асосий ҳимоя белгиларидан» деган сўзлар «асосий белгиларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 64-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш учун қабул қилинган банкнота ҳақиқий эмас деб топилганда улар бўйича валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилмайди ва банкнота эгасига қайтариб берилмайди. Бундай турдаги банкнота бўйича уч нусхада далолатнома тузилган ҳолда, бир нусхаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, иккинчи нусхаси мижозга берилади ва учинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикилади.».
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
ИЛОВА
«Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
17-ИЛОВА
17-ИЛОВА
|
09012-сон шакл | |||||||||
| | | | | | | | | | |
|
Тижорат банкининг эмблемаси | |||||||||
| __________________________ | | | | | | | |||
|
(тижорат банкининг номи) |
| | | | | | |||
|
-сон маълумотнома | |||||||||
| | | |
20____ йил «_______» __________ |
| | | |||
| | | | |
(кун) |
(ой) | | | | |
| Шикастланган чет эл валютаси ____________________________________________________________ | |||||||||
| | | |
(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан, | ||||||
| ______________________________________________________________________ | |||||||||
|
номинали, серияси ва тартиб рақами, эмитент банкнинг номи) | |||||||||
| шикастланмаган чет эл валютасига _________________________________________________________ | |||||||||
| | | |
(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан, | ||||||
| ____________________________________________________________ алмаштирилди. | |||||||||
|
номинали, серияси ва тартиб рақами, эмитент банкнинг номи) |
| | |||||||
| Воситачилик ҳақи ундирилди ______________________________________________________________ | |||||||||
| | | |
(рақам ва сўз билан ёзилган сумма) | ||||||
| ___________________________ | | __________________________________ | |||||||
|
(жисмоний шахс имзоси) |
|
(шохобча ходимларининг имзоси ва штампи)». | |||||||
| | |||||||||
| | |||||||||
| | |||||||||
| | |||||||||
| | |||||||||
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3029-1/2311-сон)