Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 декабрь,
1002-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелдаги 167-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2022 й., 09/22/167/0285-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 09/23/171/0234-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 216-модда):
а) номланиши ва 1 банддаги «кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари «кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қарор иловасида:
номланиши, 1 ва 4-бандлар, 5-банднинг тўққизинчи хатбоши, 7-банд, 9-банднинг тўртинчи хатбоши, 14-банднинг еттинчи хатбоши, 5-бобнинг номланиши ва 42-банднинг иккинчи хатбошидаги «кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари «кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банд, 21-банднинг биринчи хатбоши, 33-банд, 39-банднинг биринчи хатбоши ва 40-банддаги «кичик ҳажмли кемалар» сўзлари «кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«гидротехника иншоотлари, кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан самарали назоратни амалга ошириш»;
14-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«юридик ва жисмоний шахслар томонидан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларига, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«кемаларнинг белгиланган вазифаларга мувофиқ ички сув йўлларида хавфсиз сузиши, йўловчилар ва кема экипажларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ички сув йўлларида ташиладиган юкларнинг бутлигини таъминлаш, шунингдек, сув объектларининг кемалар томонидан ифлослантирилишининг олдини олиш»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
41-банддаги «улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари» сўзларидан кейин «, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидалар» сўзлари қўшилсин;
43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидаларни текшириш натижалари белгиланган шакл бўйича далолатнома ёки маълумотнома тарзда расмийлаштирилади»;
44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«44. Маълумотнома аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солиш қоидалари бузилмаган тақдирда тузилади. Маълумотномада текшириш ўтказилганлиги қайд этилиб, ўтказилган текшириш бўйича саволлар рўйхати ҳамда бирор-бир камчилик аниқланмаганлиги кўрсатилади.»;
46-банд қуйидаги тахрирда баён қилинсин:
«46. Далолатнома аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солиш қоидалари бузилган тақдирда тузилади. Далолатнома тузишда ФВВнинг мансабдор шахси томонидан режа-топшириқда кўзда тутилган ҳар бир савол бўйича мавжуд ҳолатдаги камчиликлар, қонунчилик ҳужжатларининг номи ва меъёрлари баён қилинади»;
в) Низом иловаси қуйидаги мазмунда баён этилсин:
«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини ташкил этиш
Схемаси
».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 968-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги тахрирда баён этилсин:
«кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш, кемаларни қуришда, фойдаланишда, қайта жиҳозлашда ва таъмирлашда кўрикдан ўтказишдан тушган маблағларнинг 60 фоизи миқдоридаги ажратмалар»;
б) 1-илованинг 5-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш, кемаларни қуришда, фойдаланишда, қайта жиҳозлашда ва таъмирлашда кўрикдан ўтказишдан тушган маблағларнинг 60 фоизи миқдоридаги ажратмалар».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2022 й., 09/22/167/0285-сон; 01.05.2023 й., 09/23/171/0234-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)