Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича комплекс чоралар қабул қилинди.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилишнинг таъсирчан механизмлари ишлаб чиқилди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шу билан бирга мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро норма ва стандартларни самарали амалга ошириш заруратини туғдирмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти самарадорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига мувофиқ:
1. Белгилансинки:
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, миллий маърузалар тайёрланишини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминловчи давлат органи ҳисобланади;
Марказ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади;
Марказ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади;
Марказ давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш масалалари бўйича кўмаклашади;
Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ташкилотлар ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, ушбу соҳадаги Ўзбекистон Республикаси халқаро мажбуриятларининг бажарилиши бўйича давлат органлари фаолиятига кўмаклашиш;
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсиялари бажарилишини мониторинг қилиш;
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича миллий маърузалар тайёрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракат режаларини («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилишни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотларга маслаҳат бериш функциясини амалга ошириш ва уларга амалий кўмаклашиш;
инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;
инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-180-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 07/22/180/0240-сон)
3. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажаришда фаол ва бевосита иштирок этиш, идоралараро ҳамкорлик қилиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат органлари, шу жумладан судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири этиб белгилансин.
4. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажаришга алоқадор вазирликлар, идоралар, бошқа давлат органлари Марказ билан доимий ҳамкорлик қилиш, унинг сўровига кўра инсон ҳуқуқлари соҳасида тегишли ахборот ва статистик маълумотларни тақдим этиш учун масъул тузилмалар ва мансабдор шахсларни белгиласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатига:
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича миллий маърузалар лойиҳаларининг муҳокамаларини ўзларининг қўмита ва комиссияларида ўтказиш;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича миллий маърузаларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг устав ва шартномавий органларида кўриб чиқиш якунларини заруратга қараб эшитиш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракат режаларини («йўл хариталари»ни) тасдиқлаш тавсия қилинсин.
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ва уларни чеклаш масалалари бўйича қонун лойиҳалари Марказ билан мажбурий равишда келишилади.
6. Марказ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва бошқа ташкилотлар билан меморандумлар, ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича халқаро форумларда мунтазам иштирок этишни назарда тутувчи Марказнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқсин.
7. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 41 нафар кишидан иборат Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-180-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 07/22/180/0240-сон)
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Марказ ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ;
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Белгилансинки:
Марказни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошқаради;
Марказ директори унинг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган иккита ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга;
Марказ директори мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазирга, директорнинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, директор ўринбосари вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун назарда тутилган махсус унвон — мартаба даражалари берилади ҳамда мартаба даражалари учун устама тўланади;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-180-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 07/22/180/0240-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Марказ ходимлари лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 2 баравар кўпайтирилган миқдорда қўлланилади.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-180-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 07/22/180/0240-сон)
9. Марказ директорига:
зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий белгиланган сони доирасида ўзгартириш киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан тежаб қолинган маблағларни, шунингдек, тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган бирликлар тўлдирилмаганлиги сабабли бўшаб қолган маблағларни Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш учун сарфлаш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-180-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 07/22/180/0240-сон)
Марказ зиммасига юкланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида маслаҳатчи сифатида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, илмий-тадқиқот муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, белгиланган тартибда халқаро ва хорижий ташкилотлар экспертларини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
республика бюджетидан Марказ ходимлари лавозим маоши миқдорининг ошиши, уларга устама ва қўшимча ҳақлар тўлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур миқдорда маблағ ажратсин;
2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказ ходимларининг иш ҳақи фондини оширилган миқдорда молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;
Марказга асосланган ҳисоб-китобларга кўра моддий-техник базасини шакллантиришга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация технологияларини сотиб олиш ҳамда маъмурий бинони таъмирлаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин;
Марказга хизмат кўрсатиш учун учта шахсан бириктирилган ва битта навбатчи автомобилни таъминлаб туриш учун зарур лимитлар ажратсин.
11. Марказ Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 15-уйга бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда Марказни алоқанинг зарур воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан ҳамда бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидан кенг полосали фойдаланишни таъминлашга кўмаклашсин, шунингдек, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда видеоконференциялар, интернет-форумлар ва телекўприклар ўтказишда зарур техник ёрдам кўрсатсин.
13. Марказ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий судининг статистик ахборотлари мажбурий жўнатмалар реестрига;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
14. Марказ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 декабрь,
ПҚ-4056-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Директор

Ёрдамчи

Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таҳлил ва тадқиқотлар бўлими

4

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик бўлими

5

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни имплементация қилиш бўлими

4

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

4

Бош юрисконсульт

1

Матбуот хизмати

3

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими

4

Таҳририят-нашриёт бўлими

2

«Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журнали таҳририяти

Умумий бўлим

3

Ҳисоб-китоб бўлими

2

 

Ахборот-ресурс мультимедиа бўлими

3

Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази — «Инсон ҳуқуқлари уйи»

2

 

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 41 нафар.
Изоҳ: техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони меъёрлар бўйича белгиланади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-180-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 07/22/180/0240-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056-сон қарорига
2-ИЛОВА
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Марказ инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, миллий маърузалар тайёрланишини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминловчи давлат органи ҳисобланади.
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Марказ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади.
5. Марказ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади.
6. Марказ давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш масалалари бўйича кўмаклашади.
7. Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ташкилотлар ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
8. Марказнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, қисқартирилгани — Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ;
б) рус тилида:
тўлиқ — Национальный центр Республики Узбекистан по правам человека, қисқартирилгани — Национальный центр по правам человека;
в) инглиз тилида:
тўлиқ — National Centre of the Republic of Uzbekistan for Human Rights, қисқартирилгани — National Centre for Human Rights.
9. Марказ юридик шахс ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига, миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, ушбу соҳадаги Ўзбекистон Республикаси халқаро мажбуриятларининг бажарилиши бўйича давлат органлари фаолиятига кўмаклашиш;
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсиялари бажарилишини мониторинг қилиш;
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича миллий маърузалар тайёрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракат режаларини («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилишни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотларга маслаҳат бериш функциясини амалга ошириш ва уларга амалий кўмаклашиш;
инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш.
11. Марказ ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, ушбу соҳадаги Ўзбекистон Республикаси халқаро мажбуриятларининг бажарилиши бўйича давлат органлари фаолиятига кўмаклашиш соҳасида:
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
халқаро ташкилотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳисоботларида тақдим этилган маълумотларга шарҳлар тайёрлайди;
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро ташкилотларнинг таклифларини тўплаш ва умумлаштиришни амалга оширади;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя қилиш масалалари бўйича давлат органлари, фуқаролик жамияти институтларининг ахборотларини тинглайди;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро тузилмалардан келиб тушадиган индивидуал мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўради;
инсон ҳуқуқлари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларни қўллаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг якдил нуқтаи назарини шакллантиришга кўмаклашади;
б) инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсиялари бажарилишини мониторинг қилиш соҳасида:
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини давлат органлари томонидан бажарилиши масалалари бўйича маълумот тўплашни амалга оширади;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликка, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари қоидаларига давлат органларининг риоя қилиш ҳолатини тизимли таҳлил қилади ва умумлаштиради;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро тузилмалар тавсияларини, шунингдек, тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажаришнинг, шу жумладан маълумотлар базасидан фойдаланиш орқали миллий ҳаракат режаларини амалга ошириш бўйича яхлит услубиётни ишлаб чиқади ва мониторингини амалга оширади;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар тавсияларини бажариш бўйича давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолайди;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро тузилмалардан келиб тушадиган индивидуал мурожаатларни давлат органлари томонидан кўриб чиқишнинг тизимли мониторингини амалга оширади;
жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек, уларнинг ҳал қилиниши мониторинги ва таҳлилини ўтказишни амалга оширади;
в) Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича миллий маърузалар тайёрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракат режаларини («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари таъминланиши ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар йили чоп этади;
миллий маърузалар тайёрлаш жараёнларини стандартлаштириш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ахборот ва маълумотларини йиғишни мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўради;
инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий маърузаларини тайёрлаш ва тақдим этиш жараёнига инсон ҳуқуқлари кўрсаткичларини мослаштириш ва татбиқ қилиш бўйича чоралар кўради;
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида БМТнинг устав ва шартномавий органлари учун Ўзбекистон Республикасининг асосий, миллий ва даврий маърузаларини ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни таъминлайди;
БМТнинг устав ва шартномавий органлари тавсияларини бажариш тўғрисида оралиқ ахборотлар тақдим қилади;
БМТнинг устав ва шартномавий органлари тавсияларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маърузалари лойиҳалари муҳокамаси юзасидан давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан мунтазам мувофиқлаштирувчи кенгашлар ўтказади;
давлат органлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маърузалари лойиҳаларининг муҳокамасини ўз вақтида ўтказишни таъминлайди;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро тузилмаларга Ўзбекистон Республикасининг миллий маърузаларини юборади ва уларни БМТнинг устав ва шартномавий органларига тақдим қилади;
Ўзбекистон Республикасининг тегишли миллий ва даврий ҳисоботларини кўриб чиқиш якунлари бўйича БМТ устав ва шартномавий органларининг якуний таклиф ва тавсияларини кўриб чиқади;
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари бўйича БМТ устав ва шартномавий органларининг якуний таклиф ва тавсияларини давлат тилига таржима қилиш ва манфаатдор давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларига ўз вақтида жўнатишни таъминлайди;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг якуний таклиф ва тавсияларини кўриб чиқиш ва бажариш бўйича давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини методик бошқаришни ҳамда уларнинг самарали ҳамкорлигини таъминлайди;
манфаатдор давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан миллий ҳаракат режаларини («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлашув ўтказади;
БМТнинг устав ва шартномавий органларининг якуний таклиф ва тавсияларини бажариш бўйича миллий ҳаракат режаларини («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тасдиқлаш учун тақдим қилади;
Ўзбекистон Республикасининг тегишли даврий ҳисоботларини кўриб чиқиш якунлари бўйича БМТнинг устав ва шартномавий органларининг якуний таклиф ва тавсияларини бажариш бўйича тасдиқланган миллий ҳаракат режалари («йўл хариталари») масъул ижрочиларга етказилишини таъминлайди;
БМТнинг устав ва шартномавий органларининг якуний таклиф ва тавсияларини бажариш бўйича миллий ҳаракат режалари ижроси масалалари юзасидан давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари учун методик тавсиялар тайёрлайди;
инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасидаги илғор ўзгаришларни тавсифловчи инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-таҳлил ва статистик маълумотларнинг ягона базасини шакллантиради;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмалар тавсияларининг ягона маълумотлар базасини ишлаб чиқади ва унинг ишлашини таъминлайди;
оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет халқаро ахборот тармоғида Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши ҳолати ҳақидаги холис ахборотнинг чоп этилишини ташкиллаштиради;
г) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилишни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг доимий таҳлилини амалга оширади ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг халқаро стандарт ва тавсияларини, шунингдек, илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларнинг миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилинишини таъминлаш чораларини ишлаб чиқади;
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларни ратификация қилиш ва тегишли давлат органлари томонидан уларнинг амалий ижроси бўйича таклифлар тайёрлайди;
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масалалари бўйича қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва муҳокамасида иштирок этади;
инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича қонун лойиҳаларини тайёрлаш ташаббуслари билан чиқади ва уларнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан кенг муҳокамасини ўтказади, шунингдек, уларни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига киритади;
д) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотларга маслаҳат бериш функциясини амалга ошириш ва уларга амалий кўмаклашиш соҳасида:
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари борасида давлат органлари ходимларининг салоҳиятини ошириш бўйича чоралар кўради;
инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасида давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилишига тўсқинлик қилувчи сабаб ва шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирларни ташкил этади;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда кўмаклашади;
е) инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини амалга ошириш соҳасида:
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масалалари бўйича маърифат ва таълим тизимини такомиллаштиришга ёрдам кўрсатиб, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга йўналтирилган миллий дастурлар ва ҳаракат режаларини ишлаб чиқади;
инсон ҳуқуқлари бўйича адабиётлар, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлайди ва тақдим қилади;
инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича давлат органлари ходимларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали механизмларини ва тартибини шакллантиради;
БМТнинг устав ва шартномавий органларига инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси миллий маърузаларини, муқобил маърузаларни, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий тузилмалар сўровларига жавобларни тайёрлаш асослари юзасидан давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларини ўқитиш бўйича ўқув курсларини ишлаб чиқади ва олиб боради;
ўқитишни ташкил этиш учун олий таълим муассасалари ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар, хорижий мутахассисларни жалб этади;
инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича ахборот-маърифий кампаниялар, семинарлар, тренинглар, давра суҳбатлари, учрашувлар, жамоат маслаҳатлашувларини ўтказади;
инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни амалга оширишда халқаро ва хорижий тажриба юзасидан илмий-таҳлилий материалларни ўрганади ва тайёрлайди;
инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича илмий-техник грант ва лойиҳаларнинг амалга оширилишида иштирок этади, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий тузилмалар фаолиятидаги иштироки самарадорлигини илмий таҳлил қилади ва баҳолайди;
ноширлик фаолиятини олиб боради, «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» илмий-даврий нашрини ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа босма маҳсулотларни чоп этади;
ж) инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида:
Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари бошқармаси, БМТ тизимидаги дастурлар, фондлар ва ихтисослаштирилган муассасалар, Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан инсон ҳуқуқларига риоя қилиш, уларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;
инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича халқаро ва минтақавий тадбирларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга йўналтирилган ташаббусларини халқаро ташкилотларда илгари суриш бўйича чораларни ишлаб чиқади;
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар, бошқа ноҳукумат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ишида қатнашади;
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий тузилмалар билан халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашади;
хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари билан ҳамкорликни амалга оширади ва ҳисобот ҳамда келгуси ҳаракатлар масалалари бўйича тажриба алмашади;
давлат органларини инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимояси борасидаги халқаро стандартлар ва илғор амалиёт билан таништириш мақсадида халқаро ва хорижий экспертлар иштирокида халқаро ва (ёки) минтақавий тадбирлар ташкил этади;
инсон ҳуқуқлари соҳасида қонунчилик, таълим ва маърифий масалаларни такомиллаштириш, давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятига халқаро стандартларни жорий этишни ташкиллаштириш юзасидан тажриба алмашиш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади.
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
1 §. Марказнинг ҳуқуқлари
12. Марказ ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил муассасалари, бошқа ташкилотлардан Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборот, статистик ва бошқа материал ҳамда маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
давлат статистика органларидан Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур статистик ахборотни бепул асосда олиш;
ўз ваколатларини амалга оширишда давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокуратураси, вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан ҳамкорлик қилиш;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Олий Мажлис палаталари, Олий Мажлис қўмита ва комиссиялари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар ҳайъатлари, Олий суд Пленуми, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми, илмий ва таълим муассасаларининг илмий кенгашлари йиғилишларида иштирок этиш;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш муаммолари бўйича давлат органлари, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўтказадиган йиғилишлар, анжуманлар ва семинарларда иштирок этиш учун ўз вакилларини юбориш;
жазони ижро этиш муассасаларига, қамоқда сақлаш жойларига ва махсус қабулхоналарга монеликсиз кириш;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш, шунингдек, Марказ ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди кўриб чиқиши учун қонунга мувофиқ масалалар киритиш;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-180-сонли қарорига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 07/22/180/0240-сон)
давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари, шу жумладан жазони ижро этиш муассасалари, илмий ва таълим муассасалари ҳамда бошқа тузилмаларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фаолият амалиётини жойларда бевосита ўрганиш;
инсон ҳуқуқларининг бузилиши аниқланган ҳолатларда ваколатли давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги маълумотлар текширувини уюштириш;
инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва такомиллаштириш мониторингини амалга ошириш, уларни такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этиш шакллари бўйича тавсиялар тақдим этиш;
манфаатдор ташкилотларга инсон ҳуқуқларига риоя этилишини, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари тикланишини таъминлаш бўйича тавсия бериш;
давлат органлари, илмий ва таълим муассасаларининг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш;
давлат органларига фуқароларнинг шикоятларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини мониторинг қилиш жараёнида аниқланган қонун бузилишини бартараф этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишига олиб келадиган ҳолатларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш тўғрисида тавсияларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Марказ ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро майдонда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифода этиш;
Марказ ваколатига тааллуқли масалаларни ташкил этиш ва ҳал этиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи олимлар ва юқори малакали мутахассислари орасидан ишчи ва эксперт гуруҳлар тузиш;
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда комплекс чора-тадбирлар ва дастурлар ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этиш;
инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалаларини амалга оширишга оид давлат буюртмасига мувофиқ ушбу масалалар бўйича лойиҳаларни танлаш учун танловлар эълон қилиш ва танлов комиссияларини тузиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг мутахассислари, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлилий муассасалар ходимлари, таълим муассасалари олимлари ва ўқитувчиларини миллий экспертлар сифатида илмий ва инновацион тадқиқотларга жалб этиш;
Марказ ваколатига тааллуқли масалалар бўйича «давра суҳбатлари», конференция ва семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш;
халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари билан инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;
ноширлик фаолиятини белгиланган тартибда олиб бориш, даврий илмий-амалий нашрлар чиқариш;
Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб рақамлар очиш ва улар бўйича тегишли операцияларни ўтказиш;
Марказнинг моддий-техника базасини ва ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;
қонунда белгиланган тартибда бюджет маблағларидан, шу жумладан Марказ томонидан грантлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар сифатида олинадиган валюта маблағларидан фойдаланиш.
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
2 §. Марказнинг мажбуриятлари
13. Марказ қуйидагилар учун масъулдир:
Марказга юклатилган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича дастурлар, тадбир режалари, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатларни амалга оширишни ташкил қилиш.
4-боб. Марказ тузилмаси ва унинг фаолиятини ташкил этиш
14. Марказнинг асосий таркибий бўлинмалари муайян муаммоларни ҳал этиш учун тузилган бўлимлар ҳисобланади.
15. Марказни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошқаради.
16. Директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари Марказ директори тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
17. Директор жойида бўлмаган даврда унинг ваколатларини бажариш Директорнинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаганида эса директорнинг буйруғига мувофиқ бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.
18. Марказ директори мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазирга, директорнинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, директор ўринбосари вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
19. Марказ ходимлари Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
20. Марказ директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари, шунингдек, Марказ бўлимлари бошлиқларига тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Бош тиббий бошқармасининг муассасаларида амалга оширилади.
21. Марказ ходимларига эгаллаган лавозимларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган қуйидаги энг юқори махсус унвонлар — мартаба даражалари берилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси — Марказ директорига;
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси — Марказ директорининг биринчи ўринбосарига;
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси — Марказ директори ўринбосарига;
2-даражали адлия маслаҳатчиси — Марказнинг бўлим бошлиқларига, директори ёрдамчисига, бош бухгалтерга;
3-даражали адлия маслаҳатчиси — Марказнинг бош мутахассисларига, бош юрисконсультига, кадрлар бўйича бош инспекторига, матбуот котибига;
1-даражали юрист — Марказнинг етакчи мутахассисларига.
Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси, 1 ва 2-даражали давлат адлия маслаҳатчилари мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчилари, шунингдек, 1-даражали юрист мартаба даражалари Марказ директори тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан берилади.
Марказ ходимларига мартаба даражаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ва Марказ директорининг қўшма буйруғи билан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
211. Юқори касб маҳоратига эга бўлган, Марказ фаолиятининг самарадорлигини оширишга ҳисса қўшаётган ходимларни рағбатлантириш мақсадида Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди (кейинги ўринларда — Махсус фонд) ташкил этилади.
Бунда:
Махсус фонд маблағлари Марказ директорининг буйруғига биноан Марказнинг бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилаш учун йўналтирилади;
Махсус фонд маблағларидан фойдаланиш тартиби, шунингдек, Марказ ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонлари Марказ директори томонидан белгиланади.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-180-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 07/22/180/0240-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Марказ ходимларига мартаба даражалари учун устама тўлаш Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Марказ ходимлари учун аввалги иш жойида ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун берилган устамалар ва қўшимча тўловлар сақлаб қолинади. Бунда, қонун ҳужжатларига асосан ходимнинг олдинги иш жойи бўйича мазкур Фармонда белгиланган миқдордан юқорироқ устамалар ва қўшимча тўловлар белгиланган тақдирда, ушбу тўловларни тўлаш юқорироқ миқдор бўйича амалга оширилади.
Марказда ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба даражаларини, малака тоифаларини, дипломатик даражаларни ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 06/20/6012/0953-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 15-боби.
23. Марказ ходимларига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказда амалда бўлган меҳнат шароитлари ҳисобга олинган ҳамда лавозим маоши ва бошқа тўловлар миқдорлари инобатга олинган ҳолда аввалги иш жойи бўйича ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чоралари;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 06/20/6012/0953-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида»ги қарори билан белгиланган лавозим маошларига 20 фоизли қўшимча ҳақ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сон «Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида»ги Фармони билан белгиланган меҳнат ҳақи йиллик фондининг 15 фоизи миқдоридаги ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги қарори билан белгиланган икки ойлик меҳнат ҳақи фонди миқдорида йиллик мукофотлаш ва ойлик меҳнат ҳақи миқдорида йиллик моддий ёрдам сақлаб қолинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. Марказ ходимларининг, шу жумладан ёрдамчи ходимларнинг лавозим маошига рағбатлантириш коэффициенти ва Махсус фонддан ҳар ойлик устамалар ҳисобга олинган ҳолда, давлат органларидаги кўп йиллик меҳнати учун 2 йилдан 5 йилгача — 0,1; 5 йилдан 10 йилгача — 0,2; 10 йилдан 15 йилгача — 0,3; 15 йилдан 20 йилгача — 0,4; 20 йилдан ортиқ — 0,5 коэффициентларда ҳар ойлик устамалар тўланади. Бунда, қонунчилик ҳужжатларига асосан ходимнинг олдинги иш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6012-сон Фармонида белгиланган миқдордан юқорироқ устама белгиланган тақдирда, мазкур устама юқорироқ миқдор бўйича тўланади.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-180-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 07/22/180/0240-сон)
232. Марказ ходимларининг лавозим маошига фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 30 фоизигача, фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.
233. Мазкур Низомнинг 231, 232 ва 24-бандларида назарда тутилган қоидалар «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журнали таҳририяти ходимларига нисбатан ҳам тўлиқ қўлланилади».
(231 — 233-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 06/20/6012/0953-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Марказ ходимлари лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 2 баравар кўпайтирилган миқдорда қўлланилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 06/20/6012/0953-сон — 2020 йил 1 июлдан кучга киради)
25. Марказ ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, лавозим йўриқномалари, Марказда амалда бўлган низомлар, йўриқномалар, ички меҳнат тартиб қоидаларига, жамоавий ва меҳнат шартномаларига мувофиқ белгиланади.
5-боб. Якунловчи қоида
26. Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ўз бланкига эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази
ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Лавозимнинг номланиши

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Директор

19

Директорнинг биринчи ўринбосари

18

Директор ўринбосари

17

Матбуот котиби

17

Директор ёрдамчиси

15

Бўлим бошлиғи

15

Бош бухгалтер

15

Бош юрисконсульт

14

Бош мутахассис

12

Кадрлар бўйича бош инспектор

12

Етакчи мутахассис

11

1-тоифали иш юритувчи

8

2-тоифали иш юритувчи

7

Ғазначи

7

Хўжалик ишлари мудири

7

(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-180-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 07/22/180/0240-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056-сон қарорига
4-ИЛОВА
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул

ижрочилар

I. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш

1.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Буйруқ

2019 йил

1 январгача

ИҲММ (А. Саидов)

2.

Марказ ходимларига мартаба даражаларини бериш тартибини тасдиқлаш.

Қўшма буйруқ

2019 йил

1 январгача

ИҲММ (А. Саидов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

3.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 февралгача

ИҲММ (А. Саидов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

4.

Марказни раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимосномани киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

1 февралгача

ИҲММ (А. Саидов),

ИИВ (П. Бобожонов)

5.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини ўқитишни амалга ошириш, шунингдек, аҳолининг онгини ошириш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 майгача

ИҲММ (А. Саидов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг самарадорлигини ошириш

6.

Марказ сайтини модернизация қилиш ва қуйидаги имкониятларни назарда тутиш:

Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини амалга ошириш ва ривожлантириш бўйича электрон маълумотлар базаси учун платформа яратиш;

вебинарлар, онлайн учрашувлар ва трансляциялар ўтказиш;

электрон кутубхоналардан фойдаланиш;

Марказнинг журналларини электрон кўринишда нашр этиш;

ижтимоий тармоқларда Марказ саҳифаларини яратиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

1 мартгача

ИҲММ (А. Саидов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

Ахборот технологиялари
ва коммуникациялар
ини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)

7.

Ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан видеоконференц алоқадан фойдаланган ҳолда Марказнинг ахборот-маърифат тадбирларини ташкил этиш учун Марказни «Электрон таълим» миллий тармоғига улаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 мартгача

Ахборот технологиялари
ва коммуникациялар
ини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Матбуот
ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов)

8.

Марказни зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган, Марказ зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалга оширилишини профессионал даражада таъминлай оладиган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 мартгача

ИҲММ (А. Саидов)

9.

Марказ ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этиш.

Буйруқ

2019 йил

1 апрелгача

ИҲММ (А. Саидов)

10.

Халқаро ташкилотлар тавсиялари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича кўрсаткичларни ўз ичига олган Инсон ҳуқуқлари бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва уни Марказнинг расмий веб-саҳифасида жойлаштириш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

1 апрелгача

ИҲММ (А. Саидов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникациялар
ини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

ТИВ (А. Камилов)

11.

Марказнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кутубхонаси ишларини такомиллаштириш, ундан аҳоли кенг доирасининг, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари орқали фойдаланишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 апрелгача

ИҲММ (А. Саидов), Ахборот технологиялари
ва коммуникациялар
ини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

12.

Марказ ходимларининг малакасини ошириш учун БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, бошқа таълим муассасалари ва хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларида таълим ва стажировкаларни ташкил этиш.

Режа жадвали

Доимий

ИҲММ (А. Саидов)

III. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

13.

Тошкент шаҳар, И. Каримов кўчаси 15-уй манзилидаги Марказга тақдим этилаётган маъмурий бинога туташ ҳудудда таъмирлаш-тиклаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

1 мартгача

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов),

Тошкент шаҳар ҳокимияти (Ж. Артикходжаев),

ИҲММ (А. Саидов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

14.

Марказни керакли мебель, инвентарлар, компьютер ва бошқалар, шу жумладан Марказ фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш билан боғлиқ бўлган бошқа оргтехника билан таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

1 мартгача

Вазирлар Маҳкамаси, (Ж. Кучкаров),

ИҲММ (А. Саидов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги(Ш. Садиков)

15.

Марказ буюртманомаларига кўра хизмат автотранспортлари учун зарур ҳажмдаги автобензин ва дизель ёқилғисини ўрнатилган тартибда ажратиш ва олиш билан Марказга битта персонал енгил ва битта навбатчи автотранспорт воситаларини харид қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

1 мартгача

«Ўзавтосаноат» компанияси (Ш. Умурзаков),

«Ўзбекнефтгаз» АЖ (Б. Ашрафханов),

ИҲММ (А. Саидов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

16.

Марказнинг кичик типографиясини яратиш ва илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, рисолалар, дарсликлар, буклетлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги бошқа адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш учун зарур бўлган замонавий нашриёт ускуналари билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 майгача

ИҲММ (А. Саидов), Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

17.

Давлат органлари ходимларини масофадан ўқитиш учун электрон дарсликлар материалларини ишлаб чиқиш мақсадида мультимедиа студиясини яратиш ва жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 июнгача

ИҲММ (А. Саидов),
МТРК
(А. Хаджаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов)

IV. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг инсон ҳуқуқлари соҳасида
ҳуқуқий онгни ошириш, илмий тадқиқотлар ўтказилишида иштирок этиши

18.

Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича ахборот-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

1 февралгача

ИҲММ (А. Саидов)

19.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатлар, миллий ахборотлар матнларини, БМТ Низом ва шартномавий органларининг тавсиялари ва якуний таклифларини ахборот-излаш ҳуқуқий тизимларида эълон қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

1 мартгача

ИҲММ (А. Саидов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

20.

«Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журналини қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 июнгача

ИҲММ (А. Саидов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

21.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ахборот материаллари ва нашрларни (рисолалар, дарсликлар, буклетлар ва бошқа адабиётлар) чоп этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

Доимий

ИҲММ (А. Саидов),

ТИВ (А. Камилов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

22.

БМТ Низом ва шартномавий органларининг тавсияларига мувофиқ халқаро тажриба ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш асосида инсон ҳуқуқлари соҳасида мақсадли тадқиқотлар ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий

ИҲММ (А. Саидов)

23.

Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва даврий маърузаларни тайёрлаш халқаро тизими масалалари бўйича қатор ахборот-маърифий тадбирларни (давра суҳбатлари, тренинглар, семинарлар, конференциялар) ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий

ИҲММ (А. Саидов)

24.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, мамлакатда қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини оширишга қаратилган қатор радио ва телекўрсатувларни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

Доимий

ИҲММ (А. Саидов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кучимов),

Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов)

V. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш

25.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар, халқаро ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларини қабул қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 февралгача

ИҲММ (А. Саидов),

ТИВ (А. Камилов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

26.

Универсал даврий шарҳ доирасида Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси кўриб чиқилиши якунлари юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши берган тавсияларни амалга ошириш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаларини тайёрлаш.

Миллий ҳаракатлар режаси

2019 йил

1 февралгача

ИҲММ (А. Саидов),

ТИВ (А. Камилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни тузиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 апрелгача

ИҲММ (А. Саидов),

ТИВ (А. Камилов)

28.

Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги БМТ Конвенцияси қоидаларининг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Учинчи даврий маърузасини тайёрлаш.

Миллий маъруза

2019 йил

30 майгача

ИҲММ (А. Саидов),

ТИВ (А. Камилов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

29.

Халқаро шериклар билан биргаликда давлат органлари ва фуқаролик жамияти вакиллари учун инсон ҳуқуқлари бўйича ёзги мактабларни ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 сентябргача

ИҲММ (А. Саидов)

30.

Аёлларга нисбатан барча турдаги камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги БМТ Конвенцияси қоидаларининг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий маърузасини тайёрлаш.

Миллий маъруза

2019 йил

20 октябргача

ИҲММ (А. Саидов),

ТИВ (А. Камилов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

31.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизимини янада такомиллаштириш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг суд ҳимояси ҳуқуқларининг кафолатини кучайтириш бўйича хорижий экспертлар иштирокида халқаро тадбирлар (форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқалар) ташкил этиш ва ўтказиш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил

1 ноябргача

ИҲММ (А. Саидов),

ТИВ (А. Камилов),

Олий суд (К. Комилов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

32.

БМТ Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича сессияларида, БМТнинг шартномавий органларида, шунингдек БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва унинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш.

Чора-тадбирлар

режаси

2019 йил

1 декабргача

таклифнома-лар тушишига қараб

ИҲММ (А. Саидов),

ТИВ (А. Камилов)

33.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва унинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий бўлинмаси, БМТнинг ривожланиш Дастури, Халқаро миграция ташкилоти ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан биргаликда қўшма лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2020 йил

1 мартгача

ИҲММ (А. Саидов)

34.

БМТ Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус жараёнлар сўровларига маълумотларни тайёрлаш ва ўз вақтида тақдим этиш.

Маълумот

сўровлар тушишига

қараб

ИҲММ (А. Саидов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2018 й., 07/18/4056/2294-сон; 23.06.2020 й., 06/20/6012/0953-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 07/22/180/0240-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)