Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 26 мартдаги ПФ-1414-сон Фармонига мувофиқ ҳамда инвесторларни ва аҳолини қимматли қоғозлар бозори аҳволи ва унинг қатнашчилари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Агентликнинг минтақавий ахборот-маслаҳат марказининг 3-иловага мувофиқ намунавий тузилмаси юзасидан таклифларига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 26 мартдаги ПФ-1414-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан Агентликка бир йўла беғараз ёрдам сифатида ўтказиладиган 20 млн. сўм Агентлик томонидан устав фаолиятини амалга оширишга ва моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.