Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-тиббий хизмат фаолиятини сифат жиҳатдан яхшилаш, суд-тиббий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий диагностика ускуналари ва реагентлар билан жиҳозлаш, суд-тиббий экспертизалар ўтказиш сифати ҳамда ишончлилигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, мазкур соҳа бўйича жойлардаги ҳақиқий аҳвол таҳлили суд-тиббий хизматнинг самарали фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Жумладан:
биринчидан, суд-тиббий хизматни бошқариш тизими бугунги кун талабларига жавоб бермайди ва бу ҳудудий бюроларни бошқаришда катта қийинчиликларга ҳамда молиявий манбаларнинг номутаносиб тақсимланишига сабаб бўлмоқда;
иккинчидан, фундаментал ва амалий ген-молекуляр, шу жумладан шахсни биологик материал асосида идентификациялаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун зарур ускуналар мавжуд эмас;
учинчидан, суд-тиббий хизмат бўлинмалари марҳумлар жасадини улар илк топилган жойдан суд-тиббий хизмат биносига олиб келиш учун махсус автотранспорт воситаси билан таъминланмаган;
тўртинчидан, суд-тиббий хизмат муассасалари илмий салоҳиятининг паст даражаси суд экспертизаси соҳасидаги фундаментал ва амалий-илмий тадқиқотлар ривожига тўсқинлик қилмоқда;
бешинчидан, экспертлик фаолиятига инновацион технологияларни жорий этиш лозим даражада амалга оширилмаяпти, эксперт лабораторияларни замонавий эксперт ускуналари билан жиҳозлашда технологик оқсоқлик мавжуд;
олтинчидан, суд-тиббий экспертизаларнинг бугунги ҳолати сифат менежменти ва стандартлаштиришнинг халқаро талабларига жавоб бермайди ва бу тадқиқотларнинг сифатини ошириш ҳамда эксперт хатоларининг олдини олишга ёрдам бермаяпти.
Мавжуд муаммо ва камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Суд-тиббий экспертиза бош бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти устидан назорат етарли эмаслигига вазирлик раҳбариятининг эътибори қаратилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:
Суд-тиббий экспертиза бош бюросини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) этиб қайта ташкил этиш;
Марказнинг амалдаги штатлар сонини унинг таъминоти учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида мақбуллаштириш ҳисобига Марказнинг Тошкент шаҳар филиалини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизматини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
Марказ ва унинг ҳудудий филиалларини замонавий тиббий жиҳозлар ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш, шунингдек, ҳудудий филиалларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
илмий тадқиқотлар натижаларини суд-экспертиза фаолиятига татбиқ қилиш, суд экспертизаларини ўтказиш услубларини такомиллаштириш, суд-экспертиза муассасаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
бошқа муассасаларнинг кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича илмий-маърифий фаолиятини ташкил этишда методик кўмаклашиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
суд-тиббий экспертиза фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадаллик билан жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
соҳа ходимларини моддий рағбатлантиришни яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
4. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.05 Муассасалар]
Марказ давлат муассасаси мақомидаги юридик шахс бўлиб, ўз номи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрга эга бўлади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суд-тиббий экспертизалари Марказнинг ҳудудий филиаллари ҳисобланади ва ўз фаолиятида Марказга бўйсунади;
[ОКОЗ:
1.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар]
Марказга Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;
2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар]
Марказнинг ҳудудий филиаллари бошлиқлари Марказ директори тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
ҳар йили Давлат бюджетидан «Соғлиқни сақлаш» соҳаси бўйича ажратиладиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар, шунингдек, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:
Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланадиган рўйхат ва нархлар бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бериш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Марказга кўрсатилган пуллик хизматлардан тушган маблағларнинг 50 фоизигача бўлган қисмини Марказ ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтириш ҳуқуқини бериш;
марҳумлар жасадини ташиш функциясини Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий филиалларидан марҳумлар жасадини ташиш бўйича санитарлар штат бирликлари билан бирга Марказ ва унинг ҳудудий филиалларига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш;
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда Марказ ҳудудий филиаллари биноларининг намунавий лойиҳаларини суд-тиббий экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишнинг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
7. Марказнинг Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳудудий филиаллари биносини намунавий лойиҳа асосида қуриш, шунингдек, Марказнинг бошқа ҳудудий филиаллари биносини реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари белгилансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда Марказнинг умумий штат бирликлари ва унинг таъминоти учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Олмазор, Сергели, Юнусобод ва Яшнобод туманлараро суд-тиббий экспертиза пунктларини очиш ва фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгиланган тартибда:
бир ой муддатда Марказнинг устави, низоми ва тузилмасини, ҳудудий филиалларнинг намунавий тузилмаси ва низомини тасдиқласин;
уч ой муддатда суд-тиббий экспертиза хизмати муассасаларининг штат нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Марказ ва унинг ҳудудий филиалларини замонавий ускуналар ва инвентарлар, шу жумладан 1-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда марҳумлар жасадини ташиш учун автотранспорт воситалари билан таъминлаш учун халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва хорижий донор-мамлакатларнинг маблағларини жалб қилиш бўйича таклифлар киритсин;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Марказ ва унинг ҳудудий филиалларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шу жумладан уларни энг янги компьютер техникаси билан жиҳозлаш, эксперт муассасалари ва суд-тергов органлари ўртасида электрон ҳужжат айланиш тизимини шакллантириш, шунингдек, унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, суд-тиббий хизмат фаолияти соҳасида электрон маълумотлар базасини яратишни таъминласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Марказ ҳамда унинг ҳудудий филиаллари кадрлар таркибини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизматининг моддий-техник базасини тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, вазирлик ва идоралар раҳбарлари чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгардир.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.04.00 Давлат мулки ва хусусий мулкни муҳофаза қилиш. Ноидоравий қўриқлаш. Идоравий қўриқлаш]
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қонунчиликда белгиланган тартибда Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари майдонини идоравий қўриқлаш билан таъминласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари мутахассисларини ушбу соҳага ихтисослашган етакчи хорижий марказлар ва муассасаларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шунингдек, етакчи хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда семинар-тренинглар ва маҳорат дарслари ташкил этилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Соғлиқни сақлаш» соҳаси бўйича кўзда тутиладиган маблағлар доирасида ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
14. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимовга — ушбу қарорга мувофиқ юклатиладиган вазифаларни тўлиқ ва лозим даражада бажарилиши бўйича вазирлик ва идоралар ишини самарали мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадмановга — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизматининг моддий-техник базасини тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган барча тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати;
15. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, шунингдек, ажратилган маблағлардан ўз вақтида, тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан самарали назорат ўрнатсин.
16. Марказ ва унинг Тошкент шаҳар филиали Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси, 2-7 М-уйи манзилига жойлаштирилсин.
17. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 4 декабрь,
ПҚ-4049-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4049-сон қарорига 1-ИЛОВА
Марҳумлар жасадини ташиш учун махсус автотранспорт воситалари тақсимоти*
Филиал номи
Сони
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали
—
4
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Андижон филиали
—
5
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Бухоро филиали
—
3
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Жиззах филиали
—
3
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Навоий филиали
—
4
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Наманган филиали
—
5
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Самарқанд филиали
—
5
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сирдарё филиали
—
3
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали
—
4
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент вилояти филиали
—
5
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Фарғона филиали
—
6
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Хоразм филиали
—
3
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қашқадарё филиали
—
6
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент шаҳар филиали
—
5
Жами
61
* Марҳумлар жасадини ташиш учун махсус автотранспорт воситалари ҳар 500 минг кишилик аҳолига, шунингдек, ҳудудларнинг майдонига қараб 1 тадан ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4049-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизматининг моддий-техник базасини тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар
«TIKA»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари учун зарур бўлган инвентарлар, шу жумладан ДНК-ускуна ва марҳумлар жасадини ташиш учун автотранспорт воситалари харид қилиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш ва киритиш.
2019 йил январь
—
ССВ (А. Шадманов), манфаатдор вазирликлар
3.
Олмазор, Сергели, Юнусобод ва Яшнобод туманлараро суд-тиббий экспертиза пунктларини очиш ва фаолиятини ташкил этиш (таркибий тузилмасида танатология бўлими ва жонли юзларни экспертиза қилиш бўлимини кўзда тутган ҳолда).
2019 йил январь
Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси
ССВ (А. Шадманов), манфаатдор вазирликлар
4.
Марказнинг Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳудудий филиаллари биносини намунавий лойиҳа асосида қуриш, шунингдек, бошқа ҳудудий филиаллар биносини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.
2019 йил март
Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси
Қурилиш вазирлиги
(А. Тўхтаев), ССВ (А. Шадманов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), тегишли вилоят ҳокимликлари
5.
Марказ ва унинг ҳудудий филиалларини марҳумлар жасадини ташиш учун махсус автотранспорт воситалари билан босқичма-босқич таъминлаш.
2019-2020 йиллар давомида
ХМИ ва донор-мамлакатлар маблағлари, бюджет маблағлари
ССВ (А. Шадманов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
(С. Холмуродов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)
6.
Тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Марказнинг Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳудудий филиаллари биносини қуриш, шунингдек, бошқа ҳудудий филиаллар биносини реконструкция қилиш ишларини Давлат ривожланиш дастурларига босқичма-босқич киритиш.
2019 — 2021 йиллар давомида
Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси
ССВ (А. Шадманов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров),
Қурилиш вазирлиги
(А. Тўхтаев), тегишли вилоят ҳокимликлари
7.
Марказ ва унинг ҳудудий филиалларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, эксперт муассасалари ва суд-тергов органлари ўртасида электрон ҳужжат айланиш тизимини яратиш асосида электрон маълумотлар базасини шакллантириш.
2018-2019 йиллар давомида
Бюджет маблағлари, ХМИ ва донор-мамлакатлар маблағлари, АКТни ривожлантириш жамғармаси
ССВ (А. Шадманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков),
Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров),
Иқтисодиёт вазирлиги
(Б. Ходжаев)
8.
Танатология бўлимлари (морглар) ва лаборатория бўлинмаларида суд-тиббий ва криминалистик тадқиқотларни ISO 9001 ва 17025 халқаро мезонларига мувофиқ ўтказиш учун уларни совуткичли камералар, секцияли тўпламлар, замонавий жиҳозлар, ускуналар, бутловчи қисмлар ва реактив моддалар билан таъминлаш.
2019 — 2021 йиллар давомида
ХМИ маблағлари, бюджет маблағлари
ССВ (А. Шадманов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
(С. Холмуродов), Иқтисодиёт вазирлиги
(Б. Ходжаев)
9.
Марказ ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги филиалларини ген-молекуляр тадқиқотлар ўтказиш жиҳозлари билан таъминлаш.
2019-2020 йиллар давомида
Бюджет маблағлари, ХМИ маблағлари
ССВ (А. Шадманов),
Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
(С. Холмуродов),
Иқтисодиёт вазирлиги
(Б. Ходжаев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ҳокимликлари
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/18/4049/2268-сон)