Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида кадрларни тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги ҳарбий оркестр жамоалари, шунингдек, бошқа оркестр ва бадиий жамоалар учун дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
3. Белгилансинки:
а) академик лицейда:
«Дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги» таълим йўналиши бўйича таълим берилади;
мусиқа таълими ва ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида истисно тариқасида, мавжуд умумий ўрта таълим синфлари сақлаб қолинади;
ўқитиш умумий ўрта ҳамда ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартларининг ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади;
ҳар йилги қабул квотаси умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини битирган 78 нафар ўқувчини ташкил этади;
б) академик лицей фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, молиялаштириш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
в) ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини оширишга методик ёрдам кўрсатиш, дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар, мультимедиа иловалари, синф журналлари, ўқувчиларнинг рейтинг дафтарчалари ва бошқа ҳужжатлар билан таъминлаш, шунингдек, педагог кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади;
г) академик лицейни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 16 декабрдаги 335-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 543-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси икки ой муддатда:
академик лицейнинг уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
академик лицейга ажратилган маблағлар ва амалдаги ходимлар сони доирасида харажатлар сметасини ҳамда штат жадвалларини қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 ноябрь,
971-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 971-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейининг (кейинги ўринларда академик лицей деб аталади) 5-синфига умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини битирган ўқувчиларни (кейинги ўринларда номзод деб аталади) танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
2. Номзоднинг билим савияси, касбий (ижодий) ва интеллектуал қобилияти, дунёқараши ва психологик жиҳатларини аниқлаш танлаб олишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
3. Танлаб олишдан муваффақиятли ўтган номзодлар академик лицейга белгиланган квота доирасида қабул қилинади.
4. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, шахсий ҳужжатлари йиғма жилди билан ишлаш, кириш имтиҳонларини ўтказиш, зарур материаллар ва ҳисоботларни тайёрлаш, ота-оналар мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқа ташкилий ишларни бажариш учун лицейда қабул комиссияси тузилади.
5. Қабул комиссияси таркиби ҳар йили 25 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қабул комиссияси таркиби 7 нафардан кам бўлмаган тоқ сонда ташкил этилиб, унинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети (кейинги ўринларда — Жамоат хавфсизлиги университети) вакиллари, академик лицей раҳбар ва педагог ходимлари киритилиши мумкин. Академик лицей директори қабул комиссияси раиси ҳисобланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон)
6. Академик лицейга номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тенг ҳуқуқлилик ва одиллик тамойиллари асосида, мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар номзодларни танлаб олиш жараёнида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.
2-боб. Номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш
7. Академик лицей раҳбарияти танлаб олишни сифатли ва ошкора ўтказиш мақсадида ҳар йили 1 апрелга қадар, оммавий ахборот воситалари орқали академик лицейга номзодлар танлаб олиниши ҳақида ташвиқот тадбирларини ташкил этадилар.
8. Қабул комиссияси номзодларнинг ҳужжатларини 1 — 20 июнь кунлари қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Танлаб олишда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши талаб этилади:
номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан академик лицей директори номига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
6 дона 3х4 см ўлчамли рангли фотосурат;
номзоднинг ўқиш жойидан баҳолар табелининг нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси.
Номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, тиббий дафтарчаси (063 шакл) ва номзоднинг ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) паспортлари (идентификацияловчи ID-картаси) нусхалари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали қабул комиссияси томонидан мустақил равишда олинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
10. Кириш имтиҳонлари 20 — 30 июнь кунлари ўтказилади.
11. Қабул комиссияси фаолияти давомида мурожаат этувчи фуқароларга маслаҳатлар бериб боради.
3-боб. Академик лицейга номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш
12. Академик лицейга номзодлар кириш имтиҳонларини ўтказиш орқали танлаб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Кириш имтиҳонларини ўтказиш учун материаллар академик лицей ҳамда Жамоат хавфсизлиги университетининг етакчи педагог ва психологлари томонидан умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон)
14. Кириш имтиҳонлари давлат, рус ва қорақалпоқ тилларида қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ белгиланган муддатларда ўтказилади.
15. Номзодлар билан қуйидаги кириш имтиҳонлари ўтказилади:
она тили (диктант);
математика (назорат иши);
ўқиш;
психологик синов (тест);
ижодий имтиҳон (мусиқа).
16. Кириш имтиҳонларига қуйидаги талаблар қўйилади:
она тили бўйича диктант матнининг ҳажми 110 — 120 сўздан иборат бўлади, диктантни ёзиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади;
математика бўйича назорат ишини ўтказиш учун номзодларга 4 та топшириқ (2 та мисол ва 2 та вазифа) берилади, уларни ечиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади;
ўқиш бўйича имтиҳонни ўтказиш учун номзодга матн тақдим этилади, ўқиш тезлиги бир дақиқага 70 сўздан кам бўлмаслиги керак;
психологик синов учун номзодларга 20 та тест саволлари берилади, уларни ечиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади.
Ижодий имтиҳонни ўтказиш давомида номзоднинг ижро этиш усули, хотира, эшитиш қобилияти ва мустақил тайёрланган чиқиши баҳоланади. Ижодий имтиҳонни ўтказиш учун ҳар бир номзодга 15 — 20 дақиқа вақт ажратилади.
17. Номзодларга ижодий синовлар ўтказиладиган бинога ўзи билан мусиқа асбоби, ижодий ишни бажариш учун зарур анжом олиб киришларига рухсат этилади.
18. Номзодлар барча синовларнинг умумий натижаси кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ ўқишга қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.
Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида академик лицейга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси бўйича танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар барча синовларнинг умумий натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, номзод кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ажратилган беш фоизли қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
19. Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда, улар академик лицейга белгиланган квотадан ташқари қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Кириш имтиҳонлари 100 баллик тизимда мазкур Низомнинг 4-иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейга кириш учун имтиҳонларни умумий баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
21. Имтиҳонларга келмаган номзодлар билан такрорий имтиҳонлар ўтказилмайди.
22. Ўтказилган имтиҳонлар натижаларига мувофиқ тегишли қайдномалар, йиғилиш баённомаси, қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатлари расмийлаштирилади, улар қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва академик лицей муҳри билан тасдиқланади.
23. Академик лицей директори 3 июлга қадар Қабул комиссияси йиғилишининг баённомаси асосида номзодларни академик лицейга ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
24. Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари академик лицей қабул комиссияси томонидан 5 июлгача эълон қилинади.
25. Кириш имтиҳонлари натижасидан норози бўлган номзодларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) академик лицей директори буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига (кейинги ўринларда апелляция комиссияси деб аталади) натижа эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун давомида апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Апелляция 3 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.
26. Апелляция комиссияси таркибига қабул комиссияси фаолиятида иштирок этмаган академик лицей ходимлари орасидан комиссия раиси ва тўрт нафар аъзо киритилади.
27. Номзоднинг апелляциясини кўриб чиқишда номзод ва унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) иштирок этиши мумкин.
28. Апелляция комиссияси номзоднинг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади.
29. Апелляция комиссияси тегишли қарорни қабул комиссиясига ва номзодга етказилишини таъминлайди.
4-боб. Ўқувчиларни ўқишдан четлатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейидан четлатиш мазкур Низомнинг 5-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
31. Ўқувчи академик лицейдан қуйидаги сабабларга кўра четлатилади:
соғлиғи туфайли (тиббий комиссиянинг хулосаси асосида);
ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ташаббусига кўра;
фанларни ўзлаштирмаслик, биринчи ёки иккинчи ярим йилликда (76 соат) узрли сабабларсиз дарс машғулотларида қатнашмаслик;
академик лицей уставида белгиланган ички тартиб қоидаларини қўпол равишда бузиш.
32. Ўқувчилар академик лицейдан академик лицей Педагогик кенгашининг қарорига мувофиқ академик лицей директорининг буйруғи билан четлатилади.
33. Академик лицей Педагогик кенгаши қарори асосида ўқишдан четлатилган ўқувчилар аввал ўқиган мактабига, ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда эса, мазкур ҳудуддаги бошқа мактабга қайтариб юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Узрли сабабларсиз дарс машғулотларида қатнашмаганлиги ва академик лицей уставида белгиланган ички тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун ўқишдан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумот уларни ўқишдан четлатиш тўғрисида буйруқ чиққан кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларига тақдим этилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
35. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш
СХЕМАСИ
(1-илова белгиси ва номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
_________________________________га

(директорнинг Ф.И.О.)‎‎

‎‎_________________________________да

‎‎(номзоднинг ота-онаси яшаш жойи)

‎‎яшовчи _________________________________дан

(номзоднинг ота-онаси Ф.И.О.)

А Р И З А

‎‎Менга фарзандим ___________________________________нинг ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига ўқишга кириш учун расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.
Академик лицейда таълим олиш шароитлари билан танишдим.
‎‎Фарзандим имтиҳонларни __________________________ тилида топширади.

‎‎(ўзбек, рус, қорақалпоқ)

‎‎Академик лицейнинг ички тартиб қоидалари ва белгиланган барча талабларини бажаришига ваъда бераман.
‎‎_________________________________ _____________

(номзоднинг ота-онаси Ф.И.О.)

(имзо)

20___ йил «____» _____________‎‎

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
(1-илова белгисиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)

С Ў Р О В Н О М А‎‎

Номзоднинг Ф.И.О. _______________________________________________


‎‎‏
‏3х4 см ўлчамли
‎ рангли фотосурат

‎‎‏
‎‎‏

____________________________________________________‎‎
‎‎____________________________________________________
‎‎Туғилган санаси __________________________________________________
Туғилган жойи ___________________________________________________
Миллати ________________________________________________________
Уй манзили ______________________________________________________
‎‎____________________________________________________
Телефон рақами __________________________________________________
‎‎Мактаб рақами ва манзили __________________________________________

Яқин қариндошлар ҳақида маълумотлар

Яқин қариндошлар

Ф.И.О.‎‎

Туғилган жойи ва санаси‎‎

Иш жойи ва лавозими

Яшаш жойи‎‎

Изоҳ

‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎____________________________ ‎‎___________

(номзоднинг ота-онаси Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

20___ йил «____» _____________‎‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейга кириш учун имтиҳонларни умумий баҳолаш мезонлари

Т/р

Топшириқларни бажариш

Максимал балл

1.

Она тили (диктант):

15

1.1

мутлақо хатосиз ёзилган диктант, битта орфографик ёки битта пунктуацион хатога йўл қўйилган

13 — 15

1.2

диктант иккита орфографик ва иккита пунктуацион хатолар билан ёзилган, хатолар нисбати ўзгарганда уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги лозим

10 — 12

1.3

диктант тўртта орфографик ва тўртта пунктуацион хатолар билан ёзилган, хатолар нисбати ўзгарганда уларнинг умумий миқдори саккизтадан, аммо орфографик хатоларнинг миқдори олтитадан ошмаслиги лозим

7 — 9

1.4

диктант еттита орфографик ва еттита пунктуацион хатолар билан ёзилган

4 — 6

1.5

диктант тўққизта орфографик ва тўққизта пунктуацион хатолар билан ёзилган

1 — 3

1.6

диктант ўнта ва ундан ортиқ орфографик ҳамда ўнта ва ундан ортиқ пунктуацион хатолар билан ёзилган

0

2.

Математика (назорат иши):

15

2.1

барча вазифалар ва мисоллар хатосиз бажарилган, 1 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

13 — 15

2.2

2 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

10 — 12

2.3

битта вазифа ва мисолда ёки 3 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

7 — 9

2.4

иккита вазифани бажаришда хатоларга ёки 4 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

4 — 6

2.5

иккита вазифа ва битта мисолни бажаришда хатоларга ёки 5 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

1 — 3

2.6

барча вазифалар ва мисоллар бажарилмаган

0

3.

Ўқиш:

10

3.1

бир дақиқада 70 та ва ундан ортиқ сўз

10

3.2

бир дақиқада 60 — 65 сўз

7 — 9

3.3

бир дақиқада 50 — 55 сўз

4 — 6

3.4

бир дақиқада 40 — 45 сўз

1 — 3

3.5

бир дақиқада 40 сўздан кам

0

4.

Психологик тест:

20

4.1

Ҳар бир тўғри жавоб учун

1

5.

Ижодий имтиҳон (мусиқа):

40

5.1

ижро этиш усули (ритм):

10

5.1.1

берилган усулни аниқ такрорлаш

8 — 10

5.1.2

берилган усулни нисбатан такрорлаш

5 — 7

5.1.3

берилган усулни ноаниқ такрорлаш

1 — 4

5.1.4

берилган усулни такрорлай олмаслик

0

5.2

Хотира:

10

5.2.1

узун ва қисқа мусиқа парчаларини аниқ такрорлаш

8 — 10

5.2.2

узун ва қисқа мусиқа парчаларини нисбатан такрорлаш

5 — 7

5.2.3

узун ва қисқа мусиқа парчаларини ноаниқ такрорлаш

1 — 4

5.2.4

узун ва қисқа мусиқа парчаларини такрорлай олмаслик

0

5.3

Эшитиш қобилияти:

10

5.3.1

фортепианода ижро этилган товуш ва товушлар сонини тўлиқ топиш

8 — 10

5.3.2

фортепианода ижро этилган товуш ва товушлар сонини нисбатан топиш

5 — 7

5.3.3

фортепианода ижро этилган товуш ва товушларсонини ноаниқ топиш

1 — 4

5.3.4

фортепианода ижро этилган товушларни топа олмаслик

0

5.4

Мустақил тайёрланган қўшиқни куйлаш ёки асарни чолғуда ижро этиш:

10

5.4.1

соф ва аниқ оҳангда куйлаш ёки чолғуда ижро этиш

8 — 10

5.4.2

қўшиқни нисбатан соф оҳангда куйлаш ёки чолғуда асарни ижро даражаси

5 — 7

5.4.3

қўшиқни ноаниқ оҳангда куйлаш ёки чолғуда асарнинг ижро даражаси

1 — 4

5.4.4

қўшиқни куйлай олмаслик

0

Жами:

100

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида низомга
5-ИЛОВА
Ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейидан четлатиш
СХЕМАСИ
(5-илова белгиси ва номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/971/2249-сон; 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон; 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон; 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)