1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ҳақиқий аҳвол таҳлили мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва хорижий давлатларга экспорт қилишда иссиқхона хўжаликларининг салоҳиятидан тўлақонли фойдаланишга тўсқинлик қилаётган муаммолар сақланиб қолаётганидан далолат бермоқда.
Хусусан, иссиқхона комплекслари ишлаб чиқариш бўйича замонавий қувватларнинг мавжуд эмаслиги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ускуналарни хориждан келтиришга мажбур қилмоқда, бу эса уларга сервис хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларга ҳамда катта миқдорда куч ва маблағ сарфлашга сабаб бўлмоқда.
Замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг амалдаги механизмлари самарадорлигининг пастлиги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, мазкур соҳага инвестициялар жалб қилиш бўйича бизнес-лойиҳаларни кенг миқёсда амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Иссиқхоналарда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик материалларини етиштириш йўлга қўйилмаганлиги уларни хориждан импорт қилишга олиб келмоқда.
Ресурс ва энергия тежайдиган технологияларга асосланган иссиқхона хўжаликларини жадал ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, соҳани малакали мутахассислар билан таъминлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида иссиқхона хўжалигини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишнинг бутун занжирини ўз ичига олувчи мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кластер шаклини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жорий қилиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
энергиянинг муқобил манбалари, энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона комплексларини яратиш;
иссиқхона комплексларини улар жойлашган ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, тупроқ-иқлим шароитлари, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари, туташ инфратузилма ва логистика объектлари, ҳудудларнинг энергия ресурслари билан таъминланиш даражаси ва иссиқхона хўжалиги самарадорлигига таъсир этувчи бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш;
бозор конъюнктураси таҳлили асосида ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилаётган экологик тоза мева-сабзавот маҳсулотлари турларини кенгайтириш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.01.00 Умумий масалалар]
импорт қилувчи давлатлар билан яқин алоқалар ўрнатиш ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш йўли билан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти географиясини кенгайтириш ва ҳажмини кўпайтириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
мазкур қарор талаблари асосида иссиқхона хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, меҳнат бозорида ушбу йўналишдаги малакали мутахассисларга бўлган талабни тўлиқ қондириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда Замонавий иссиқхона комплекслари ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳалар рўйхати 1-иловага мувофиқ шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
бир ҳафта муддатда ёқилғи ёқиш йўли билан иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар (мазкур қарорга 2-иловада келтирилган корхоналарни қўшган ҳолда) реестрининг шакллантирилишини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
бир ой муддатда ёқилғи ёқиш йўли билан иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар (биринчи навбатда давлат улуши 51 фоиз ва ундан юқори бўлган), муассасалар ва ташкилотларга туташ ҳудудларда замонавий иссиқхона комплекслари жойлаштирилишини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида таъминласин.
3. Туташ ҳудудларида биринчи навбатда замонавий иссиқхона комплексларини жойлаштириш режалаштирилаётган иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродовга кўрсатилган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ҳудудларда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) ташкил этилсин ва уларнинг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қуйидагилар ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий иссиқхона комплексларини жойлаштириш учун ёқилғи ёқиш йўли билан иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга туташ ҳудудларда жойлашган бўш ер майдонларини аниқлаш;
замонавий иссиқхона комплексларини тез суръатларда ташкил этишда, уларнинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйишда тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий-техник кўмаклашиш.
Ишчи гуруҳлар раҳбарлари:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
20 кун муддатда хатлов натижалари асосида келгусида замонавий иссиқхона комплексларини жойлаштириш мақсадида ёқилғи ёқиш йўли билан иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга туташ ҳудудларда жойлашган аниқ ер участкаларининг рўйхатини шакллантирсин;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
аниқланган ер участкалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда замонавий иссиқхона комплекслари ташкил этиш бўйича мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электрон савдоларга қўйилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг 2019 йилда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, шу жумладан мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси, бошқа халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларининг кредит линиялари ҳисобига 200 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган ҳажмда маблағлар жалб қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж.А. Қўчқоров, С.Р. Холмуродов) икки ҳафта муддатда, шу жумладан, мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган замонавий иссиқхона комплексларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этадиган тижорат банкларини аниқласин ҳамда лойиҳаларнинг рентабеллиги ва иқтисодий самарадорлиги таҳлили асосида уларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
6. 2019-2020 йилларда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар сони ва уларни амалга ошириш учун талаб этиладиган валюта ҳажмидан қатъи назар тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар бўйича фоизларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб беришнинг қуйидаги тартиби қўлланилиши белгилаб қўйилсин:
айланма маблағларни тўлдиришга (уруғлик, кўчат, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кўмир, кўмир брикети, суюқ ва ёқилғининг бошқа турлари ва ҳоказоларни харид қилишга) ажратилаётган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, бироқ 5 фоизли пунктдан ортмаган даражада;
энергиянинг муқобил манбаларидан (кўмир, кўмир брикети, суюқ ва ёқилғининг бошқа турларидан), энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш учун ажратилаётган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ 10 фоизли пунктдан ортмаган даражада.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Молия вазирлиги замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш учун тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар бўйича фоизларни қоплаш учун зарур бўлган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 2019-2020 йиллар давомида ўрнатилган тартибда ажратсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш бўйича Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида уруғчилик кластерларини (кейинги ўринларда — уруғчилик кластерлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда яратилаётган уруғчилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарорларини қабул қилсин, бунда уларнинг мазкур қарор билан белгиланаётган асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар аниқланишини назарда тутсин:
уруғчилик кластерлари жойлаштириладиган аниқ ер майдонлари;
маблағлар ҳажмини кўрсатган ҳолда уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун маблағ киритишга тайёр бўлган салоҳиятли инвесторлар;
уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари;
уруғчилик кластерлари фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш механизмлари.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
9. Қуйидагилар уруғчилик кластерларининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
давлат ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқ, шу жумладан, ҳимояланган майдонларда, гидропоника ва аэропоника технологияларини қўллаган ҳолда техник, дон, дуккакли дон, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар уруғларини етиштириш, тайёрлаш ва сотиш;
маҳаллий ва хорижий селекция навларининг мавжуд коллекцияси асосида ҳосилдорлиги ва сифати юқори, зараркунанда ва касалликларга чидамли, қўшилган қиймати юқори бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги экинларининг навлари ва дурагайларини етиштириш тизимини яратиш;
қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ва дурагайларини яратиш бўйича илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб боришга кўмаклашиш;
уруғчилик соҳасида кадрлар малакасини оширишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ва таълим муассасаларига шартномалар асосида амалий ёрдам кўрсатиш.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 июлдаги ПФ-6031-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон)
а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг сифатни назорат қилиш лабораторияси негизида Уруғ сифатини назорат қилиш бўйича халқаро уюшмадан (ISTA) аккредитациядан ўтказиладиган, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан лаборатория амалиётининг халқаро стандартлари (GLP) бўйича замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг нав, генетика ва экиш сифат кўрсаткичларини баҳолаш бўйича лаборатория ташкил этилишини;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази Уруғ сифатини назорат қилиш бўйича халқаро уюшмага (ISTA) аъзо сифатида киритилишини таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсин.
(10-банд «а» кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 июлдаги ПФ-6031-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон)
б) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
бирламчи материаллар ва донорлар тўпланишини, танланишини ўрганиш, шунингдек мавжуд генетик ресурслар ва замонавий селекция усулларини қўллаш асосида иссиқхона хўжаликлари учун жаҳон бозори талабларига мос келадиган, мазали сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги юқори янги навлари ва дурагайларини яратсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
2019 йилдан бошлаб етиштиришнинг гидропоника усули қўлланиладиган иссиқхона комплекслари учун сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги ва сифати юқори бўлган, транспортда ташишга мўлжалланган, жаҳон бозори талабларига мос келадиган навлари ва дурагайларини яратиш бўйича 5 йиллик давр учун илмий лойиҳаларнинг республика грант танловларини ташкил этсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Самарқанд вилояти Самарқанд туманида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат марказини (экстеншн марказини) (кейинги ўринларда — марказ) ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда марказ ташкил этилиши, жойлаштирилиши ва фаолияти самарали йўлга қўйилишини таъминласин.
12. Қуйидагилар:
а) марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб:
қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларга ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион ишланмалар ва илғор тажрибани ўзлаштириш ҳамда жорий этишда қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларга кўмаклашиш;
контингентга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион ишланмалар ва илғор тажрибани ўргатиш мақсадида семинар, тренинг, конференция ва бошқа тадбирлар (шу жумладан, «дала кунлари») ўтказиш;
қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун тайёр илмий ишланмалар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш;
фаолият соҳаси бўйича шартнома асосида бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан тушумлар;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда кредитлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2019 йил якунига қадар дастлабки лойиҳа натижаларини таҳлил қилсин ва натижалари бўйича ижобий тажрибани бошқа ҳудудларда татбиқ этиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб «Иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш», «Агрокимё ва агротупроқшунослик», «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» ихтисосликлари йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталарини камида 2 баробар ошириш тўғрисида таклифлар киритсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил якунига қадар Ўсимликлар миллий генофондининг иссиқхона комплекслари учун қишлоқ хўжалиги экинлари навлари билан бойитилишини таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йилнинг 1 мартига қадар иссиқхона хўжаликларининг ягона маълумотлар базаси тўлиқ ишлашини ва уларда ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотларининг тизимли ҳисоби юритилишини ўз маблағлари ҳисобидан таъминласин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
17. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш учун мазкур маҳсулотларни импорт қилувчи мамлакатларнинг, биринчи навбатда, Хитой, Ҳиндистон, Корея Республикаси ва Япониянинг карантин рухсатини олишда тизимли асосда кўмаклашсин.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига тўсқинлик қилаётган масалаларни тезкор ҳал этиш чора-тадбирларини, шу жумладан музокаралар ўтказиш йўли билан амалга оширсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш]
18. «Ўзэлтехсаноат» АК Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2022 йил охирига қадар иссиқхона комплекслари учун циркуляцион, тортувчи вентиляторлар ва бошқа ускуналар, асбоб ва жиҳозлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича чоралар кўрсин.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда иссиқхона комплекслари учун зарур бўлган ускуналар, асбоблар ва механизмлар рўйхатини «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясига тақдим этилишини таъминласин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги иссиқхоналар комплексларига талаб этиладиган ускуналар, асбоблар ва механизмлар ишлаб чиқариш учун «Ўзэлтехсаноат» АК томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳужжатлари асосида чет эл инвесторларини жалб этсин.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
19. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Р. Холмуродовга — ҳудудларда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш, шунингдек, замонавий иссиқхона комплексларида мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва салоҳиятли инвесторларни излаш бўйича вазирликлар, идоралар ва ишчи гуруҳлар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаевга — уруғчиликнинг замонавий тизимини шакллантириш, бирламчи уруғчилик, янги ва истиқболли навларни синаш билан шуғулланувчи уруғчилик кластерлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа корхоналар фаолиятини самарали ташкил этиш, иссиқхона хўжалиги соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда тадбиркорлик субъектларига ахборот-маслаҳатлар билан кўмаклашиш, марказнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, шунингдек ҳокимлар билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тадбирларни самарали амалга ошириш учун;
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 июлдаги ПФ-6031-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон)
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 июлдаги ПФ-6031-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон)
«Ўзэлтехсаноат» АК бошқаруви раиси А.А. Абдуллаевга — иссиқхона комплекслари учун ускуналар, асбоблар ва механизмлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
20. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 ноябрь,
ПҚ-4020-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4020-сон қарорига 1-ИЛОВА
Замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳалар
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПФ-5728-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 06/19/5728/3180-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4020-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳудудларда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳларнинг
Вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини (туризмни) ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи
7.
«Ўзбекэнерго» АЖ вакили
8.
«Ўзкимёсаноат» АЖ вакили
9.
«Ўзшаробсаноат» АЖ вакили
10.
«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси вакили
11.
«Ўздонмаҳсулот» АК вакили
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 октябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 06/24/164/0843-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2018 й., 07/18/4020/2193-сон, 24.05.2019 й., 06/19/5728/3180-сон; 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон; 24.10.2024 г., № 06/24/164/0843; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)