Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2025
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартига (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар»га ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 8 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1299-4]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 133-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3546, 09.08.2024 й.) асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартига (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар»га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Bазир Ж. ҚЎЧҚОРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 октябрь,
134-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 22 октябрдаги 134-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартига (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар»га киритилаётган ўзгартиришлар
1. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Чет эл валютасида харид қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатларида (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларациясида) кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаб, шунингдек мазкур стандартнинг 11-бандида назарда тутилган тегишли харажатларни ҳисобга олган ҳолда, аниқланади.».
2. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Қуйидагилар амортизация қилинмайди:
а) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);
б) маҳсулдор чорва моллари;
в) ахборот-кутубхона фонди;
г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар;
д) музей ашёлари;
е) моддий маданий мерос объектлари;
ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;
з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2018 й., 10/18/1299-4/2173-сон)