Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3080]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сон «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 сентябрь,
30/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/14-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ҳамда пул-кредит сиёсати фоиз инструментлари самарадорлигини ошириш мақсадида Марказий банк облигацияларини муомалага чиқариш, жойлаштириш ва сўндириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк облигациялари (бундан буён матнда облигациялар деб юритилади) — облигация эгасига белгиланган тартибда даромад олиш ҳуқуқини берувчи Марказий банк томонидан электрон шаклда чиқариладиган эмиссиявий қимматли қоғозлар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
купон даври — облигация эгасига фоизли даромад тўлаб бериладиган Марказий банк томонидан белгиланган давр;
Олдинги таҳрирга қаранг.
валюта биржаси — чет эл валютаси, давлат қимматли қоғозлари, молиявий ҳосила инструментлари (деривативлар) олди-сотдиси ҳамда улар билан боғлиқ бошқа биржа битимлари бўйича биржа савдоларини, шунингдек банклараро пул бозорини ҳамда Марказий банкнинг тижорат банклари, шу жумладан, микромолия банклари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) билан амалга ошириладиган кредит ва депозит аукционларини ташкил этувчи юридик шахс;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
савдо тизими — облигациялар бўйича электрон савдолар ташкиллаштирилишини таъминловчи валюта биржасининг автоматлаштирилган электрон тизими;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий клиринг маркази — облигациялар бўйича клиринг, марказлашган клирингни амалга оширувчи ва марказий контрагент сифатида фаолият юритувчи ташкилот;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) — депо ҳисобварақлари бўйича қимматли қоғозларни сақлашнинг, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи ташкилот;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бош битим — Марказий банк билан банклар, шунингдек банклар билан валюта биржаси, Марказий депозитарий ва Миллий клиринг маркази ўртасида тузиладиган, облигациялар бўйича амалга ошириладиган операцияларнинг умумий шартлари ва тартибини белгиловчи ўзаро ҳаракат;
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
дилер — Бош битим асосида облигациялар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи банклар;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
аукцион савдолари — облигацияларни жойлаштириш бўйича Марказий банк томонидан банклар ўртасида амалга ошириладиган кимошди савдолари;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобатли буюртма — аукцион савдоларида иштирок этиш учун банклар томонидан нархи кўрсатилган ҳолда тақдим этиладиган буюртма;
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобатсиз буюртма — аукцион савдоларида иштирок этиш учун банклар томонидан нархи кўрсатилмаган ҳолда тақдим этиладиган буюртма;
(1-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чегириш нархи — аукцион савдолари натижаларига кўра банкларнинг қондириладиган рақобатли буюртмаларида таклиф этилган минимал нарх;
(1-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
РЕПО битими — битим шартлари билан белгиланган муддат ва баҳода облигацияларни қайта сотиб олиш (сотиш) (РЕПО битимининг иккинчи қисми) шарти билан сотиш (сотиб олиш) (РЕПО битимининг биринчи қисми) бўйича икки томонлама битим.
(1-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
2-боб. Облигацияларни чиқарилиши
2. Облигациялар Марказий банк томонидан муомалага чиқарилади, жойлаштирилади ва сўндирилади, шунингдек уларнинг ликвидлиги Марказий банк тасарруфидаги барча активлар билан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Облигациялар кредитлар учун гаров таъминоти ва дилерлар ўртасида тузиладиган РЕПО битимларида олди-сотди объекти бўлиб хизмат қилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Облигациялар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида номинал қиймати кўрсатилган ҳолда қатъий белгиланган купон ставкаси билан ёки дисконт облигациялар шаклида чиқарилади.
Бунда, дисконт облигациянинг номинал қиймати ҳамда харид қиймати ўртасидаги фарқ дилер учун даромад бўлиб ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
5. Облигацияларнинг чиқарилиши алоҳида эмиссия тарзида амалга оширилади. Ҳар бир чиқарилган эмиссияга идентификацион рақам берилади ва Глобал сертификат билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Глобал сертификат иккита асл нусхада расмийлаштирилади, бир нусхаси Марказий банкда, иккинчи нусхаси Марказий депозитарийда сақланади.
Глобал сертификат расмийлаштирилгандан сўнг Марказий банк Марказий депозитарийга облигацияларни жойлаштириш учун мўлжалланган эмиссиявий депо ҳисобварағига муомалага чиқарилаётган облигацияларнинг тўлиқ ҳажмини жойлаштириш бўйича топшириқ беради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
6. Идентификацион рақам ўн белгили разряддан (Х1Х2Х3Х4Х5Х6Х7Х8Х9Х10) иборат.
Биринчи разряд (X1) — «2» рақами қимматли қоғознинг турини кўрсатади.
Иккинчи разряд (Х2) — қимматли қоғознинг муомала даврини кўрсатади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«1» — уч ой муддатгага муомалада бўлган облигациялар учун;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«2» — олти ой муддатгача муомалада бўлган облигациялар учун;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«3» — тўққиз ой муддатгача муомалада бўлган облигациялар учун;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«4» — ўн икки ой муддатгача муомалада бўлган облигациялар учун.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Учинчи, тўртинчи ва бешинчи разрядлар (Х3Х4Х5) мазкур чиқаришнинг тартиб рақамини кўрсатади.
Олтинчи, еттинчи ва саккизинчи разрядлар (Х6Х7Х8) — «CBU» (Central Bank of Uzbekistan) ҳарфлари эмитентни англатади.
Тўққизинчи разряд (Х9) — «S» ҳарфи ушбу облигация давлат қимматли қоғози эканлигини билдиради.
Ўнинчи разряд (Х10) — «S» ҳарфлари қимматли қоғоз миллий валютада чиқарилганлигини билдиради.
7. Глобал сертификат Марказий банк томонидан ишлаб чиқилиб, унда эмиссияга тегишли асосий параметрлар белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Облигациялар бўйича барча операциялар валюта биржаси томонидан ишлаб чиқилган биржа савдоларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ савдо тизими орқали амалга оширилади, бундан мазкур Низомнинг 101-бандида белгиланган операция мустасно.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Облигацияларнинг муомалада бўлиш даври аукцион савдолари ўтказилган кундан бошланиб облигацияларнинг сўндирилиш кунидан аввалги кунда тугайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
3-боб. Облигацияларни жойлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Марказий банк томонидан чиқарилган облигацияларни банклар ўртасида жойлаштириш валюта биржасининг савдо тизимида ўтказиладиган аукцион савдолари орқали амалга оширилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Аукцион савдолари иштирокчилар сони икки ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Марказий банк облигацияларни иккиламчи савдоларда олди-сотди қилиш учун ўзининг эмиссиявий депо ҳисобварағидан депо ҳисобварағига ўтказиш орқали жойлаштиради.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
11. Аукцион савдолари Марказий банк томонидан жойлаштириладиган облигацияларнинг максимал миқдори ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.
Аукцион савдоларида облигациялар бўйича максимал фоиз ставкаси ҳам ўрнатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарорига (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Облигацияларни жойлаштириш бўйича аукцион савдолари шартлари тўғрисидаги маълумотлар аукцион савдоси ўтказиладиган кундан камида 1 иш куни олдин Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, бундан банклардаги кутилмаган ликвидлик тебранишларини барқарорлаштириш мақсадида ўтказиладиган аукцион савдолари мустасно.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
14. Валюта биржаси Марказий банкнинг эълони асосида ўтказиладиган аукцион савдоси ҳақидаги маълумотни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
15. Марказий банк томонидан облигациялар ҳисобини юритиш ва битимларни рўйхатга олиш учун ҳар бир дилерга алоҳида рўйхатга олиш коди берилади.
16. Дилерни рўйхатга олиш коди уч гуруҳга бўлинган ўн белгили разряддан (X0X1X2X3X4X5X6X7X8X9) иборат.
Биринчи гуруҳ (X0) — «2» бозор кодини англатади — Марказий банк облигациялари.
Иккинчи гуруҳ (X1X2X3X4) дилернинг Марказий банк билан тузган Бош битим асосида берилган тартиб рақамини англатади.
Учинчи гуруҳ (X5X6X7X8X9) доимо 00000 га тенг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 2000100000 рўйхатга олиш коди берилади.
17. Дилерлар аукцион савдолари ўтказиладиган куни облигацияларни сотиб олиш учун савдо тизимига электрон шаклда рақобатли ва рақобатсиз буюртмалар киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Марказий банк аукцион савдолари бўйича банклар томонидан сотиб олинадиган облигациялар сонига ва ҳар бир банкдан аукцион савдоларига қабул қилинадиган буюртмалар сонига лимитлар ўрнатиши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Рақобатли буюртмаларда сотиб олиниши режалаштирилган облигацияларнинг нархи ва сони кўрсатилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
Рақобатсиз буюртмаларда сотиб олиниши режалаштирилган облигацияларнинг умумий сони кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Рақобатсиз буюртмалар аукцион савдолари натижалари бўйича аниқланган ўртача тортилган нархда қондирилади.
Ўртача тортилган нарх аукцион савдолари якунлари бўйича тўлиқ ёки қисман қондирилган рақобатли буюртмалар нархи ҳамда сотиб олинган облигациялар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
21. Аукцион савдолари икки хил усулда ўтказилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«америкача» усул — рақобатли буюртмалар уларда таклиф этилган нархлар бўйича қондирилади;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«голландча» усул — рақобатли буюртмалар чегириш нархи бўйича қондирилади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Савдо тизими банклар томонидан келиб тушган буюртмалар бўйича рўйхат шакллантиради, ушбу рўйхат валюта биржаси томонидан Марказий банкка тақдим этилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Марказий банк чиқарилган облигацияларнинг ҳажми доирасида банкларнинг буюртмаларида кўрсатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда аукцион савдолари бўйича чегириш нархини белгилайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Аукцион савдолари натижаларида белгиланган чегириш нархидан паст нархдаги буюртмалар қондирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Марказий банк аукцион савдолари натижалари бўйича банкларнинг аввал рақобатсиз буюртмаларини тўлиқ, шунингдек таклиф этилган нархи чегириш нархидан паст бўлмаган рақобатли буюртмаларни қондириш бўйича валюта биржасига топшириқ беради.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Рақобатли буюртмалар уларда таклиф қилинган максимал нархлардан чегириш нархигача бўлган тартибда қондирилади.
(24 ва 25-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Аукцион савдолари натижаларига кўра қондирилиши лозим бўлган буюртмаларнинг жами миқдори Марказий банк томонидан чиқариладиган облигацияларнинг умумий ҳажмидан ошган ҳолларда, таклиф этилган нархи чегириш нархига тенг бўлган рақобатли буюртмалар савдо тизимига киритилган вақтига қараб қондирилади. Бунда аввал киритилган буюртмалар кейин киритилган буюртмалардан олдин қондирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
27. Аукцион савдолари натижалари тўғрисидаги маълумотлар Марказий банк ва валюта биржаси расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
4-боб. Облигацияларнинг иккиламчи бозорда муомалада бўлиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Облигацияларнинг иккиламчи бозорида аукцион савдолари натижаларига кўра харид қилинган ва мазкур Низомнинг 101-бандида белгиланган қоидага мувофиқ жойлаштирилган облигациялар бўйича дилерлар ўртасида олди-сотди операциялари амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
29. Марказий банк иккиламчи бозорда дилер сифатида облигациялар билан олди-сотди операцияларида иштирок этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Иккиламчи бозорда облигациялар бўйича операциялар биржа савдоларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ марказий контрагент иштирокида ёки марказий контрагент иштирокисиз амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
31. Иккиламчи савдоларда дилерлар савдо тизими орқали облигациялар билан қуйидаги операцияларни амалга оширишлари мумкин:
келишилган нарх ва шартлар асосида облигацияларнинг олди-сотди операциялари;
гаровга олинган облигацияларни савдо тизими орқали сотиш ва сотиб олиш операциялари;
РЕПО битимлари бўйича облигацияларнинг олди-сотди операциялари.
32. Облигацияларнинг иккиламчи бозорида олди-сотди операцияларини амалга ошириш учун дилерлар томонидан сотилиши ёки сотиб олиниши режалаштирилган облигациялар бўйича буюртмалар миқдори ва нархи кўрсатилган ҳолда савдо тизимга киритилади.
33. Облигацияларнинг иккиламчи бозорида олди-сотди шартномаларини тузиш учун савдо тизими сотиш ёки сотиб олиш учун киритилган буюртмаларга мос келадиган қарама-қарши буюртмаларнинг параметрлари бир-бирига мувофиқлигини текширади.
34. Савдо тизими параметрлари бир-бирига мос келган буюртмаларни автоматик тарзда рўйхатдан ўтказади.
35. Биржа битими савдо тизимида иккита қарама-қарши буюртмаларнинг рўйхатга олиниши билан тузилган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ҳар бир биржа битими тузилганда савдо тизими уни рўйхатга олади, унга рўйхатга олиш рақамини бириктиради ва савдо иштирокчиларига биржа битимлари реестридан кўчирма тақдим этади. Шунингдек, савдо тизими биржа битимлари реестрини Миллий клиринг марказига савдо иштирокчиларининг талаб ва мажбуриятларини аниқлаштириш мақсадида тақдим қилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
37. Иккиламчи бозорда савдо тизимидаги буюртмалар нархи тенг бўлган ҳолларда, улар тақдим этилган вақтига қараб аввал тақдим этилган буюртма кейин тақдим қилинган буюртмадан олдин қондирилади.
Буюртмалар қисман қондирилган ҳолда, унинг қондирилмаган қисми алоҳида буюртма сифатида кўрилади.
38. РЕПО битимлари бўйича операцияларини ўтказиш ва улар бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1829, 2008 йил 18 июнь) мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Облигациялар ҳисобини юритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Облигацияларни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритиш Марказий депозитарийда очилган «депо» ҳисобварақларида олиб борилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Облигациялар бўйича ҳисоб-китоблар биржа битимлари реестри асосида шакллантирилган клиринг топшириқномасига мувофиқ қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
марказий контрагент иштирокида тузилган битимлар бўйича Миллий клиринг маркази томонидан;
марказий контрагент иштирокисиз тузилган битимлар бўйича Марказий депозитарий ёки Марказий банк томонидан.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Облигацияларнинг сотиб олувчининг депо ҳисобварағига ўтказилиши ва пул маблағларининг сотувчининг ҳисобварағига ўтказиб берилиши «етказиб беришга нисбатан тўлов» (деливерй версус паймент — ДВП) тамойиллари асосида амалга оширилади, бундан мазкур Низомнинг 101-бандида белгиланган операция мустасно.
Мазкур Низомнинг 101-бандида белгиланган қоидага мувофиқ облигацияларни Марказий банкнинг эмиссиявий депо ҳисобварағидан ўзининг депо ҳисобварағига ўтказиш орқали жойлаштириш пул маблағларини ўтказмаган ҳолда (фреэ оф паймент — ФОП) амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Облигацияларни сотиб олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви амалга оширилгандан сўнг эгалик ҳуқуқи берилади ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
43. Сотиб олинган облигациялар ҳисоби дилерлар томонидан ҳар бир чиқарилиш бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Облигацияларга доир операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни.
6-боб. Купон миқдорини ҳисоблаш ва уларнинг тўловларини амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Купон тўлови миқдори аукцион савдоларида сотиб олинган облигацияларнинг купон ставкаси, уларнинг номинал қиймати ва купон давридан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
Ci = N * R * (T / 365)
бунда:
Ci — купон қиймати;
N — облигациянинг номинал баҳоси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
R — купон ставкаси;
(45-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
T — купон даври.
Купон тўловлари облигацияларнинг муомалада бўлиш даври учун ҳисобланиб, ҳар бир купон даври якуни бўйича тўлаб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Марказий депозитарий купон даврининг охирги кунида, жорий савдолар якунидан сўнг, депо ҳисобварағидаги қолдиқлар юзасидан ҳар бир облигация эгаси бўйича Марказий банкка рўйхат тақдим қилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Марказий банк купон тўловларини амалга ошириш учун тегишли маблағларни купон даври тугаган кундан кейинги иш кунида Марказий депозитарийнинг Марказий банкда очилган вакиллик ҳисобварағига ўтказиб беради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Марказий депозитарий купон тўловлари бўйича келиб тушган маблағларни дилерларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиб беради.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Марказий депозитарий облигация сақловчисига тегишли бўлган купон тўловлари тўлангани тўғрисидаги маълумотни ушбу тўловлар амалга оширилган кундан кейинги иш кунида Марказий банкка тақдим этади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
7-боб. Облигацияларни сўндириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Марказий банк томонидан облигацияларни сўндириш уларнинг муомала даври тугаган кундан кейинги иш кунида ёки муддатидан олдин амалга оширилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Марказий банк облигацияларни сўндириш учун уларнинг тўлиқ ҳажмини номинал қийматда сотиб олиш бўйича савдо тизимига буюртма киритади ёки Марказий депозитарийга сўндирилиши лозим бўлган облигацияларни ҳисобга олиш учун топшириқ беради.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Марказий банкнинг сўндирилган облигациялари Марказий депозитарий томонидан Марказий банкнинг эмиссиявий депо ҳисобварағига ўтказиб берилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-2, 24.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)
53. Облигацияларни сўндириш ҳамда купон тўловларини амалга ошириш куни дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келган ҳолларда, тўловлар кейинги иш кунида амалга оширилади.
8-боб. Маълумотларни ошкор қилиш
54. Валюта биржасида облигациялар бўйича амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар (облигация номланиши, сони, котировкаси (нархи) ва битим санасидан ташқари) учинчи шахсларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.
55. Тижорат ва банк сирларидан иборат бўлган барча маълумотларни тақдим этиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
9-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1741-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарорига (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарорига (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/3080/2114-сон; 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)