Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ва хорижий фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш зарурлигини эътиборга олиб, шунингдек, тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилингунига қадар хорижий фуқароларнинг республика ҳудудида кириш-чиқиши, яшаши ва бир жойдан иккинчи жойга боришини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Визалар ва Рўйхатдан ўтказиш бўлими ҳузурида хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш хизмати тузилсин ҳамда унинг бошқа хорижий давлатлар ва Ҳамдўстлик мамлакатлари билан алоқаси бўлган аэропортларда ва темир йўлларда ишлаши иловага мувофиқ ташкил этилсин.