Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитларида иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини ошириш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг меҳнатнинг мураккаблигига ва ходимларнинг малакасига боғлиқлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
2. Қўшимча ҳақ ва устамаларнинг амалдаги тизими, шунингдек ходимлар иш ҳақига қўшиладиган район коэффициентлари сақлаб қолинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини қўллаш барча бюджет ташкилотлари учун мажбурийдир.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 340-модда)
Ходимларнинг тариф-малака разрядларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси асосида белгилаш ўз молиявий фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида амалга оширувчи барча давлат ва давлат-акционерлик корхоналари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисоблансин.
Мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга ходимларнинг тариф-малака разрядларини Ягона тариф сеткаси асосида белгилаш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ягона тариф сеткасини қўллаш мажбурий бўлган ташкилотлар томонидан хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторида ўз аксини топмаган касблар (лавозимлар)ни Ягона тариф сеткасининг тегишли касблар (лавозимлар) разрядларига тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг Ягона тариф сеткасига мувофиқлигига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширсинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 589, 590-сон ва 1995 йил 23 февралдаги 65-сон қарорлари 1996 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 18 март,
103-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 июлдаги 262-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)