Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.04.1996
 LexUZ шарҳи
1. 1995 йил 1 мартдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига бошланғич разряднинг ойига 300 сўм миқдоридаги тариф ставкаси асос қилиб олинсин ва Янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. Янги тариф коэффициентларини қўллаш бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар учун мажбурий ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 590-сон қарори 2-бандининг бошланғич разрядни энг кам иш ҳақи миқдорига тенглаштиришга оид қисми;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 июндаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-банди, Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7 ва 10-бандлари.