Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш ва мустақиллигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 20-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2007 йил 19 июлдаги 148-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 41-модда) илова 6-бандининг «п» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари) 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илова 26-банди «е» кичик бандининг ўн тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.