Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда давлат хизматларининг кўрсатилишида бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни янада бартараф этиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мазкур соҳадаги фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2021 й., 09/21/527/0804-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари 37-бандининг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 июндаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 24-25-сон, 226-модда) билан тасдиқланган Республика олимпия захиралари теннис мактаби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:
а) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги 451-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 09/22/451/0743-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 89-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2022 й., 09/22/89/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2021 й., 09/21/638/0962-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил 6-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Болаларни Болалар уйига қабул қилиш учун ҳужжатлар Низомга 1-илова 12-бандининг иккинчи хатбошисидаги «оила таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома» сўзлари «оила таркиби тўғрисида маълумотнома» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги 38-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2019 й., 09/19/38/2491-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Ҳарбий академик лицейлар ўқувчиларини ўқишдан четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисида Низом 8-бандининг «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 17-бандида:
а) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 342-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги Низомда:
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 74-банднинг иккинчи хатбошисидан «яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан олинган маълумотнома ва тавсифнома» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«ж» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«з» кичик бандидан «ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
«е» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«ж» кичик бандидан «ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 82-банднинг «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 130-модда) билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисида Низом 13-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Олий маҳорат спорт мактабига спортчиларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом 7-бандининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 681-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 932-модда) билан тасдиқланган «Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум» МЧЖ томонидан заём бериш тартиби тўғрисида Низом 12-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.