|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.10.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1921-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 3 июлдаги 15-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3637, 07.07.2025 й.) асосан 2025 йил 10 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 69-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1921, 2009 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 134-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 25 сентябрь,
466-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 сентябрдаги 466-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 18-банднинг тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
2. Қуйидаги мазмундаги 181-банд билан тўлдирилсин:
«181. Малака имтиҳонини топшириш учун зарур бўлган ҳужжатлар талабгор томонидан ҳудудий бошқармага бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки уларнинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан электрон шаклда тақдим этилади.».
3. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Талабгор томонидан малака имтиҳонини топшириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхат бўйича бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда масъул котиб томонидан қабул қилинади, рўйхат нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда талабгорга юборилади (топширилади).».
4. 26-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Малака имтиҳони жараёни Интернет тармоғида реал вақт режимида видеотрансляция қилинади.».
5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
Адвокатлар палатаси раиси в.б. Ш. САДИКОВ
2018 йил 24 сентябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 10/18/1921-2/1956-сон)