Ҳужжат кучини йўқотган " " 17.06.1997
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ ХОДИМЛАРИ СОНИ ВА ТАХМИНИЙ ТУЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сонли «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият органларини қайта тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда вилоятларда, шаҳарларда ва районларда вакиллик ва ижроия-бошқарув ҳокимиятининг ягона органлари тузилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг энг кўп ходимлари сони ва тахминий тузилиши 1, 2, -иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вилоят ҳокимларига ҳокимларининг 7 та ўринбосари, шу жумладан битта биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин.
3. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн кун муддат ичида шаҳар ва район ҳокимликларининг ходимлари сонини ва тузилишини, мавжуд ходимлар сонини 25 фоизга қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда, тасдиқласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳокимликлар аппарати учун зарур меҳнат ҳақи фондини белгиласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 7 февраль,
55-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 7 февралдаги 55-сон қарорига
1-ИЛОВА
ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИ АППАРАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ СОНИ

Вилоятлар‎

Ходимлар сони (бирлик)‎

Андижон‎ 68‎
Бухоро‎ 68‎
Жиззах‎ 63‎
Қашқадарё‎ 68‎
Наманган‎ 68‎
Навоий‎ 68‎
Самарқанд‎ 72‎
Сурхондарё‎ 63‎
Сирдарё‎ 63‎
Тошкент‎ 75‎
Фарғона‎ 72‎
Хоразм‎ 63‎
Тошкент шаҳри‎ 87‎
Жами:‎ 898‎
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 7 февралдаги 55-сон қарорига
2-ИЛОВА
ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИНИНГ ТАХМИНИЙ ТУЗИЛИШИ
Изоҳ:
1. Вилоят ҳокимлигининг штатлари сони қарорнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади (хизмат кўрсатувчи ходимлар сонидан ташқари).
2. Ҳокимлик раҳбарияти ҳузурида тармоқ бўлимлари тузилмайди, иш мутахассислар гуруҳи томонидан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 7 февралдаги 55-сон қарорига
2а-ИЛОВА
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИНИНГ ТАХМИНИЙ ТУЗИЛИШИ
Изоҳ:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг штатлари сони қарорнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади (хизмат кўрсатувчи ходимлар сонидан ташқари).
2. Комплекслар раҳбарлари ҳузурида тармоқ бўлимлари тузилмайди, иш тегишли мутахассислар томонидан амалга оширилади.