Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Оролбўйи минтақаси болаларининг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг тўлақонли ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш ва ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш, болалар ногиронлигининг олдини олиш ишларини кучайтириш ҳамда имкониятлари чекланган болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш бўйича тажриба лойиҳани (кейинги ўринларда — лойиҳа деб юритилади) амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
ташкил этилаётган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган муассаса деб юритилади) фаолиятининг асосий йўналиши этиб жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли бузилишлар бўлган болаларнинг мактабгача таълим олишида, уларнинг когнитив имкониятларига мувофиқ, реабилитация қилиш ва соғлиғини яхшилашда мақсадли комплекс-йўналтирилган ёрдам кўрсатишни белгилаш;
давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотининг Васийлик кенгашини (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши деб юритилади) иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.06.00 Васийлик ва ҳомийлик;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
2. Қуйидагилар Ихтисослаштирилган ташкилотга кўмаклашиш Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
моддий-техник базани мустаҳкамлаш, имкониятлари чекланган болаларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини оширишга йўналтирилган тадбирларни молиялаштириш ва амалга ошириш;
ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун техник кўмак (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағларини жалб этиш;
тарбияланувчилар учун турли маданий ва хайрия тадбирлари (концертлар, республиканинг маданий-тарихий жойларига саёҳатлар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъат соҳасининг таниқли намояндалари билан учрашувлар ва ҳ.к.), танловлар ва спорт мусобақаларини ташкил этиш;
ихтисослаштирилган ташкилотнинг маблағларини самарали бошқариш ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш;
ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятининг сифати ва самарадорлигини ошириш, шу жумладан, ходимлар учун шарт-шароитларни яхшилаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, шунингдек, малака оширишини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
таълим ва реабилитациянинг ихтисослаштирилган ташкилот тарбияланувчилари контингентининг интеллектуал ривожланишида ижобий динамикани рағбатлантиришга имкон берувчи замонавий шакллари ва усулларини жорий этиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
3. Мактабгача таълим вазирлиги:
бир ой муддатда ихтисослаштирилган муассасанинг устави тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;
ихтисослаштирилган ташкилотнинг тегишли билим ва тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Нукус шаҳридаги «Нур» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида объект қурилиши учун белгиланган тартибда ер участкаси ажратилишини таъминласин.
5. Маълумот учун қабул қилинсинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
120 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган муассасанинг бинолари ва иншоотлари комплексини (кейинги ўринларда — объект деб юритилади) қуриш ва жиҳозлаш ҳомийларнинг беғараз ёрдами маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Қурилишни якунлаш ва объектни 2018 йил 1 декабрда фойдаланишга топшириш назарда тутилмоқда.
бош лойиҳа ташкилоти — «SDS Proekt» масъулияти чекланган жамият;
бош пудрат ташкилоти этиб — «Yuksak parvoz qurilish» масъулияти чекланган жамияти белгилансин.
Бош лойиҳа ва пудрат ташкилотларига истисно тариқасида қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
объектни қуриш доирасида цементнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар учун мўлжалланган ҳажмлар ҳисобига қатъий белгиланган нарх бўйича ажратилишини назарда тутсин;
«Ўзқурилишматериаллари» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда объектни тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш материаллари (металл прокати, арматура, швеллер, угольник, ғишт, муайян шаклли тўшама ва бошқалар) билан зарур ҳажмларда ўз вақтида таъминлаш чораларини кўрсин.
8. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси лойиҳа доирасида тегишлилиги бўйича муҳандислик коммуникация тармоқларини кўчириш ва улашни ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек, олиб борувчи йўллар қурилишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобидан таъминласин.
9. Бош пудрат ташкилоти ваколатли органларда мажбурий сертификатлаш тартиб-таомилларидан, шунингдек, объектни қуриш ва жиҳозлаш учун фойдаланиладиган белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган ускуна, бутловчи буюмлар, деталлар, узеллар, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, приборлар, асбоблар ва махсус транспорт воситалари 2019 йил 1 февралгача бўлган муддатда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
объект бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ва лойиҳа ташкилоти томонидан зарур муаллифлик назорати ўрнатилишини;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда объект бўйича қурилиш-монтаж ва махсус ишларни бажаришга зарур рухсатномаларнинг ўз вақтида берилишини таъминласин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
11. Қуйидагилар ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан ва хўжалик фаолиятини амалга оширишдан тушадиган пул маблағлари;
хайрия маблағлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадли бадаллари;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2018 йилда ижтимоий соҳа учун назарда тутилган маблағлар доирасида, 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ихтисослаштирилган ташкилотни таъминлаб туриш учун зарур бюджет маблағларининг ажратилишини назарда тутсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
13. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ объектни қуриш ва жиҳозлаш доирасида олиб келинадиган транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни уларни республика аэропортлари ва темир йўл станцияларида бўлган бутун даври мобайнида юкларга ишлов бериш ва сақлаш учун тўлов ундирилмаган ҳолда юклаш-тушириш ишларининг олиб борилишини ва омборларга жойлаштирилишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг буюртмалари бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 16 август,
ПҚ-3909-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 августдаги ПҚ-3909-сон қарорига ИЛОВА