Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, маънавий-эстетик қадриятлар асосида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футбол билан шуғулланиш учун маҳаллаларда зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шартлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳаллаларда футбол майдонларини қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ер участкаларини ажратиш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
давлат мулки бўлган бўш турган футбол майдонлари объектларини инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан белгиланган тартибда сотиш;
хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилинган футбол майдонлари ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш асосида ҳар бир маҳаллада футбол майдонларини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилансинки, маҳаллаларда футбол майдонларини қуриш соҳасида давлат-хусусий шериклик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
2. Белгилаб қўйилсинки, давлат-хусусий шерикликнинг шаклига қараб хусусий шерик зиммасига қуйидаги инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар юкланиши мумкин:
маҳалла аҳолисини куннинг маълум вақтида футбол майдонидан бепул фойдаланиши;
хусусий шерикка бириктирилган футбол майдонини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш борасидаги ишларни амалга ошириш;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятларни бажариш.
3. Қуйидагилар:
Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини ташкил этиш бўйича «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонлари ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагилар маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонларини қуриш лойиҳаларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
ташаббускорларнинг маблағлари;
нодавлат ташкилотлар маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Маҳаллалардаги футбол майдонларини сақлаш ҳамда ёшлар ўртасида футбол ва бошқа оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосарлари зиммасига юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 август,
688-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарорига
1-ИЛОВА
Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини ташкил этиш бўйича «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони»
ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

Тадбирларни амалга ошириш механизми ва улардан кутилаётган натижа

I. Маҳаллаларда футбол майдонлари фаолиятини ташкил этиш

1.

Футбол майдонларини хатловдан ўтказиш, қаровсиз ҳолатдаги майдонларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга бериш масаласини кўриб чиқиш

2018 йил

октябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Футбол майдонлари ва уларнинг мавжуд ҳолати ялпи хатловдан ўтказилади. Ўтказилган хатлов натижаларига кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан қаровсиз ётган давлат мулки бўлган футбол майдонларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга берилиши таъминланади.

2.

Футбол майдонларини қуриш истагида бўлган тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ҳамда зарур ҳолларда кредитлар ажратилишини таъминлаш.

2018 йил

октябрь-ноябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини ташкил этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, барча маҳаллаларда футбол майдони қуриш истагида бўлган тадбиркорлар бириктирилади.

3.

Футбол майдонларида техника хавфсизлигига риоя этиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

10 октябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Техника хавфсизлигига риоя қилиш қоидалари ишлаб чиқилади ва футбол майдонининг кириш қисмига ўрнатилади. Футбол майдонида шуғулланувчилар мазкур қоидалар билан танишиши ва уларга қатъий амал қилиши барча қонуний воситалар билан таъминланади. Шу орқали футбол майдонларида хавфсизлик таъминланишига эришилади.

4.

Спортга оид оммавий ахборот воситаларида «Маҳаллаларда футбол майдони» туркумида мақолалар чоп этиб бориш, кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда маҳаллаларда футбол майдонларини сақлаш ва улардан тўғри фойдаланиш, ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий ривожланишида футболнинг аҳамияти хусусида давра суҳбатлари ўтказиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

доимий

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Маҳаллалардаги футбол майдонларини ташкил этишнинг фойдали жиҳатлари аҳоли ўртасида оммалашади.

Футбол майдонларини ташкил этиш, сақлаш ва ривожлантиришга эътибор кучаяди.

II. Маҳаллалардаги футбол майдонларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ривожлантириш

ҳамда уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш

5.

Қаровсиз ҳолдаги футбол майдонларини тиклаш ҳамда футбол майдонлари бўлмаган маҳаллаларда бўш ер майдонларини аниқлаш ва янги майдонларни қуриш бўйича ҳудудий манзилли дастурга таклифлар ишлаб чиқиш.

2018 йил

10 октябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Қаровсиз ҳолдаги футбол майдонлари ҳамда футбол майдони учун бўш ерлар аниқланади.

6.

Маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, футбол мусобақаларини ташкил этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил
15 октябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Ушбу йўриқномани ишлаб чиқилиши ва маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, футбол мусобақаларини тўғри ташкил этилишига хизмат қилади.

7.

Футбол майдони бўлмаган маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида футбол майдонлари қуриш бўйича 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

25 октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари республика кенгаши

Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишининг 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурлари тасдиқланади. Маҳалла ёшлари учун футбол майдонлари барпо этилади.

8.

Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини қуриш бўйича 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурлар ижроси мониторингини олиб бориш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида мониторинг гуруҳини шакллантириш.

2018 йил
25 октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари республика кенгаши

Футбол майдонлари сифатли ва ўз вақтида қурилиши устидан назорат қилиш ҳамда қурилган майдонлар бўйича тизимли маълумот юритилади.

9.

Футбол майдонларига қўйилган талаблар асосида футбол майдонларининг (мини-футбол, футбол) намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил
10 октябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Маҳалларда ташкил этиладиган футбол майдонлари учун ажратилган молиявий маблағлар миқдоридан келиб чиқиб, футбол майдонларининг ягона намунавий лойиҳалари танлов асосида аниқланади, улар асосида футбол майдонлари қурилишига эришилади.

10.

Футбол майдонларини сифатли қурилишини таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида жамоатчилик назорати гуруҳларини шакллантириш.

2018 — 2022 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳаллаларда ташкил этилаётган футбол майдонларини сифатли қурилиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишига эришилади.

11.

Тасдиқланган ҳудудий манзилли дастурлар асосида намунавий лойиҳа бўйича футбол майдонларини давлат-хусусий шериклик шартларида қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирларини кўриш ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2018 — 2022 йилларда барча маҳаллардаги футбол майдонлари замонавий қиёфага келтирилади, улар спорт ва ўйин қурилмалари билан жиҳозланади. Республиканинг ҳар бир маҳалласида камида битта футбол майдони бўлишига эришилади.

12.

Маҳаллалар ўртасида футбол бўйича мусобақалар ўтказилишини тизимли йўлга қўйиш, ғолибларни муносиб тақдирлаш.

доимий

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Маҳаллалар ўртасида ташкил этиладиган футбол мусобақаларида ёшларни жисмонан соғлом этиб тарбиялашга, иқтидорли ёшларни футболга жалб этишга хизмат қилади.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарорига
2-ИЛОВА
Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонларини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳасини бошлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат-хусусий шериклик — хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этишдаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;
давлат шериги — туман (шаҳар) ҳокимликлари;
хусусий шерик — битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган юридик ёки жисмоний шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шериклар бўла олмайди, шунингдек, хусусий шериклар тарафида иштирок эта олмайди;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси — маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш бўйича нвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа тадбирлар мажмуи;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим — (кейинги ўринларда битим деб аталади) — томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;
4. Қуйидагилар маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилишида давлат-хусусий шерикликнинг асосий принциплари ҳисобланади:
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги, давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этган маълумотлар бундан мустасно;
камситмаслик, битим томонларининг тенг ҳуқуқлилиги;
томонларнинг битим бўйича мажбуриятларни виждонан бажариши;
хавф-хатар ва мажбуриятларнинг битим томонлари ўртасида адолатли тақсимланиши;
давлат-хусусий шериклик томонлари ўзаро муносабатларининг шартномада келишиб олинган асоси.
5. Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик битимида белгиланган муддатга ер участкаларини ижарага бериш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил этилган футбол майдонларини моддий техник ҳамда молиявий жихатдан таъминлаш.
Маҳаллаларда футбол майдонларини қуриш соҳасида давлат-хусусий шериклик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
6. Давлат шериги ва хусусий шерикнинг футбол майдонларини ўзаро манфаатдорликда ташкил этиш бўйича таклифлари давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш учун асос ҳисобланади.
7. Ушбу Низомга мувофиқ маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун хусусий шерикларга ер участкалари ажратишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш тартиби татбиқ этилмайди.
2-боб. Хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф этиш тартиби
8. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш истагини билдирган хусусий шерик туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилади:
Аризада қуйидагилар кўрсатилади:
а) юридик шахслар учун — хусусий шерикнинг номи ва жойлашган жойи, жисмоний шахслар учун — шахсига оид маълумотлар ва яшаш манзили;
б) лойиҳани амалга ошириш мақсади ва шартлари;
в) битимнинг мўлжалланаётган объекти ёки ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар;
г) агар давлат-хусусий шериклик хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилинган футбол майдонлари ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш билан боғлиқ бўлса, хусусий шерик қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказиганлиги ҳақидаги гувоҳнома;
биноларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказиганлиги ҳақидаги гувоҳнома.
9. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига тушган аризалар йигирма кун мобайнида кўриб чиқилади.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги уч кун мобайнида тушган аризани келишиш учун тегишли маҳалла фуқаролар йиғинига юборади.
10. Тушган ариза туман (шаҳар) ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғини билан келишилгандан сўнг, заруратга кўра, балансида сақловчи ташкилотларнинг ижобий хулосалари олингач танлов комиссияси томонидан битим тузиш ҳақидаги таклиф ёзма равишда хусусий шерикка маълум қилинади.
Агар айни бир ҳудуддан икки ёки ундан ортиқ хусусий шерикка ижобий хулосалар берилган бўлса, улар орасидан энг мақбули холис гувоҳлар иштирокида «Энг яхши маҳалла лойиҳачиси», «Энг яхши мақбул лойиҳа эгаси» танлови орқали аниқланади.
11. Ариза ушбу Низомнинг 8-банди талаблари бузилган ҳолда берилган бўлса, ҳужжатлар ариза берувчига бир иш куни мобайнида қайтарилади.
Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги билдиришнома ёзма шаклда, шу жумладан, электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка етказилади (жўнатилади). Билдиришномада қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни давлат шеригига такрор кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.
Хусусий шерик талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такрор кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Камчиликлар бартараф этилиб такрор тақдим этилган ариза қабул қилинган кундан бошлаб ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.
3-боб. Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун ер участкаларини бепул асосда ажратиш тартиби
12. Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкалари давлат шериги — туман (шаҳар) ҳокимлигига қонунчиликда белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 20 — 24-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Туман (шаҳар) ҳокимлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасини хусусий шерикка ижарага бериш шартлари битимда белгиланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
16. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.
4-боб. Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш, ўзгартириш, тўлдириш, шунингдек, бекор қилиш ва амал қилишини тўхтатиш тартиби
17. Давлат шерик ва хусусий шерик қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда битим тузади.
18. Битимда у амалга оширилиши шаклига қараб қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:
хусусий инвестициялар объекти ва ҳажми;
битимнинг амал қилиш муддати ва шартлари;
футбол майдонлари фойдаланишга топшириладиган ва ишга тушириладиган муддат;
битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш муддатлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, лойиҳа бажарилишининг бориши устидан техник назорат қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби ва у қай даражада бажарилганлигига берилган баҳо;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;
хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартлари;
давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун бериладиган объектга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;
футбол майдонларидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялаш тартиби;
битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин битимни ижро этиш жараёнида яратилган объектга ва бошқа мулкка доир ҳуқуқларни тақсимлаш тартиби;
битим шартларига риоя қилинмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби;
битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек, битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби;
хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги ёки тегишлича бажарилмаслиги учун санкциялар;
битимни амалга оширишда юзага келадиган низоларни ҳал қилиш тартиби.
Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам келтирилиши мумкин.
19. Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат шериги хусусий шерикка битим лойиҳаси матнини тақдим этади.
20. Агар зарур бўлса, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим қоидаларини келишиб олиш мақсадида музокаралар ўтказилади.
21. Битим давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади.
22. Тузилган битимларнинг ягона реестри ҳокимликлар томонидан юритилади.
23. Битим ўттиз йилгача бўлган муддатда имзоланади. Битим, агар унда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, томонлар имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва битим муддати тугашигача ёки бекор қилинишигача амал қилади.
24. Қуйидаги ҳолларда битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:
томонларнинг ўзаро розилиги билан;
давлат шеригининг талаби бўйича — давлат шериги ва хусусий шерикнинг шартнома асосидаги муносабатларига доир маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этишни тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан;
суднинг ҳал қилув қарори бўйича.
25. Битим қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
томонларнинг ўзаро розилиги билан;
хусусий шерик банкрот бўлса ёки тугатилса;
давлат шеригининг талаби бўйича — хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;
хусусий шерикнинг талаби бўйича — давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.
26. Битим амал қилиш муддати тугагандан кейин тўхтатилади.
Битимнинг амал қилиш муддати тўхтатилиши томонларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.
5-боб. Битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
27. Давлат шериги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хусусий шерикдан ҳар чоракда битим шартларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисобот олиш;
битим шартларини бажариш жараёни устидан мониторинг ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошишини баҳолаш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш доирасида аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилишини талаб қилиш;
хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилиш;
битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишини молиялаштиришда иштирок этиш.
Давлат шериги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
28. Давлат шериги қуйидаги мажбуриятларни бажаради:
хусусий шерикка объектни битимни белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда бепул асосда тақдим этиш;
хусусий шерикларга солиқ имтиёзлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа преференциялар тақдим этилишида кўмаклашиш;
футбол майдонларини қуриш ва қайта қуриш учун замонавий қурилиш маҳсулотларини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиш;
барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиш;
хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслик.
Давлат шеригига ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
29. Хусусий шерик:
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этиш;
ер участкаларини, бўш ётган қаровсиз ер майдонларини битим амал қиладиган муддатга бепул асосда олишга ҳамда улардан фойдаланиш;
футбол майдонларини қуриш ва қайта қуриш учун замонавий қурилиш маҳсулотларини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олиш;
турли ёшдаги болалар учун футбол тўгараклари ва бошқа хизматларни ташкил этиш;
фойда олиш ва уни эркин тасарруф этиш;
битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
30. Хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни бажаради:
битим ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш;
битим амал қиладиган бутун муддат давомида объект фаолиятининг ихтисослигини сақлаш;
футбол майдонари ҳудудида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормаларига риоя қилиш;
футбол майдонларида кун салқин пайтда тегишли маҳалла ёшларининг футбол билан бепул шуғулланишига шарт-шароитлар яратиб бериш;
футбол тўгараклари ташкил этилган тақдирда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари футбол билан шуғулланишини ташкил этиш учун камида уч йил давомида ушбу футбол тўгаракларига бепул асосида шуғулланишини белгилаш;
объектнинг тўлиқ ёки қисман молиялаштирилишини, ундан фойдаланилишини, унга техник хизмат кўрсатилишини, шунингдек, лойиҳалаштирш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялашни таъминлаш.
Хусусий шерикка ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Битим амал қиладиган муддат тугамай туриб хусусий шерик мулки бўлган объектнинг у томонидан мусодара қилинишига йўл қўйилмайди, хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши бундан мустасно.
31. Битим мулкни битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шеригига қолдириш шарти билан тузилган тақдирда, хусусий шерик битимни узайтириш борасида устувор ҳуқуққа эга бўлади.
6-боб. Хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил этилган футбол майдонларида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш
32. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган футбол майдонларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тўғрисидаги лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида етти кун ичида битим тузилади.
33. Давлат-хусусий шерикликнинг ушбу шаклида томонлар ўртасида тузилган битимга мувофиқ давлат шериги хусусий шерикка лойиҳани амалга оширишда имтиёзли кредитлар олишига ҳамда барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши мумкин.
Давлат шериги қонун ҳужжатларида ҳамда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган ҳолларда хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган футбол майдонларини моддий таъминлаш шаклининг бошқа турини қўллаши мумкин.
34. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда турли ёшдаги болалар учун футбол тўгараклари ва бошқа хизматларни ташкил этади ҳамда фойда олиш ҳуқуқига эга бўлади.
7-боб. Якунловчи қоида
35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Маҳаллаларда футбол майдонини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳасини бошлаш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
низом
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни (кейинги ўринларда маслаҳатчи деб аталади) моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
2. Маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг фаолиятини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш бўйича ҳар бир туманда (шаҳарда) ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий таркибда комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) шакллантирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
4. Моддий рағбатлантириладиган маслаҳатчилар комиссия томонидан ташкил этиладиган танлов (кейинги ўринларда танлов деб аталади) асосида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия томонидан танловда ҳар бир туман ва шаҳардан уч нафардан ғолиб бўлган маслаҳатчиларга олти ой давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида моддий рағбатлантириш пули тўлаб борилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Маслаҳатчиларга тўланадиган моддий рағбатлантириш маблағларининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами, 40 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси, 40 фоизи Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
2-боб. Танлов ғолибини аниқлаш мезонлари
6. Комиссия томонидан ташкил этиладиган танлов ғолибларини аниқлаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
ёшлар ўртасида футбол, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилганлиги;
маҳаллаларда ёшлар, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга қаратилган тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари ташкил этилганлиги;
ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, соҳа мутахассислари иштирокида маҳалла ёшлари учун бизнес тренинглар ташкил этилганлиги;
таълим муассасалари ўқувчилари давоматини яхшилашга қаратилган тадбирларда иштирок этганлик;
туман (шаҳар) ва ҳудудий миқёсда ташкил этилган спорт мусобақалари, кўрик-танловларда маҳалла ёшларининг иштироки таъминланганлиги, шунингдек, уларнинг эришган ютуқлари;
фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиясининг фаолият самарадорлиги ҳамда ёшлар ўртасида содир этилган жиноятлар кўрсаткичининг кескин камайиши.
Комиссия томонидан танлов ғолибларини аниқлашда маслаҳатчилар эришган (амалга оширган) бошқа ишлар ҳам инобатга олинади.
3-боб. Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тўловини тайинлаш тартиби
7. Танловда иштирок этиш истагини билдирган маслаҳатчилар ҳар йили январь ва июль ойларининг 15-кунига қадар комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
паспорт нусхаси;
2 дона 3х4 см ўлчамли рангли фотосурат;
охирги йилнинг ҳар чорак якуни бўйича ушбу Низомнинг 6-бандида санаб ўтилган мезонларга мувофиқ амалга оширилган ишлар бўйича маълумот, видео ва фотолавҳалар, эришилган ютуқлар юзасидан диплом, сертификат ва фахрий ёрлиқлар нусхалари;
маҳалла ҳудудида яшовчи вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг охирги бир йилда камайганлиги ёки содир этилмаганлиги бўйича профилактика инспектори томонидан тақдим этиладиган ҳамда фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқланадиган маълумот.
8. Маслаҳатчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар комиссия томонидан беш кун мобайнида ўрганиб чиқилади ва ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ баҳоланиб, танлов ғолиблари аниқланади.
9. Танлов ғолибларига комиссия қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида хабар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Танлов якунлари эълон қилингандан сўнг 5 иш кунида моддий рағбатлантириш маблағлари ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари ҳисоб варақларига ўтказиб берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари томонидан моддий рағбатланиш учун ажратилган маблағлар танловда ғолиб деб топилган маслаҳатчиларга ҳар ойнинг учинчи кунигача белгиланган тартибда тўланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
12. Моддий рағбатлантириш тўлови тегишли туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан тўхтатилади. Ҳисобот даврида моддий рағбатлантириш тўлови бўйича ишлатилмай қолган маблағлари олиб қўйилмай, кейинги даврга ўтказилади ва ушбу Низомда кўзда тутилган мақсадларга сарфланади.
13. Қуйидагилар моддий рағбатлантириш тўлови тўхтатилишига асос бўлади:
лавозимидан озод этилганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган тақдирда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган тақдирда;
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;
соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра узоқ вақт мобайнида маслаҳатчилик вазифасини бажаришга қодир бўлмай қолган тақдирда;
вафот этганда ёки суднинг қарори билан вафот этган деб эълон қилинган тақдирда.
Моддий рағбатлантириш тўлови тўхтатилиши маслаҳатчидан олдин тўланган тўловлар қайтариб олинишига асос бўлмайди.
4-боб. Якунловчи қоидалар
14. Маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни рағбатлантириш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

1-босқич

Маслаҳатчи

Туман (шаҳар) комиссиясига ариза билан мурожаат этади

ҳар йили январь ва июль ойларининг 15-кунига кадар

2-босқич

Туман (шаҳар) комиссияси

Туман (шаҳар) комиссияси рағбатлантириш учун тавсия этилган номзодлар ҳужжатларини кўриб чиқади ва маслаҳатчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, танлов ғолибларини аниқлайди

5 кун

3-босқич

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Футбол ассоциацияси

Маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари банк ҳисоб рақамига тегишли маблағларни ўтказади

5-иш куни

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари томонидан моддий рағбатлантириш учун ажратилган маблағларни танловда ғолиб деб топилган маслаҳатчиларга белгиланган тартибда тўлайди

Ҳар ойнинг 10-кунига қадар

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг фаолиятини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг намунавий
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

лавозими бўйича

туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раҳбари

лавозими бўйича

Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Комиссия раҳбарининг ўринбосари

лавозими бўйича

туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

лавозими бўйича

жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

лавозими бўйича

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси, Комиссия котиби

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2018 й., 09/18/688/1800-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)