Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:
б) иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 83-банднинг учинчи хатбошига «шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига» сўзлари қўшилсин;
в) 86-банднинг иккинчи хатбошига «Сув истеъмолчилари уюшмаси» сўзларидан кейин «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари» сўзлари қўшилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигининг Намунавий уставининг 36-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисида низомнинг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)