|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.01.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
«Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 7 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2589-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 7 январдаги 2-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2589-4, 07.01.2020 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 13 майдаги 332-В, 40, 69 ва 01/22-26/75-сон «Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2589, 2014 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 22-сон, 263-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 июль,
332-В-3-сон
Молия вазири Д. ҚЎЧҚОРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 июль,
113-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 июль,
25-сон
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 июль,
01/16-1-10/30-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 26 июлдаги 332-В-3, 113, 25 ва 01/16-1-10/30-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг муқаддимасидан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» фармойишига» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Низомда:
а) 5-банднинг биринчи хатбошисидан «тегишли лицензияга эга бўлган» деган сўзлар чиқариб ташлансин
б) 65-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида тижорат банкларига сотиш тартибининг 57-бандига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 4-бандига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 10/18/2589-3/1627-сон)