Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино ва видеотасвирга олиш тартиби тўғрисида» 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино- ва видеотасвирга олиш тартиби тўғрисида» 2012 йил 12 июндаги 169-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино- ва видеотасвирга олиш учун зарур бўладиган кино тасвирга олиш ускуналари, реквизитлар ва бошқа материаллар ва жиҳозлар ижара тўловларининг мақбул қатъий ставкаларини белгиласин ва улар расмий сайтларда эълон қилинишини таъминласин.
3. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 2 август,
614-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 августдаги 614-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино- ва видео тасвирга олиш тартиби тўғрисида» 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
иккинчи хатбошига «Фильмни ишлаб чиқариш» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари қўшилсин;
«фильм — оригинал сценарий ёки адабий асарни экранлаштириш асосида тасвирга олинадиган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп фильмлар ва ижтимоий видеороликлар)»;
«фильм сценарийси — фильм эпизодларидаги кўриш ва овозли тасвирлар матнда ифода этиладиган, фильм ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ бўлган фильмни тасвирга олишнинг ижодий ва ишлаб чиқариш-техник лойиҳаси;
фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режаси — фильмни тасвирга олиш жараёнида ишларнинг барча турлари бажарилиши муддатларини акс эттирувчи тасвирга олиш гуруҳининг ишлаб чиқариш режаси»;
саккизинчи хатбошидаги «манфаатдор вазирликлар ва ташкилотлар вакилларидан, шунингдек жалб этилган киношунослар, кино танқидчилари, санъатшунослардан ташкил этилган комиссия» сўзлари «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг хорижий кинокомпаниялар мурожаатларини кўриб чиқувчи ишчи комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«кинематография ташкилотлари — асосий фаолият тури фильмларни ишлаб чиқариш, прокат қилиш ва хорижий кинокомпаниялар ёхуд бошқа ташкилотларга фильмларни кино ва видеотасвирга олиш ишларида ташкилий, ишлаб чиқариш, техник ва технологик хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган Агентлик тизимидаги ва кинематография йўналишидаги бошқа юридик шахслар (кейинги ўринларда ариза берувчининг вакили деб аталади).
Кинематография ташкилотлари томонидан хорижий кинокомпаниялар ёхуд бошқа ташкилотларга кўрсатиладиган хизматлар шартнома асосида амалга оширилади»;
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тасвирга олиш режалаштирилаётган фильм сценарийсининг давлат тилидаги ёки рус тилидаги босма (ёки электрон) варианти»;
тўртинчи хатбошидаги «ишларни ташкил этишнинг фильм олиш тақвим» сўзлари «фильмни тасвирга олиш календарь-постановка» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «маҳаллий ташкилот» сўзлари «кинематография ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «томонидан Агентликка бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали» сўзлари «ёхуд ариза берувчининг вакили томонидан Агентликка бевосита, почта хизмати воситасида ёхуд Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали электрон шаклда» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Агентлик тақдим этилган ҳужжатларни ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчини икки кундан кечиктирмасдан хабардор қилади.
7. Агентлик ариза берувчи ёки ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Агентлик ҳузуридаги эксперт кенгашнинг тегишли хулосаси асосида кўриб чиқиш натижалари бўйича рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
«13. Рухсатнома фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режасида кўрсатилган муддатга берилади. Агентлик билан келишилган фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режаси рухсатноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
14. Агар тасвирга олиш жараёни давомида ариза берувчида фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режасига ёки кино ва видеотасвирга олиш жойларига ўзгартиришлар киритиш зарурияти юзага келса (келишилган фильм сценарийси мазмунига ўзгартириш киритмасдан), у ҳолда хорижий кинокомпания ёки у вакил қилган кинематография ташкилотининг аризаси бўйича Агентлик бир ҳафтадан ортиқ бўлмаган муддатда аризани кўриб чиқади ва мўлжалланаётган ўзгартиришлар бўйича қарор чиқаради. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда киритилган ўзгартиришлар кўрсатилган ҳолда қўшимча рухсатнома берилади»;
«хорижий кинокомпания ташкилий, ишлаб чиқариш, техник ва технологик хизматлар кўрсатишни ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи кинематография ташкилотига алоқаси бўлмаган юридик шахслар хизматларидан фойдаланган»;
«Хорижий кинокомпания ёки унинг вакили томонидан рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, Агентлик кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган куннинг ўзида рухсатноманинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир»;
м) 16-банднинг еттинчи хатбошидаги «уч кундан кечикмай ёзма шаклда етказилади» сўзлари «бир сутка мобайнида юборилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
н) 17-банднинг учинчи хатбошидаги «ариза берувчи» сўзларидан кейин «ёки ариза берувчининг вакили» сўзлари қўшилсин;
«20. Рухсатнома берилганлиги учун ариза берувчидан Агентлик ҳисоб рақамига Агентлик билан келишилган фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режасининг тасвирга олиш кунлари сонидан келиб чиқиб ҳар бир тасвирга олиш куни учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорига тенг суммада миллий валютада тўлов ундирилади»;
«21. Фильмни тасвирга олиш календарь-потановка режасига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан Агентлик томонидан қўшимча рухсатнома берилган тақдирда, киритилган ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда қўшилган тасвирга олиш кунларидан келиб чиқиб қўшимча тўлов ундирилади.
Бунда, фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режасига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда ариза берувчига тасвирга олиш учун шароит яратиб берувчи бошқа маҳаллий ташкилотлар томонидан ҳаракат ёки ҳаракатсизлик натижасида киритилган ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда қўшилган тасвир кунлари бундан мустасно.
Агентлик томонидан рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди»;
с) 23-банднинг иккинчи хатбошидаги «Режиссёр» сўзи «Фильм» сўзи билан алмаштирилсин;
Тасвирга олиш режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси вилоятлари (Қорақалпоғистон Республикаси) ва туманлари (шаҳарлари) ________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________
Фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режасига мувофиқ:
фильмни тасвирга олишни ташкил этиш бўйича ишларнинг бошланиши
20___й. «___»________________
фильмни тасвирга олишни ташкил этиш бўйича ишларнинг тамом бўлиши
20___й. «___»________________
Тасвирга олиш кунлари сони ______________________________ (ёзув билан)
Ўзбекистонда тасвирга олишни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатувчи кинематография ташкилоти:_______________________
(номи ва почта манзили)
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. Фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режаси.
2. Фильм сценарийси.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий компания томонидан фильмларни кино ва видеотасвирга олишга рухсатнома олиш шартлари билан танишдик.
7. Тасвирга олиш кунлари сони ______________________________________
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкилий, ишлаб чиқариш, техник ва технологик хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун масъул бўлган кинематография ташкилотининг номи, почта манзили: