1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида
Республика саноат тармоқлари учун малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Росатом» атом энергияси бўйича давлат корпорацияси, «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини (кейинги ўринларда «ММФИ» МТЯУ филиали деб юритилади) таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар «ММФИ» МТЯУ филиали фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисоблансин:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
ядро энергетикаси ва иссиқлик физикасининг тармоқ эҳтиёжларини қондириш учун энг муҳим илмий-технологик ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;
мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини таълим ва илм-фан узлуксизлиги ва изчиллиги принципи, шунингдек, жаҳон таълим ҳамда илмий ҳамжамиятига мувофиқ равишда албатта интеграциялаштириш асосида ривожлантириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
ядро физикаси соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, ўқитишнинг педагогик услублари ва технологияларини фаол такомиллаштириш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
таълим ва илмий-техник соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш.
3. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
«ММФИ» МТЯУ филиали олий таълим муассасаси — юридик шахс мақомига эга бўлган нотижорат ташкилот шаклидаги Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари]
«ММФИ» МТЯУ филиали «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) (кейинги ўринларда — бош муассаса) алоҳида бўлинмаси сифатида кадрларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда, бош муассаса билан келишилган ўқитишнинг асосий йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича мутахассислар тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади, шу жумладан илмий-педагог кадрлар тайёрлайди;
«ММФИ» МТЯУ филиали ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
«ММФИ» МТЯУ филиалида ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларининг талаблари инобатга олинган ҳолда, бош муассаса томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари бўйича амалга оширилади;
«ММФИ» МТЯУ филиалининг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади;
«ММФИ» МТЯУ филиалига абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, бош муассаса томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
«ММФИ» МТЯУ филиали битирувчиларига ўқиш тамомланганидан сўнг бош муассасанинг белгиланган намунадаги дипломи берилади ва бу диплом Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.
4. Бош муассаса:
ўқув жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологиялари, илм-фан ва техниканинг энг янги ютуқлари жорий этилишини;
«ММФИ» МТЯУ филиали мутахассисларининг малакаси оширилишини ва профессор-ўқитувчиларининг қайта тайёрланишини;
«ММФИ» МТЯУ филиали кутубхона фондининг шакллантирилиши ҳамда замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдирилишини таъминлашга кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.
5. Қуйидагилар:
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) Тошкент шаҳридаги филиалида мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлашнинг асосий йўналишлари (мутахассисликлари) 1-иловага мувофиқ;
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) Тошкент шаҳридаги филиали Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) таркиби 2-иловага мувофиқ;
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) филиалини Тошкент шаҳрида ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия таркиби 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
6. Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси, Хуросон кўчаси 1-уйда жойлашган қурилиши тугалланмаган радиокимёвий комплекс унга туташ ҳудудлари билан бирга беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида кейинчалик жойлаштириш учун «ММФИ» МТЯУ филиалига берилсин.
7. Ташкилий комиссия (А.С. Султанов):
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
2019 йил 1 июлга қадар муддатда «ММФИ» МТЯУ филиали бино ва иншоотларининг реконструкция қилинишини, шунингдек, «ММФИ» МТЯУ филиали талабалари ва ўқитувчилари яшаши учун ётоқхона тайёрланишини;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
2019 йил 31 августга қадар муддатда «ММФИ» МТЯУ филиали жойлаштирилишини ҳамда унинг зарур мебель, инвентарлар, замонавий ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозланишини таъминласин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда уларга «ММФИ» МТЯУ филиалининг бино ва иншоотларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш юзасидан лойиҳаларнинг белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
а) «ММФИ» МТЯУ филиалининг қабул параметрлари бош муассаса, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда филиал Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
б) Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ «ММФИ» МТЯУ филиали ходимларига уларнинг юқори малакаси, ихтисослаштирилган компьютер комплекслари билан ишлаш кўникмалари учун «ММФИ» МТЯУ филиали ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан шахсий устама белгиланиши мумкин;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
в) «ММФИ» МТЯУ филиалининг давлат грантлари асосида ўқиган битирувчилари республика ишлаб чиқариш-саноат тармоқлари ташкилотларида камида беш йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
«ММФИ» МТЯУ филиалига давлат грантлари бўйича қабул қилинадиган талабаларни ўқитиш, шунингдек, ядро энергетикаси ва технологияларини ривожлантириш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
(9-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
Васийлик кенгашининг қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда мақсадли бадаллари;
халқаро молия институтларининг грантлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
д) «ММФИ» МТЯУ филиалини ташкил этиш, унинг моддий-техника ва ўқув базасини шакллантириш бўйича ташкилий-амалий тадбирларни молиялаштириш, шу жумладан таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш, бино ва иншоотларни зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер ва бошқа ташкилий техника билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ва Васийлик кенгаши томонидан шакллантириладиган маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
е) бош муассасадан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари харажатларини тўлаш:
30 суткагача бўлган қисқа муддатли хизмат сафарлари бўйича — Россия Федерациясининг қонун ҳужжатлари билан олий таълим муассасалари ходимлари учун назарда тутилган нормаларга мувофиқ;
узоқ муддатли хизмат сафарлари бўйича, ўқув жараёни эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда — тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади;
ж) «ММФИ» МТЯУ филиалини сақлаш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг «Маориф» учун харажатлар параметрларида назарда тутилади.
10. «ММФИ» МТЯУ филиалига ўқитувчилик ва илмий ишлар учун таклиф этиладиган хорижий профессор ва ўқитувчиларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича тўлашга рухсат этилсин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош муассаса ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги билан биргаликда:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
бир ой муддатда белгиланган тартибда «ММФИ» МТЯУ филиалининг таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, келишилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;
икки ой муддатда «ММФИ» МТЯУ филиали ташкилий тузилмасининг тасдиқланишини;
2019 йил 1 августга қадар муддатда «ММФИ» МТЯУ филиалининг малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан танлов асосида тўлдирилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «ММФИ» МТЯУ филиалига иккита енгил хизмат автотранспорт воситасини, шу жумладан битта бириктирилган автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «ММФИ» МТЯУ филиалининг буюртмаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «ММФИ» МТЯУ филиалининг буюртмаларига биноан хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикасида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «ММФИ» МТЯУ филиалининг буюртмаларига биноан «ММФИ» МТЯУ филиалини ташкил этишда ва унинг фаолиятида иштирок этувчи хорижий малакали мутахассисларни республикага жалб қилишга белгиланган тартибда рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқнома беришни (узайтиришни) таъминласин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
16. «ММФИ» МТЯУ филиали 2021 йил 1 январга қадар муддатда «ММФИ» МТЯУ филиалини жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарь ва моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 июль,
ПҚ-3875-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3875-сон қарорига 1-ИЛОВА
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) Тошкент шаҳридаги филиалида мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлашнинг асосий йўналишлари (мутахассисликлари)
1. Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси
2. Ядро физикаси ва технологияси
3. Атом станциялари: лойиҳалаштириш, фойдаланиш ва инжиниринг
Изоҳ: Васийлик кенгаши томонидан йўналишлар (мутахассисликлар) рўйхатига ташкилот-истеъмолчиларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасаси билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3875-сон қарорига 2-ИЛОВА
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети олий таълим федерал давлат автоном таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали Васийлик кенгашининг
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Васийлик кенгаши раиси
А.С. Султанов
—
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири, Васиийлик кенгаши раисининг ўринбосари
Ш.А. Вафаев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари
Б.С. Юлдашев
—
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти
Ж.Т. Мирзамахмудов
—
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари ― Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори
(келишув бўйича)
—
«Росатом» атом энергияси бўйича давлат корпорацияси вакили
И.У. Маджидов
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири
А.Я. Хайдаров
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари
И.И. Норкулов
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
Б.Ф. Исломов
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори — директор ўринбосари
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3875-сон қарорига 3-ИЛОВА
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини Тошкент шаҳрида ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири, ташкилий комиссия раиси
Ж.Т. Мирзамахмудов
—
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари ― Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори, ташкилий комиссия раисининг ўринбосари
Б.С. Юлдашев
—
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти
И.У. Маджидов
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири
Д.Х. Набиев
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
А.Я. Хайдаров
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари
А.А. Абдувахитов
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари
(келишув бўйича)
—
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг вакили
Ж.А. Артикходжаев
—
Тошкент шаҳар ҳокими
А.Р. Марахимов
—
Ўзбекистон Миллий университети ректори
Изоҳ. Ташкилий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)